Apr 202012
 

ҲАҚИҚАТ БАҲСДА БИЛИНАДИ

 

Носир Зокир

«Озодлик» Радиоси орқали,«Бирдамлик» Халқ Ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев,икки ой муқаддам янги тузилган “Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаракати” ном остида тузилган радиқал ташкилотнинг раҳбари Муҳаммад Солиҳни бахсга чорлаганда,жуда хурсанд бўлган эдим. Чунки,ҳақиқат бахсларда рўёбга чиқади.

Кутилмаганда М.Солихни «Чориев мени тенгим эмас,мен Каримов билан тортишаман» деган мазмундаги гапи кўплар қатори,менинг учун ҳам кутилмаган воқеа бўлди. Чунки,мен М.Солиҳни сиёсатда одил инсон деб билардим.

Эхтимол Баходир Чориев сиёсатда катта тажрибага эга эмасдир. У Абдураим Пўлат ва бошқа баъзи ўзи қилолмас,кўзи кўролмас шахшларнинг тухмату иғволарига сабр-тоқат қилиб келди. Баъзилар сингари шаллақилик қилиб тортишиб ўтирмади. Лекин у баъзилар сингари чет эл мамлакатдан қуним топиб,Ўзбекистонда яшаб курашаётган сафдошларин унутиб қўйгани йуқ. Бахоли қудрат тажриба ортирмоқда. Ўзбекистондаги тузумни ўзгаритириш учун нималарнидир қиляпди. У бу курашда бошқача йўл топгандир. Лекин бу йўлни ҳам хурмат қилиш керак,менимча.

Аҳир ўзимиз хукуматни очиқ бахсга киришаолмасликда,мухолиф фикларга чидай олмасликда айблаймиз-ку. Ўзгача фикрларимизга сабр-тоқат билан муносабатда бўлишимиз,бир биримизни хатоларимизни кўрсатиб,бир-биримизга нисбатан кечиримли бўлишимиз керак эмасми. Тўғри,мен хозир Б.Чориев рахбарли қилаётан ташкилотда фаолият олиб боряпман. Лекин мен М.Солихни душмани эмасман. Бир пайтлар М.Солих юксак хурматга лойиқ сиёсатчи бўлган. Лекин ҳаёт бир жойда турмайди. М.Солиҳ билан А.Пўлатовнинг ўтмишлари бор ва улар ўз ўтмишлари билан яшайдилар.

Баҳодир Чоривнинг эса келажаги бор ва унинг ютуқлари хали олдинда. Мен бунга аминман. Лекин у билан М.Солиҳ очиқ мулоқотда бахслашишдан бош тортганлиги 20 йил аввал президентликка давогар бўлган сиёсатчини обрўсини анча тушириб юборди десак,муболаға бўлмайди. Янги тузилган,ҳозирда,рост-ёлғонлиги ҳам номаълум “ЎХҲ”-ни қандай ташкилотлиги ҳақида Ўзбекистон ичкарисида ҳам турли фикрлар мавжуд. Агар бахс-мунозара бўлиб ўтса,бу ташкилотни,аслида қандай ташкилот эканлиги аён бўлади,ва балки ҳалқ бизга эмас,шу ЎХҲга эргашар.

«Озодлик» радиосидаги укаларим,хамкасбларимдан ҳам илтимос қилмоқчиман «Озодлик»ни халқ орасида обрўси бор. Бу обрўни асрашга ҳаракат қилинглар. Тарафкашликка ўрин берманглар. Кейинги бир ой мобайнида мухолифатдаги биргина “ЎХҲ” кўпроқ тарғибот қилинди. Бошқа ташкилотларни фаолияти ҳақида ҳам эшиттиришлар бериб борилиши керак. Бошқа ташкилотлар ҳам фикрларини халққа етказишда,«Озодлик» Радиосидан фойдаланишга ҳақлилар. «Озодлик» Радиоси турли фикрлар минбаридир. Тарафкашликка йўл қўймаслиги керак. «Озодлик»даги укаларим мени жуда яхши тушунишади. Мени уларга қанчалик хурматим баланд эканлигини ҳам қалбан сезишади деган умиддаман. Бир томон бахслашишни истамоқдами,келинг бахсга йўл очиб берайлик.

Албатта,М.Солиҳ ўзи ҳам бундан ўзини олиб қочмаслиги керак. Зеро,ҳозирдан очиқ мулоқотдан ўзини олиб қочган сиёсатчидан,кейинчали нимани кутиш мумкин?!

Носир Зокир

http://birdamlik.info/?p=17709

“Бирдамлик” “Ўзбекистон Халқ ҳаракати”ни баҳсга чорлайди

 

Баҳодир Чориев ва Муҳаммад Солиҳ

20.07.2011

 

“Бирдамлик” ҳаракати раҳбари,АҚШда истиқомат қилаётган Баҳодир Чориев “Эркин микрофон”воситасида Ўзбекистон Халқ ҳаракати муассислар мажлиси раиси Муҳаммад Солиҳни баҳсга чақириш ниятида эканини маълум қилди:

– Мен Баҳодир Чориев. “Бирдамлик Халқ ҳаракати”раҳбари. “Эркин микрофон”га телефон қилишимдан мақсад Озодлик радиосининг кўп эшиттиришлари қолиб кетаяпти. Умуман олганда мана шу қанийди,“Бирдамлик Халқ ҳаракати”га нисбатан цензурани Озодлик радиоси тўхтатса. Умуман олганда бизларни мана шу микрофонга таклиф қилиб туришса.

Ундан ташқари яқинда ташкил қилинган халқ ҳаракати,бизнинг ҳаракат жуда кўп одамларга тушунмовчилик олиб келаяпти шекилли. Шу муносабат билан мен уларнинг раҳбари Муҳаммад Солиҳни “Қурултой”дастуригами ëки “Баҳс майдони”гами ëки бошқа бир форматда бўлса ҳам мана шу таклиф қилмоқчиманки,халқимиз иккита ҳаракатнинг фарқига бориши керак. Биз мисол учун нозўравон кураш йўлидан бораяпмиз,улар бошқа йўлдан бораяпмиз деяпти нозўравонни рад этиб. Шунинг учун халқимизга биз ўша “Баҳс майдони”да,умуман олганда,ўзаро дебатда биз тушунтириб беришимиз керакки,халқимизнинг ўзи мана шу ўзи қарор қилсин кимнинг томонида,кимга эргашиши кераклигини ва умуман олганда келажакда кимнинг йўли маъқул эканлигини халқимизга биз очиқлаб беришимиз керак ўзимизнинг позициямизни. Шу сабабли Озодлик ëрдами,Озодлик журналистлари ëрдамида мен янги халқ ҳаракатининг раҳбари Муҳаммад Солиҳни эркин баҳсга чақирмоқчиман,дейди Бирдамлик халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев.

WWW.ozodlik.org

http://birdamlik.info/?p=17617

Share and Enjoy:
  • Print
  • Digg
  • Sphinn
  • del.icio.us
  • Facebook
  • Mixx
  • Google Bookmarks
  • Blogplay
  • Add to favorites
  • Yahoo! Bookmarks
  • Yahoo! Buzz
  • Twitter

1 comment to “Бирдамлик” “Ўзбекистон Халқ ҳаракати”ни баҳсга чорлайди

  • Кўзингизни очинг!

    Кўзингизни очинг!

    “Озодлик” карнайининг “Psiphon 3″ деган айланмаси орқали айланиб-айланиб унинг сайтига кирсам,анча “фис-фис”лар бор экан. Улар ҳалиям бозордан қайтавериб,яна ўзини бозорга солаётган жб.(унвони олиялари бўлмиш “жаноб” деган сўзни ҳадеб такрорламаслик учун бу ёғига (жб) деб қўя қоламиз) Муҳаммад Солиҳ ҳақида фис-фислашиб ётишибди.

    (Жб.) Муҳаммад Солиҳ деганимга бурнининг учидаги жаҳл халтаси жиртилиб,этагининг остига тушиб,мани ҳам ёқамдан олмасин,шунинг учун селсоветда дўмбобо берган пасапўртдаги оти билан айтай – (жб.) Салай Мадаминов ўзини Карим-уфга тенг кўрар экан. Тенг-тенги билан,тезак қопи билан. Лекин иккаласи битта қопга сиғадими,йўқми,Худо билади,сиғдираман деса сиғдириб юборади. Не демишлар:
    Тезак сиққан халтага,
    Яна тезак сиғади.

    (Жб.) Салай Мадаминов бошқалар билан баҳсга кирмасмуш. Дунёнинг ишлари қизиқда-а,Карим-уф ўзи маразнинг арази бўлса ҳам (жа.) Салай Мадаминовни копейкага омайди. Ҳов Карим-уф ,ноинсофлик қивоссиз. Бировнинг меҳнатини қадрлаш керак.

    Эсингизни эсхонасини ишлатиб кўринг,сизга ундан кўп яхшилик қиган борми?

    1991 йилда Вузгарадокда талабаларни пақиллатиб отганингизда муХалифат лидери,Олий Совет депутати бўлган (жб.)Салай Мадаминов текширув комиссиясини ташлаб қочганди. Бу сизга қўл келганди. Йиртиқларни ўзингиз истагандай ямаб ташлагандингиз. Лекин “У иштони торлик қилиб қочди” дедингиз. Юмуқ кўзларингиз билан унинг устидан кулдингиз. Шилпинг-шилпинг қилиб.

    Ўшанда (жб.) Салай Мадаминовнинг сизни президент бўлганингиз билан табриклаб ёзган тилграммасини чўнчагингиздан чиқариб ўқиб бергандингиз. Ўша тилграммани ўнг тарапдаги чўнчагингизга ким солиб қўйганди? Энангиз соп қўйганмиди? Унутдингизми? Бутун халқ дилбезордан кўрганини ҳам унутдингизми? Одам деганнинг кўзи бунча ҳам кўр бўмайди-да,очинг азгина!

    7-сессияда оёғингизни осмондан қилиб,асфаласофунга юборишларига азгина қоганди,эшакка тескари ўтқазилганингизда эгар-пегарингиз билан шу (жб.) Салай Мадаминов қутқазиб қомаганмиди? Сизга қарши чиққанларни “коммунистлар,тошканликлар,исёнчилар,инқилобчилар” деб айблаган ахир (жб.) Салай Мадаминов эди-ку? Нага унутасиз? Наҳотки,буни ҳам кўрмаган бўсангиз? Ўзи у кўзми ёки пўстакнинг тешигими?

    1992 йилда сизни ҳам,думларингизни ҳам сессияда тугиб қўйиш планини ким чипакка чиқарганди? Шундай минбарга чиқволиб депбилетини ташаб қочган ким эди? (Жб.) Салай Мадаминов эди-ку? Курашни ўрнига қочоқликни афзал кўрса ҳам уни баҳсга чақирмайсиз-а? Инсофингизни ит талаб кетибди. Одамгарчилик боми ўзи сизда?

    Туркияга юборганингиз талабалар у ердан миллатчи бўлиб қайта бошлаганда,халқ Горби кунларини қўмсай бошлаганда,бошингиз этикка кириб кетувди. Сизга террорчиларга қарши кураш қуролини ким берди ўшанда? Бунча ҳам номард бўманг Карим-уф! Агар (жб. )Салай Мадаминов бўмаганда кетгандингиз қулоқни ушаб.

    Иннан кейинчи,1999 йилда тахтингизни ким мустаҳкамлаб берди?

    2004 йилда-чи?

    2011 йилда-чи?

    Бечорани баҳсга чақириб чўкиб,моғорлаб қолган кўнглини кўтариб қўйиш ўрнига фақат михни устида кукла қиб ўйнатасиз. Ҳали уни ўлдирди,ҳали буни ўлдирди,деб сирларини очиб юборасиз. Ҳали “Гулсалай” деб,ҳали “Урлаева” деб уни масхара қиласиз. Кўзингизни очинг,Карим-уф қачонгача юмуқ кўз билан уни масхара қиласиз? Нима,сизга дунё қоронғу уйми,(жб.) Салай Мадаминов қора мушукми? Уни барибир ушай олмайсиз. Энг яхшиси у билан баҳсга чиқинг,ўшанда уни тамом қиласиз. Унинг нозик жойи баҳсда очилади,тақ-туқ битирасиз ишни!

    Балкида 5-6 йил яна тахтда ўтириш учун унинг хизматига зорсиз,мана нега уни баҳсга чақирмаяпсиз,илон ёғини ялаворгансиз-а?

    Гапни “Озодлик”ни “фис-фис”ларидан бошлагандик. Мана буни қаранг,Галимахоним деган журналист (жб.) Салай Мадаминов ҳақида нима дебди:

    “Энг аянчлиси,мен шу вақтга қадар Муҳаммад Солиҳни ҳурмати жуда баланд,танқид ва мулоқотга тайёр шахс,деб билардим. Аммо,унинг кечаги баёноти аслида бу одамнинг бу каби ғоя ва прициплардан жуда узоқлиги,нафақат демократияни тушунмайдиган,балки ўзи ҳам демократ бўлмаган бир шахс эканини кўрсатди…

    Мен бугун тўлиқ англаган ҳолда,тўла масъулият билан келган хулосамни айтишим мумкинки,Муҳаммад Солиҳ сиёсатчи эмас ва бу шуниси билан аянчлики,демак Ўзбекистоннинг Ислом Каримов етакчилигидаги режимига қарши тура оладиган,соғлом,дунёвий,бошқалар ҳаққини ҳурмат қилишга қодир ҳеч қандай мухолифат йўқ экан.”

    Галимахоним,сизни судга берсам майлими? Нега дейсизми? Бу гапни бир неча йил олдин мен айтган эдим,сиз уни айнан такрорлаб қўйибсиз. Ҳа,майли,аёлларга нисбатан сахий бўлишимиз керак. Қайтдим фикримдан. Буни устига адвакатим ҳам йўқ. Тағинда,сиз отимни айтган бўлсангиз ҳам “фис-фисчи”лар кесиб ташлашлари мумкин. Улар бўри. Еса ҳам,емаса ҳам оғзи қон бўри. Кўзи юмуқ бўгандан кейин шунақа бўлади. Сизлар ҳам кўзларингизни очинг,қаршингизда (жб.) Салай Мадаминов турибдилар. Лекин адашиб баҳсга чақириб юрманг,у киши сизнинг тенгингиз эмас. У киши фақааааат Карим-уф билан баҳс қилишни истайдилар. Ўша Карим-уф билан,(жб.) Салай Мадаминов баҳс қилолмай қизариб-бўзариб депутатлик книжкасини олдига ташлаб қочганлари Карим-уф билан! Осилсанг баландига осил,дегани мана шу!

    Халқимизда “Эшак Маккага бориб ҳалол бўлмас” деган мақол бор,шундай экан кимдир соқол қўйиб,ўзини мулла деб жар-жар жар солгани билан ҳеч қачон динга хўжайинлик қилолмайди. Нима,дин онангни маҳрига тушганмики,кимнинг мусулмон ёки мусулмон эмаслигга баҳо берасан,дейдиган мардлар чиқади.

    Уларни нияти расво бўлганлари учун Худо уриб туради,буни кўриб келдик ва кўриб турибмиз. Шунинг учун Карим-уф,кечаги бесоқол,бугунги соқоллилардан қўрқманг,улар тупурса ўз соқолига тупуради,сизнинг бетингизга эмас. Кўзингизни очиб,уларга қўл узатинг. Айни тоифадаги одамларсиз. Мазза қиласизлар,айниқса,баҳсда. Ҳеч ким савол бермайди,ҳамма қуллуқ… қуллик қилади. Кўр кўрни кундузи тополмайди,лекин кўзингизни очсангиз,албатта,топасиз!

    Кўрлар кўзингизни очинг,қаранг адашиб,чорраҳанинг ўртасида қўлингизда бошқа нарсани ушлаб турибсиз!

    Нофизий,Тошкан.

http://birdamlik.info/?p=21561

Sorry, the comment form is closed at this time.