Apr 032012
 

 

Давом этаётган инсонийликка қарши жиноят ҳақида
Абдуфаттох Маннопов, АҚШ.
( Қирқиз фашизми ва унинг илдизлари, ҳомийлари)

“Биз, фақат инсонпарварликка монанд амалиётни қўллашимиз даркор.
Биз, аввало инсон ҳаёти ва бахтини муқаддас билиб, уларни ҳимоя қилишимиз зарур”.
Альберт Швейцер

Жамият ҳаётида юз берган даҳшатли сиёсий, ижтимоий ва миллий ходисаларнинг моҳияти, илдизлари
ва хомийлари аниқ кўрсатилиши зарур. Бу инсонларни ларзага солувчи оммовий жиноятларни
тўхтатиш ва ушбу ёвузликлар ташкилотчилари ва ижрочиларини қонуний жазога тортишга кўмаклашади.
Келажакда эса, бунга ўхшаш қирғинларни (геноцидларни) олдини олиш йўлларини ва услибларини
топишга хизмат қилади.

Икки ойдан зиёд муддат илгари бошланган ва хозир ҳам давом этаётган, Иккинчи маротаба
қирғизлар амалга ошираётган, ўзбекларни оммовий қириш, уларнинг маданият ва илм даргоҳларини
кулга айлантириш, ишбилармончилик фаолиятини янчиш, корхоналарини, ширкатларини тортиб олиш,
мол-мулкини, турар-жойини талаш ва вайронага айлантириш ва ўзларини эса, ҳуқуқсиз ва мулксиз
кимсалар ҳолатига тушириш, ва ўз ерларидан қувиш жараёни, бир-оз шаклан ўзгарган ҳолда давом
этмоқда. Ушби ваҳшийликлар хомийлари эса, бу оммовий қотиллик, талаш ва вайронага айлантириш
жараёнининг илдизларини ёпиш ва моҳиятини бузиб кўрсатиш орқали, Ҳалқаро ташкилотлардан, АҚШ
ва бошқа қудратли мамлакатлардан, салмоқли ёрдам ва катта қарзлар ундириш билан бандлар.

Қирғизистон амалдорлари, Роза Ўтунбаевадан бошлаб, ҳудуд миршабигача, ўзбекларга қарши
қирғизларнинг содир этган, қирғинларини қораламади, жабирдийда ўзбеклардан узур сўрамади,
уларга зудлик билан ёрдам беришни ташкил этмади. Ушбу амалдорлар, бу қирғинларни уюштирган,
амалга оширган жиноятчиларни топиш ва жавобгарликка тортиш ўрнига, оммовий қотилликларни
на фақат хастпўстлаш, балки жабрланган ва тақибланиши давом этаётган ўзбекларга, ўта
виждонсизлик ва беҳаёлик билан ағдармоқда. Бу эса амалда Қирғизистон республикаси тизими
(системаси) заминида ҳақиқатдан республика ва демократия қадриятлари эмас, балки уларга
моҳиятан зид қоидалар ётганини ошкор этади. Унинг Президент ёки Парламент республикаси
деб аталиши, янги Конституция қабул қилиниши ёки эскисининг сақланиб қолиниши эса, сиёсий
тизимнинг реал моҳиятини белгиламайди.
ИРҚЧИЛИК ДАРАЖАСИДАГИ ШОВИНИЗМ

Шовинизм, у ёки бу давлат, мамлакат худудида яшовчи кўпсонли миллатнинг, ушбу ерда истиқомат
қилувчи, камчиликни ташкил этган, бошқа миллатларга нисбатан миллий хукимдорлик, устиворлик
ва миллий ҳудбинлик сиёсатини олиб боришидир. Миллатчилик эса, ўз моҳиятига кўра, шовинизмга
қарши қаратилган бўлиб, у ёки бу давлат, мамлакат худудида яшовчи камчиликни ташкил этувчи
миллатларнинг манфаатинини ифодаловчи ғоялар, қарашлар ва ҳатти-ҳаракатлар мажмуасидир.

Қирғизистонда мавжуд ибтидоий шовинизм, Совет Иттифоқи кучсизланиб, республика мустақилликка
яқинлашиш даврида авж олди. Совет тизими қаттиқ – қўллик билан боғлаб келган, миллий хукимдорлик
ва миллий ҳудбинлик ғоялари ошкора тарғиб этила бошланди. Абсамат Масалиев бошлиқ, қирғиз
компартияси ва хукумати раҳбарлари, биз хукумдор миллат ва миллий худбинлик мафкурасини баралла
тарғиб этиш ташкилотчиси ва раҳномоси бўлишди.

Улар, узоқ йиллар давомида ўзини боқиш ва таъминлашни эплай олмаётган, шу сабаб Совет
Иттифоқининг бошқа миллатлари хисобига яшаб келаётган, боқимпарас, ишёқмас ва ароқхўр
қирғизларни меҳнатга чорлашни, иқтисодий ҳаётни йўлга қўйишни ва бошқа долзарб амалий
муаммоларни ҳал этишни ташкил эта олмадилар. Улар тарафидан, миллатлараро тенглик, дўстлик,
бирдамлик ва тинч-тотувлик ғоялари улоқтириб ташланди.

Инсонпарварлик ва туркчилик ғоялари секин-аста четга cурилди. Ўзга миллатларга нисбатан адоват,
душманлик муносабати шакилланди. “Адоват деб бировга хусумат ва душманлик қилмакни айтилу.
Адоват эса нафсониятдан пайдо бўлур… Адоват ва нафсоният иккиси тарбиясиз дилда ҳосил бўладурган
бир иллати жисмониядурки, бунинг биринчи иложи виждон ва инсоф узра ҳакимона тадбир ва ҳаракотимизга
боғлиқ,“ – деб ёзади Абдулла Авлоний (Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. Т.,1992, 48-49 бетлар).

Қирғизлар ичида виждон ва инсоф билан иш юрутувчилар тобора камайиб, аксинча адоват, хусумат
ва душманлик билан тўлдирилган тарбиясиз дил соҳиблари кўпайди.

Ижтимоий-сиёсий тизимлари заминида, ижтимой эркинликлар, фуқоровий (ирқий, миллий, жинсий ва ҳ.к.)
тенглик ва қонун устиворлиги қадриятлари ётган озод ва ривожланган ўлкалар – АҚШ, Канада, Ғарбий
Европа мамлакатлари, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Янги Зенландия худудларидаги миллатлардан
ўрганиш, ибрат олиш зарурлиги борасида фақат гапирилди ва ёзилди. Амалда, қирғиз ибтидоий шовинизми
ва уруғ- қабилачилик турмиш тарзини мадҳ этиш, жамият маънавий ҳаётининг ўзагини ташкил эта бошлади.

Қирғизистон жанубида содир этилган қирғиз қирғинларининг ҳақиқий илдизлари ва реал хомийларини
аниқлашга уриниш, уларнинг қўшни Ўзбекистонда амалга ошаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий
жараёнлар билан боғлиқлигини кўрсатади. Ислом Каримов, 1989 йил ўртасида, Ўзбекистон Компартиясининг
Биринчи Котиби вазифасини эгаллашига қадар, республика Молия вазири ва Қашқадарьё вилоят
компартиясининг Биринчи Котиби ловозимларида ишлади.

У Вазирликни ҳам, Қашқадарьёни ҳам пораҳўрлик ва зулим қарига тортди. Чунки унинг асосий мақсади,
қандай қилиб бўлса ҳам, пул тўплаш ва республика компартиясининг Биринчи Котиби амалини сотиб
олиш эди. Бу давр пораҳўрлик ботқоғига ботган КПСС ва Совет раҳбарияти, амаллар олди – сотдиси
даражасига тушганлиги сир эмас.

90 – йил июнь ойида, ўзбекларга қарши Биринчи қирғиз қирғини, Ош – Узген фожиаси амалга оширилди.
Юзлаб, минглаб ўзбеклар қирилди ( Қаранг: Рост, Юрий. Колокол по тем, кто жив. – Литератирная
газета, № 32, за июнь 1990 г., www.centrasia.ru, 23.06. 2010). Ёлгон авжига чиқди ва халок
бўлганлар сони 300 деб кўрсатилди. Ўлдирилганлар сони бир-неча минг ўзбек эканлигини воқеалар
иштирокчилари ва холис кузатувчилар этироф этишди. Ўзбекистон раҳбари И. Каримов, бу оммовий
қотилликлар моҳияти ва сабабларини ойдинлаштиришга уринмади, жабрланган ўзбекларни қўлламади.
Аксинча, у қирғизларнинг ўзбекларни қиришини “бошқа республика муаммоси“ деб изоҳлади.
Миллатдошларга ёрдамга отланган ёзлаб, минглаб ўзбекларни чегарадан Қирғизистонга ўтказтирмади.

Бу давр аҳоли ўртасида, Ош – Узген фожиасини ташкил этишда Каримовнинг ҳам маълум даражада қўли
бўлган, деган идаолар тарқалди. Бунинг сабаби, Михаил Горбачов ва унинг сафдошларини, Каримов
улардан берухсат, Ўзбекистон Президенти амалини жорий этиши ва эгаллашига норозилигини, бошқа
Марказий Осиё учун ўта муҳим масалани юзага келтириш билан чалғитиш зарурати бўлган, деганлар
ҳам бор эди.

Қирғизистон мустақил бўлгач, қирғизларнинг қабила – уруғчилик турмуш тарзи, кўчманчилик – ўтов ҳаёти
кўкларга кўтарилиб, ўзга миллатларнинг тарихий, маданий, илмий ва техникавий ютиқларини менсимаслик
сиёсати олиб борилди. Бу на фақат ўзбеклар, балки руслар, ёҳудийлар, дунганлар, украинлар, уйғурлар
ва бошқа миллат вакиллари тарафидан кўп маротаба этироф этилган (Қаранг:Новый репатириант из
Бишкека… http://IzRuz.co.il 23.06. 2010).

Гўёки “Манас” достони ва Чингиз Айтматов асарлари дунё тарақиётининг “чўқиси” ва қирғизлар шу чўққи
устида туришади ва ўзларини ҳаммага кўз – кўз қилишади. Ижтимоий – этник нарциссизм, яъни ўзига
маҳлиёлик, фақат ўзини севиш, ўзини мукаммал деб ишониш, бошқа миллатларни тан олмаслик ва уларга
нисбатан душманлик кундалик ҳолга айланди.

Узоқ йиллар инсонларда ва катта – кичик ижтимоий – этник гуруҳларда нарциссизм ва агрессивликни
пайдо бўлиши ва амалиётини тадқиқ этган Эрих Фромм, ушбу феноменларнинг бир-бири билан узвий
боғлиқ ва деструктив, яъни бузиш, емириш, янчиш жабҳаларига этиборни қаратади. (Фромм, Э. Анатомия
человеческой деструктивности. М., 1994, 170-188; 236-279; 319-376 бетлар).

Албатта, бундай ибтидоий, тор ва қолоқ маънавий қарашлар заминида, маълум ижтимоий – иқтисодий
инқироз, қолоқлик ва орқага силжиш жараёнлари ётади. Бу эса ўз навбатида, қирғиз раҳбариятининг
мустақиллик ва бозор иқтисоди даври имкониятларидан, жамиятни янги босқичга кўтариш учун фойдалана
олмагани, давр талабларини фуқоролар манфаатлари билан уйғинлаштирган ҳолда фаолият юрита
билмаганлигини кўрсатди.

Қирғизлар ичида камбағалчилик секин аста, лекин чуқур илдиз ота бошлади. Ишсизлик, қониқарсиз
таъминот, ижтимоий мухофазанинг сусайгани ва келажакка ишончсизлик кундалик ҳолга айланди.
Ғарб давлатлари ва Ҳалқаро ташкилотлар кўрсатган салмоқли молиявий ёрдам сармоялари чет эл
банкларидаги, қирғиз раҳбарларнинг хисобларига ўтказилди, яъни талон-тарож қилинди.

Аскар Акаев бошлиқ қирғиз раҳбарияти, янги шароит ва янги имкониятлар қўлдан берила бошлагач,
камбағалчилик домидаги ҳалқ ғазаби ва этиборини сусайтиришда қирғиз шовинизмнинг заҳарли ғояларидан
янада кўпроқ фойдаланди. Қирғиз давлати, қирғиз ери, қирғиз мулки, қирғиз суви ва қирғизларнинг
бетакрорлиги тўғрисидаги “манасизм” афсоналари, тизим сифатида тарғибот қилинди (Қаранг: Асанканов,
А. “От марксизма к манасизму”. – Наша газета, Бишкек, 1.08. 1997 г.). Қирғизистон Марказий Осиёнинг
“демократия ороли” деб тинмай дунёга жар солинди.
Ваҳоланки, қирғизларнинг ишга яроқли қисмини кўпчилиги илгаридек ялқов, текинхўр, боқимпараст ва
ароқхўр ҳолича қолди.

2005 йили март ойида “рангли инқилоб”, моҳиятан хукумат тўнтариши содир этилиб, Қурбанбек Бакиев
хокимият тепасига келди. Аммо реал иқтисодий, ижтимоий, илмий-маданий ва миллий соҳаларда,
бирон-бир сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлмади. Жамият тарақиётининг ўзаги бўлмиш сиёсий-иқтисодий,
ижтимоий-маданий ва илмий-техникавий ривожни йўлга қўйиш амалга ошмади.
Фуқороларнинг ишбилармонлик ташабуслари қўланилмади ва уларга ҳалақит бераётган амалдорлар ва
бандитлар рекети тўхтатилмади.

Аксинча, Бакиев жануб қирғизи, Акаев шимол қирғизи эканлигига кўп урғу берилди. Бакиев гуруҳи,
собиқ давлат раҳбарининг ва унинг тарофдорларининг мулкларини қайта тақсимлади. Уруғчилик авжига
чиқди, кадрларга муносабат, уларнинг иш билишига, эффективлигига қараб эмас, балки миллати,
уруғ-қабиласи ва шахсий садоқати, лояллиги асосида белгиланди. Ўзбек лидерларининг давлат,
хукумат ва маъмурий тизим органларидан сиқиб чиқариш жараёни тезлашди.

Ўзбекларни синдиришга қаратилган турли-туман фитналар амалга ошди. Масалан, Қирғизистонда яшовчи
ўзбекларнинг сони 600 мингдан зиёд эканлиги 80 йиллар охири ва 90 йиллар бошидан, кўрсатила
бошланган эди. Қирғизистон статистикаси эса, йигирма йилдан кўпроқ муддат ўтишига қарамай, худди
шу рақамни расман қайта кўрсатишини фитна демай, нима деб тушуниш керак?

Қирғизистонда яшовчи ўзбекларнинг йиллик ўсишини ўртача даражасини олинганда ҳам, уларини қатоғондан
илгари миллиондан ошганларини кўрсатади. Қирғизистондаги ўзбекларнинг сонини камайтириб кўрсатиш
билан, қирғиз ирқчи-шовинистлари ўзларининг ваҳший орзуларини ойдин қилишди.

Шундай оғир шароитга қарамасдан, Ўш ва Жалолобод вилоятларида аҳолининг асосий ва етакчи қисмини
ташкил этган ўзбеклар тиним билмай, таътилни, дам олиш кунларини унитиб меҳнар қилиши, инсонийлик
ва оила қадриятларини мустаҳкам ушлаши, ишбилармончиликни ташкил этиши ва ичкиликбозликка ружу
қўймаслиги натижасида, қирғизлардан бир қадар яхши яшаш шароитига эга бўлдилар.

Ўзбеклар фарзандлари, набираларининг келажагини ўйлаш, уларни ахлоқли, одобли, таълим-тарбия
кўрган, меҳнаткаш, ўқимишли этиб вояга етказиш билан банд бўлдилар. Инженерлар, врачлар,
ўқитувчилар, ишбилармонлар, қалам ва санъат соҳиблари, олимлар, ҳуқуқшунослар ва умуман
инсонпарвар, меҳнаткаш шахслар камол топди ва улғайди. Биринчи ўзбек космонавти ҳам шу ерлик.
Қотиллари ҳалигачан “номаълум” ҳақиқатпарвар, ҳурриятпарвар журналист Алишер Соипов ҳам шу
худуддан.

Тадқиқотчилар Қирғизистоннинг жанубий худудларида хукумат қирғизларнинг, иқтисод эса ўзбекларнинг
қўлида эканлигини, Ўш ва Жалолобод фожиасидан илгари такидлашган. Бу тарбиясиз дил соҳитлари бўлмиш,
ишёқмас, текинхўр, ароқҳўр ва боқимпараст қирғиз ирқчи-шовинистларининг кўролмаслик ва душманлик
хисларини янада кучайтирди.

Шу шароитда апрель 2010 йил, янги хукумат тўнтариши амалга ошди ва Қирғизистонда хокимият Роза
Ўтунбаева бошлиқ гуруҳ қўлига ўтди. Кўпчилик бу янги раҳбарият республика фуқороларининг бевосита
манфаатлари учун ишлайди, иқтисодни йўлга қўяди, коррупцияга ва рекетга қарши кескин курашади
ва ижтимоий муаммоларга этиборни кучайтиради деб умид қилди. Аммо хеч нарса ижобий тарафга
ўзгармади.

”Қирғизистон учун иқтисоднинг даҳшатли аҳволи объектив реаллик эканлигини унитмаслик керак.
Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди. У ўз ривожи учун ресурслардан маҳрум, типик failing state,
яъни амалга ошмаган давлатдир“- деб ёзди Игорь Левин (Демократия как форма без содержания.
www.chaskor.ru 02.07.2010).

Тез орада бу гуруҳнинг, худди Бакиев тўдаси каби иш юритаётгани ошкор бўлди. Бакиевга ва унинг
яқинларига тегишли ширкатлар, мол-мулк мусодара қилинди ёки миллийлаштириш ниқобида ўзлаштирилди.

Миллий муносабатларда алла-қачон ирқчилик даражасига ўтган қирғиз шовинизми янада кучайди.
Ирқчилик, бир ирқни, бошқа ирқдан мутлақо устин, юқори ва шунинг учун хукумдор демакдир.
Қирғиз шовинизмининг ирқчилик даражасига ўтиши дейилганда, ушбу шовинизм мутлоқлашиб ирқий
тус олгани тушинилади.

Реал муаммоларини ҳал қилиш, мамлакат иқтисодини йўлга қўйиш, кўпчилик ёши 18-40 лар атрофидаги
қирғизларда мавжуд ялқовлик, ароқҳўрлик ва боқимпарастлик руҳига кескин чек қўйиш ўрнига, давлат
қирғизларники, улар республикада хукимдор ва хўжайин эканликлари, шунинг учун улар ҳаммадан яхши
яшашлари кераклиги ҳақида телевидения, радио, рўзномалар ва журналларнинг тинимсиз жарсолиши
кучайди.

Қирғизларнинг митинг, еғилишларида бошқа миллартларга, биринчи навбарда ўзбекларга қарши бўлган
“Беганалар қирғиз еридан йўқолинг!”, “Ўзбеклар йўқол Қирғизистондан!”, “Ўзбекларга, сартларга ўлим!
“Ифлос ёҳудийларга Қирғизистонда жой йўқ!” ва шунга ўхшаш фашистик шиорларни кўтариб туриш ва
уларни баралла хитоблаш одат тусига кирди. Айнан шундай шиорларни майдонларнинг кўримли жойига
ва деворларга ёзиб қўйиш оддий ҳолат бўлиб қолди.

Апрель давлат тўнтаришидан бир неча кун кейин, Бишкекдаги Хукумат Уйи тўсиқларига “Ифлос ёҳудийлар
ва Максимга ўхшаганларга Қирғизистонда жой йўқ!” шиори осиқ ердан Роза Ўтунбаева ўтиб, ҳеч нарса
демагани журналистларни ҳайрон қолдирган эди (Қаранг: www.presskg.com ;
http://IzRus.co.il 23.06. 2010). Бундай мафкура ва тарғиботнинг мазмунан, ўтган асир 20-30 йиллари
Италия, Германия ва Испания давлатларида авжига чиққан, маълум миллатни хукимдор, устивор ирқ
этиб, бошқа миллатларни тобеликда тутиш, кўнмасалар уларни янчишга ва қиришга чорлаган, нацизм,
фашизм ғоялари билан уйғунлиги кўзга ташланади.

Бенито Муссолини айтгандек: “Фашизм, демократиядаги ноўрин ёлғон бўлган, сиёсий тенглик талабини
инкор этади… Фашизм учун давлат мутлоқликдир, унинг шаҳсга ва гуруҳга муносабати “нисбийликдир…”.
( Cвобода. Равенство. Права человека. Сборник. М., 1997 г., 107-108 бетлар). Қирғизистондаги
давлат рўлини мутлоқлаштириш, давлат унда яшовчи ҳамма фуқороларники эмас, балки қирғизларники
деб, кеча-кундиз тинмай, тарғиб этилишини нацизм, фашизм демасак, қайси ном билан аташ жоиз?

Қирғизларни устивор, ҳукимдор деб билиш, миллатлар ўртасидаги сиёсий, ҳуқуқий тенглик муносабатларини
улоқтириб ташлаш ва бошқа ижтимоий-этник гуруҳларга нисбатан камситиш, бўйсиндириш ва янчиш сиёсатини
олиб бориш, нацизм, фашизм бўлмаса, қайси ном билан аталади?
УЙИШТИРИЛГАН ОММОВИЙ ҚИРҒИН ВА ВАЙРОН ЭТИШ

Шу йил 10-16 июнь кунларда Ўш шаҳари ва Ўш вилоятининг, Жалолобод шаҳари ва Жалолобод вилоятининг
асосан ўзбеклар яшовчи ҳудудларга қуролланган, БТРлар, бошқа ҳарбий транспорт воситаларига ва олов
улоқтирувчи (огнемёт) қуролларига эга қирғиз-фашистларининг ваҳшиёна хужуми амалга ошди.

Тинч аҳоли, фақат ўзбеклиги учун, жинсига яъни аёл ёки эркаклигига, ёшига яъни қари, гўдак,
болалигига қарамай отилди, сўйилди, чопилди ва тириклайин ёқилди. Ўзбек қизлари, аёлларига
ҳужумлар қилинди, улар мушланди, тепилди, зўрланди ва ўлдирилди.

Ўзбек вилоят театри, Ўзбек область филормонияси ва Ўзбек Университети ёндирилди ва кўкка совурилди.
Ўзбек телевиденияси, радиоси ва рўзномалари ёпилди. Ўзбекларнинг мактаблари, кутибхоналари,
касалхоналари, ширкатлари, масжидлари, ошхоналари, ресторанлари, ишхоналари ва уйлари талон-тарож
этилди ва войронага айлантирилди.

Қирғизистон расмийлари ҳалок бўлган ўзбеклар сонини камайтириб кўрсатишга ва бу муҳим масалада
чалкашлик сақланишига уруниб, турлича рақамларни кўрсатмоқдалар. Қатоғон кунлари, ўзининг ашаддий
жиноятчи, қонхўр қотил эканини, бутун дунёга ошкор этган қирғиз фашистлари эса, ҳеч нарсадан қўрқмай,
биз 10 минг ўзбекни ўлдирмоқчи эдик, амалда ундан ҳам кўпини қирдик деб очиқчасига мақтанишмоқда
(www.centrasia.ru ; www.24kg).

Гўзал ва бетакрор, шинам ва яшаш учун қулай бўлган, ЮНЕСКО тарафидан маданий-тарихий аҳамиятга
молик деб эътироф этилган, Ўш ва Жалолобод шаҳарларининг ўзбек туманлари вайронага айлантирилганини,
даҳшатли, ўлик холга келтирилганини, қандай тушиниш мумкин? Бу шаҳарлардаги қирғиз туманлари эса,
бутунлигича турганини қандай изохлаш даркор? Бу далиллар, қирғиз фашизмининг ёвуз ва даҳшатли
башарасини қўшни миллатлар ва дунё аҳлига намоён этди.

Энг муҳим саволлардан бири, Иккинчи қирғизларнинг ўзбекларга қарши қирғини (геноциди) тўсатдан,
тасодифан, кутилмаганда содир бўлдими? Ёки бу қирғин, кимларнингдир режаси асосида, тайёргарлик
кўрилиб, шимол ва жаниб қирғиз фашистларини, ҳарбийларни ва миршабларни иштирокини ташкил этиш
орқали амалга ошдими?

Инсонийликка қарши жиноят бўлмиш қирғиз қирғини бошланганига икки ойдан ошди ва шу муддат ичида
содир бўлган ва бўлаётган воқеаларни кузатиш, ўрганиш, бу қатоғон режалаштирилиб, пухта тайёргарлик
кўрилиб, унда қайси кучлар иштирок этиши белгиланиб, раҳбарлар тайинланиб, сўнг амалга оширилганини
кўрсатмоқда. Бу қатор омил ва далиллар мажмуаси билан ойдинлашади.

Биринчи, Р.Ўтинбаева хукуматининг, давлат мулкини катта миқдорда, ноқонуний равишда ўзлаштиргани
учун қамоқда сақланаётган, ашаддий қирғиз-нацистларидан бўлмиш собиқ генерал Исмаил Исаковни озод
этиши ва уни Қирғизистон мудофаа вазири этиб тайинланиши тасодифми?
И.Исаков шимолий қирғизистонлик бўлиб, қотилликларни амалга оширган жиноятчиларнинг кўпчилиги шимол
туманларидан тушган қирғизлар экани сир эмас. Ёки бу далиллар, Ўтyнбоева хукумати ва бу қирғиз-фашист
генерали ўртасида маълум якдиллик ва умумийлик борлигини кўрсатадими? Улар ўртасида умумийлик ва
якдиллик мавжудлигини кўриш учун, ижтимоийшуност ёки файласуф, бўлишнинг хожати йўқ.

Иккинчи, Р. Ўтинбаева хукумати тасдиқи ва хомийлиги асосида, қатоғон бошланмасдан бир-неча кун илгари,
Ҳарбий Комиссариятларнинг фақат қирғиз миллатига мансуб резервист аскарлар ва зобитларни ҳарбий машқларга
чақириши, уларни қуроллантирилиши ва уришга тайёрланиши. Сўнг эса, ушбу газандаларнинг оммовий
қотилликларда фаол иштирок этиши.

Учинчи, Р. Ўтинбаева хукумат тепасига келиши билан телевидения, радио, матбуот ва веб сайтларда
қирғиз ирқий-шовинизм ғояларининг тарғиботини янада кучайиши ва уларнинг аниқ аксилўзбек йўналиш касб
этиши.

Тўртинчи, Р. Ўтинбаева даври, қатоғон бошланмасдан бирнеча кун илгари турли худудларда, баъзи
қирғизларнинг ўзбекларга қараб, бир-оз қолди яқинда ҳаммангни отамиз, қирамиз деб тахлика солиши.
Бу оммовий жаллодликлар зимдан тайёрланганини намоиш этади.

Бешинчи, Р. Ўтинбаева даврида, ўзбек худудларидаги қирғизларнинг ширкатлари, дўконлари, ресторанлари
ва уйларига маҳсус белгилар қўйиш уйиштирилиши ва уларнинг асосий қисмини қатоғондан сўнг ҳам сақланиб
қолиши.

Олтинчи, Р. Ўтунбаева хукумати вакиллари (Бош Вазир муовини, Бош Прокурор, Мудофаа вазири, Ўш шаҳри
мэри ва бошқалар) тарафидан ўзбекларга қарши айтилган очиқ тахдидлар, уруш эълон қилишдан олдин
билдириладиган баёнотларни эслатиши.

Еттинчи, Р.Ўтинбоеванинг Ўш шаҳари мэри, ашаддий қирғиз-фашисти Мелис Мирзакматовнинг ўзбекларни
қиришдаги раҳномолик ва ташкилотчилик рўлини билган ҳолда, унга қарши жиноий иш очтирмаслиги, бу
ҳақда ҳеч нима демаслиги, нимани кўрсатади?
Шу мэрнинг қирғиз калла-кесарларидан ташкил топган кўп сонли қуроли тўдалари ва ҳатто қирғиз ертқич-шалақи
аёлларидан тузилган гуруҳи борлигини ҳамма билади, фақат Р.Ўтинбаева билмайдими?
Йўқ, Президент Хоним, фақат аҳмоқлар учун мўлжалланган, бу қотил-мэрни қамаш у ёқда турсин, бошқа амалга
ўтказиш қанчалик мушкил эканлиги томошасини, бутун Қирғизистонга ва дунёга кўрсатишни афзал билади.
Этибор беринг, мэр М. Мирзакматов тузган шаҳарни қайта тиклаш плани, қатоғондан илгарироқ тузилгани ва
унда ўзбеклар яшайдиган ҳудудларни вайронага айланганидан келиб чиқилгани нимани кўрсатади?
Оммовий қотилликлар, Мирзакматов ва унинг ҳамтовоқлари, Қирғизистон хукумдорларининг катта қирғин-бизнес
режанинг бир қисми бўлганини ошкор этади. Халқ орасида “қотил” , “одамҳўр-канибал”, “жаллод” каби
унвонларга сазовор бўлган, энди Қирғизистон Қаҳромони бўлишга интилаётган мэр М.Мирзакматовнинг,
инсонийликка қарши ўта оғир ва кечирилмас жиноятларни содир этгани аниқ. Бу ва шунга ўхшаш маълумотларни
Ҳалқаро Тергов Қўмитасига етказиш ҳар бир ўзбекнинг инсоний бурчидир.

Сакизничи, Ислом Каримов буйриғи билан, қатоғон бошланмасдан илгари Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан
чегарадош худудларида қочқинларни қабул қилиш марказларини барпо эта бошланиши нимани ошкор этади?
Каримовни Қирғизистондаги апрель ҳукумат тўнтариши даҳшатга солди, чунки у, ўз Миллий Хавфсизлик Хизмати
орқали, бу тўнтариш ўзбек ҳалқида, ўзбек муҳолифатчиларда мавжуд маълум умид учқинларини бир-оз бўлсада
кучайтирганини яхши билди ва таҳликага тушди.
Бу ҳақда Стефан Цвейг: “…диктатура соясида ҳеч қачон озод руҳ туролмайди; диктатуранинг таъсири бор
чегаралар доирасида, хатто битта мустақил инсон бўлса, у ўзини, ҳеч қачон хавфсиз деб хис қилолмайди,“-,
деб ёзади. (Цвейг, C. Совесть против насилия, Кастелло против Кальвина. М., 1986, 111- бет).
Бозор иқтисоди устиворлиги шароитида, мулкдорлик мустақил ва озод бўлишнинг моддий асосидир.
Агарда ўтмишга назар солсак, 13 май 2005 йил Андижон қирғинининг, Каримов томонидан уйиштирилишини
асосий сабаби, акромийлик оқимида эмас, балки бу исломий оқим соҳибларининг ишбилармончиликни юргиза
олганларида, мулкдор ва мустақил бўлишларидадир. Мулкдор ва мустақил бўлганлар учун эса, ижтимоий
эркинликлар, фуқоровий тенглик ва қонун устиворлиги, яъни демократик тизим, худди ҳаво сингари зарур.
Шунга яқин аҳволни Қирғизистон жанубида, ўзбек жамоасининг фаолиятида кўриш қийин эмас ва бу нега
Ислом Каримов қирғиз қирғинининг ташаббускорларидан эканлигининг, энг асосий сабабини ошкор этади.
Оммовий қотилликлар авжида эканлигида, фақат бир-неча кунга қочқинлар Ўзбекистонда қабул қилиниши ва
уларни орқага қайтарилиши Каримовнинг асил истаги ва хохиши инсонпарварлик, ўзбекпарварлик ва
ҳуқуқпарварлик эмаслигини яна бир бор фош этди. Қирғиннинг ташабускорларидан ва қотилликларни
тарафдорларидан бўлмиш, Ислом Каримов, Ўзбекистон ҳалқи ва давлатининг олий манфаатларига ҳиёнат қилди,
ўз Президенлик бурчини адо этмади ва Ҳалқаро ҳуқуқ доирасидаги ўз вазифасини бажармади.

Тўқизинчи, Р. Ўтунбаева ва И.Каримовнинг Кремилдан Қирғизистоннинг жанубини ўзбек “исломчилардан”
тозалашга (ўқинг: қиришга) русларнинг ёрдам бериши ҳақида келишиб олганлиги тез орада маълум бўлди.
Россия десант бригадасининг Қиргизистонга келиши, бунинг расмий изоҳи русларнинг ҳарбий базасини
ҳимояси учун эмиш, лекин амалда бу бригаданинг ўзбекларга қарши қатоғонда маълум иштироки йўқлигини
ким исботлай олади. Қатоғон авжида кунлари жуда кўп мерганларнинг (снайперларнинг) кеча-кундиз тинч
ўзбек худудлари аҳолисини қонга белаши, фақат қирғизларнинг ишими ёки рус десантчилари тарафидан ёрдам
бўлдими? Қирғизларда шунча мерган борлигига ишониш қийин. Десантчиларнинг қирғиз қотилларига ёрдам
бергани ҳақидаги идаолар ҳақиқатга яқин. Бу нарса аввалдан И. Каримов, Р.Ўтунбаева ва Россия
раҳбариятининг келишуви билан қилинганлиги эса, қирғиндан манфаатдорлик манътиқидан келиб чиқади
(Қаранг: Гринфильд, Дэниел. Сделано в России: катастрофа в Киргизии. www.inosmi.ru 16.06.2010).

Ўнинчи, Р. Ўтинбаева уялмай нетмай, бу уйиштирилган ўзбекларни оммовий қиришни, миллатлараро
конфликт деб боҳоласа, ҳамда тўқнашув бошида ўзбеклар яхши қуролланган бўлганлар, қирғизлар сўнг
қуролланишган деб реал воқеалар моҳиятини соҳталаштириб, фирибгарлик билан калла-кесар фашист-қирғизларни
очиқдан-очиқ ўз паноҳига, ҳимоясига олиши (Отунбаева,Р. “Нам сейчас очень важно состояться, быть
государством…”. Интервью Ъ, www.centrasia.ru; 18.06. 10). Ваҳшийликлар бошланиши билан, шу ҳудудга
етиб борган ва бу ҳақда фильм яратган миллати на ўзбек, на қирғиз бўлмаган кино ижодкорлари, улар
ўзбекларда бирон бир автомат ёки бошқа ҳарбий қурол кўрмаганлари, бундай қуроллар фақат қирғизларда
борлигини такидлашди. Уларнинг гувоҳлик беришича жабрланувчилар ўзбеклардир ( Итервью с авторами
фильма М.Хайруллиным ва Т. Павловой www.centrasia.ru; 24.07.10).

Қирғинларни амалга оширганлар эса, қирғиз ирқий-шовинизм ғоялари билан заҳарланган, ҳарбийлар, миршаблар,
республикани шмолидан тушиб келган ва жанубдаги ваҳшийлар билан қўшилган қирғиз фашистларидир.
Улар учун инсонийлик, аҳлоқ, қонун, мурувват, ҳақ-ҳуқуқ ва адолат тушунчалари ётдир.
Уларнинг муссолиничи, гитлерчи ва франкочи фашистлардан фарқи йўқ.

Юқорида кўрсатилган омиллар ва далиллар ўзбекларга қарши оммовий қатоғоннинг маҳсус режа асосида пухта
тайёрлангани ва босқисма босқич амалга оширилганини кўрсатади.

Қирғизистон хукуматининг расмий вакиллари бу оммовий қирғиннинг амалга оширганлар сифатида қуйдаги
кучларни курсатди:
а) собиқ Президент Қ. Бакиевнинг оила аъзолари ва тарафдорлари;
б) ўзбек жамоаси, маданий марказлари раҳбарияти;
в) Ўзбекистон Исломий Ҳаракати;
г) Исломий Жиҳод Иттифоқи ( 24.kg 01.07.2010).

Ўш Жалолобод фожиасини текшириш Қирғизистон Миллий Қўмитасининг баёнотига кўра эса, мамлакат
жанубидаги қонли воқеаларни амалга ошишига асосий айбдорлар ўзбек жамоасининг раҳбарияти ва чет
эл журналистларидир (24.kg 16.07.2010).

Агар ағдарилган президент Қ. Бакиев шунча кучга эга бўлганда, у ҳеч қачон ўз амалидан кетмаган бўларди.
Унинг хукумат тўнтаришидан кейин шунча тарафдорларининг борлиги ҳақида сўзлаш ёлғон ва қирғиннинг асл
ташкилотчиларини, амалга оширганларни беркитиш учун қилинаётган сиёсий ва ҳуқуқий қаллобликдир.

Қирғизистон прокуратурасининг, ўзбек жамоаси лидерларига, фаолларига, ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, Иномжон
Абдурасулов, Қодиржон Ботиров, Жалолиддин Салохитдинов, Азимжон Асқаров, Улуғбек Абдусаломов, Шухратжон
Мирзалиев, Фарух Гапиров ва бошқалар устидан жиноий иш очиши, Р. Ўтунбаева хукуматининг ўзбекларга қарши
очиқ қирғин ва давлат терроризми сиёсатининг олиб бораётгани яна бир бор исботлайди.

Ўзбек лидерларининг Қирғизистонни ўзбек худудларида, ўзбек тилига расмий тил мақомини бериш, ўзбекларни
давлат органларида, маъмурий идораларда сонига кўра пропорционал вакилларга эга бўлишини таъминлаш ва
аксилўзбек тарғибот ва ҳаракатларга барҳам бериш тўғрисида қонуний талаблари, анчадан бери қирғиз-фашистларини
ғазабини қўзғатаётгани аниқ эди. Лекин, бу талабларнинг қайси бири қонунга ҳилоф? Бу талаблар мазмунан,
ўзбек жамоасининг манфаатларини ифодалайди, холос. Бу борада, АҚШ сиёсий тизимини яратишга салмоқли хисса
қўшган Джеймис Медисоннинг, инсон ва жамият табиятида манфаатлар тўқнашуви мавжудлигидан келиб чиқиш
кераклиги ҳақидаги фикрини эслаш жоиз (Қаранг: Даль, Роберт. Демократия и ее критики. М., 2003 г., 336- бет).
Ҳақиқатдан, бундай манфаатлар тўқнашуви муаммолари, демократия ва республикачилик қадриятлари устивор
давлатларда, тарафларнинг музокараси, келишуви воситаси билан ҳал этилади.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг иштирокига келсак, бу Каримовнинг Миллий Хавфсизлик Хизмати тарафидан
таёрланган ва Қирғизистоннинг Миллий Хавфсизлик Давлат Хизматига тақдим этилган қўлбола уйдирмадан бошқа
нарса эмас. Ўш ва Жалолобод ўзбекларининг кўпчилиги, умуман Фарғона водийсидаги миллатдошларимиз каби,
диндор, тақводордирлар. Бу ҳаракат Каримовнинг режимига қарши жиҳод эълон қилган, умуман ўзбекларга,
хусусан мусилмон-ўзбекларга қарши эмас. Масалани бошқа тарафи эса, бу баёнот қилинганига анча муддат бўлди,
лекин унинг исботловчи, холис ва соғлом фикрли кишини ишонтира оладиган бирон-бир далил ханузгача
кўрсатилмади.

Исломий Жиҳод Иттифоқи деб аталмиш харакат фақат интернетнинг саҳифаларида мавжуд бўлиб, Каримов Миллий
Хавфсизлик Хизматининг иҳтироси сифатида, Ўзбекистон ҳалқига нисбатан амалга оширилаётган давлат террорчилик
сиёсатини, ҳалқаро миқёсда оқлаш ва ҳастпўстлашга қаратилган омиллардан биридир. Фақат интернетда мавжуд
“ҳаракатнинг” қатоғонга иштироки бор дейиш эса, ҳақиқатни беркитишга уринишдан бошқа нарса эмас.

Р.Ўтинбаева ва унинг атрофидагилар чет эл мерганлари (снайперлари) қўлга олинди деб бир-неча бор айтишди,
лекин бирон-бир асир олинган мерганни кўрсата олишмади. Қирғиз маҳсус хизмат органлари норасмий равишда,
бир мерган тожик аёли, бошқаси озарбайжон аёли, яна бошқаси европалик аёл эканлиги борасида уйдирмалар
тарқатишди. Амалда мерганлар рус десанчилари бўлгани ҳақидаги идаолар ҳақиқатга яқин.

Умуман Россия хукумдорларининг қўллаши ва ёрдамисиз ўтунбаевачиларнинг апрель хукумат тўнтаришини амалга
ошириш ҳам, бу кўлами катта, яъни бир миллиондан зиёд, кўпчилиги Ўш ва Жалолобод вилоятларида истиқомат
қилувчи, тинч ўзбек аҳолисиги қарши қаратилган оммовий қирғинни ҳам уюштириши амри маҳол бўларди.
Буни эса, хозиргачан буюк империячилик касалидан тўлиқ қутила олмаган рус раҳбарларининг, АҚШни Марказий
Осиё худудида тобора ошиб бораётган таъсирини сусайтиришга қаратилган ҳаракатини ўзига хос бир кўриниши
дейиш мумкин.

Қирғиннинг ташаббускорлари қаторида салмоқли ўрин Ўзбекистоннинг ноқонуний Президенти Ислом Каримовга
тегишлидир. Бунинг энг асосий сабаби эса, диктатор Каримовнинг ўзбекларнинг ўсишидан, ишбилармондчиликни
йўлга қўйишидан, мулкдор ва мустақил бўлишидан қўрқишидир. Аввал Андижон қирғини, энди Ўш-Жалолобод оммовий
қотилликлари унинг мудҳиш жиноятларидандир.

Кўриб чиқилган турли-туман омиллар, далиллар мажмуаси, ушби инсонийликка қарши қаратилган, қирғиз
фашистларининг тинч ўзбекларни оммовий равишда қириши (геноциди) пухта режалаштирилиб, тайёргарлик
кўрилиб, жуда катта кўламдаги кучларни ишга солиб, сўнг амалга оширганлиги, вақт ўтган сари янада кўпроқ
ойдинлашмоқда. Роза Ўтунбаева хукумати, таркибига кўра қирғиз ирқчи- шовинистлардан яъни қирғиз фашистларидан
иборат бўлиб, ушбу оммавий қотилликларни режалаштирган, уйиштирган ва амалга оширишга раҳбарлик қилганлар
шулардир. Бевосита, ушбу қирғинни амалга оширганлар эса, Қирғизистоннинг ҳарбийлари, миршаблари ва
республикани шимолий туманларидан тушиб келган ва жанубидаги “хукумдор эл” тўдалари билан қўшилган қотил
ва талон-тарожчи қирғиз фашистлар оломонидир.

Шу кунларда ҳам, Ўш шаҳри ва Ўш вилояти худудларида, Жалолобод шаҳри ва Жалолобод вилоятлари туманларида,
террорчилардан ва жиноятчилардан тозалаш (зачистка), фуқороларни текширув (контроль) баҳонаси билан,
қирғиз ҳарбийларининг ва миршабларининг ўтказаётган зулимкорлик ва талон-тарож этиш амалиёти ҳам,
ўзбекларни қиришга ва ўз ерларидан қувишга қаратилган жиноий амалиётнинг давомидир. Ушбу тозалаш ва
текширув амалиётлари туфали бир-неча минг бегуноҳ ўзбеклар қамоқхоналарда гаров тариқасида ушланмоқдалар
ва уларнинг яқинларидан чиқариш учун пул талаб қилишмоқда.

Ўш-Жалолобод оммовий қотилликлари, талон-тарожликлари ва вайронагарчиликлари, ўз ҳуқуқий моҳиятига кўра
инсонийликка қарши амалга оширилган, ўта оғир ва кечирилмас жиноятлар бўлиб, уларнинг ташкилатчилари ва
раҳбарларининг Гаагадаги Ҳалқаро Маҳкама олдида жавоб бериши керак. Қирғиз фашизмини илдизи билан суғуриб
ташлаш Ҳалқаро Ҳамжамиятнинг, АҚШ ва бошқа улкан демократик давлатларнинг ёрдами ва бевосита иштироки
билан қилиниши мумкин ва зарур.

Қирғинни бевосита амалга оширган қирғиз фашистлари, қотиллари устидан жиноий ишлар қўғатилиши ва улар ҳам
Маҳкамага тортилиши ва қилмишларига яраша қонуний жазо олишлари даркор. Буларнинг қайси даражада амалга
ошишини эса, Ҳалқаро Тергов Қўмитасининг фаолияти, умуман дунё ўзбекларнинг фаоллиги, хусусан, Ўш-Жалолобод
вилоятларидаги миллатдошларимизнинг ҳатти-ҳаракатларига боғлиқдир.

ТИК ТУРА БИЛИШ ҲАҚИДА

Ўш-Жалолобод фожиаси тўғрисида ёзган муаллифлар, Кипр мисоли борасида ва унинг ушбу фожиани ҳал этишда
қўллаш мумкинлиги ҳақида фикр билдиришди. Менимча, агар Ўзбекистон раҳбариятида, аниғи мамлакатнинг
диктатори Ислом Каримовда, озгина бўлсада инсонпарварлик ва миллатпарварлик қадриятлари бўлганда, у
90-йил Ўш-Узген қирғиз қирғини пайтининг ўзида, Қора-боғ вариантини қўллаб, яъни миллатдошларни ҳимоя этиш
учун Ўш ва Жалолобод вилоятларига қўшин киритиб, бу масалани ҳал қилган бўларди.

Кимдир, у давр Каримов қўшинга буйриқ бера олмас эди, дейиши мумкин. Қўштирноқ ичида, бундай идаога “майли”
дейлик. Худди, шу услубни Иккинчи қирғин бошланган, биринчи куниёқ қўллаш мумкин эди. БМТ, АҚШ, Россия, Хитой,
Англия ва Франция раҳбарларига нима учун қўшин киритилганлиги ҳақида тушинтириш зарур бўларди.
Лекин бундай қила олиш учун инсонпарвар, миллатпарвар ва қонуний Президент бўлиш кераклиги аниқ.

Автономия тузиш масаласига келсак, бу моҳиятан на фақат ўзбеклар учун хизмат қилувчи, балки умуман
Қирғизистонда узоқ йиллар давом этиб келаётган сиёсий-иқтисодий бўхрондан қутилишнинг, қирғизларнинг
боқимпарастлик, тиламчилик тизимини енгиб ўтишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилиши мумкин эди.
Чунки ўзбеклар бозор иқтисоди шароитда хўжаликни такомиллаштира, ривожлантира олишларини Ўш ва Жалолобод
вилоятларида амалда кўрсатдилар. Бунга тўсиқ республика амалдорларининг, Ўтинбаевадан бошлаб, худуд
миршабигача, ва умуман қиргиз оломонининг нацизм, фашизм ғоялари билан заҳарланганидир.

Ўзбекларнинг маълум қисми хориждан бошпана излаб, иммиграцияга юз тутмоқдалар. Бу тушинарли жараён.
Лекин шароитнинг жуда оғирлигига қарамасдан, миллатдошларимизнинг кўпчилиги ўз ерларида қолишга мажбурлар.
Бу эса улардан уйларини бузиб ташлашга йўл қўймасликни, ўзбек мудофаа гуруҳларини яъни ҳалқ дружиналарини
тузишни, миллатдошлар билан доимий алоқада бўлишни тақозо этади. Ўзбеклар доимо зўравонликка қарши зарба
беришга тайёр тизимни яратишлари зарур.

Ўзбекларнинг қуролланиши масаласи ҳам жуда мухимдир, бунинг қонуний ҳал этиш йўлларини излаш керак.
Аввало Ҳалқаро Тергов Қўмитасининг тавсияларига ушбу бандни киритишга ҳаракат қилиш керак.
Бунга сабаб қилиб, тинч ўзбек аҳолисини қирғинида қирғиз қотиллари ҳарбий қурол-яроғ ишлатишгани ва келажакда
эса ишлатмайдилар дейишга ишонч йўқлигини вож қилиб кўрсатиш даркор.
Ўзбеклар учун қуроллар мудофаа воситаси бўлиб хизмат қилиши эса аниқ.

Фарғона водийсида тик тур, тик тура бил иборалари, на фақат жисмоний тикка туриш, тикка юриш маъносида,
балки ҳар қандай оғир шароитда ҳам қўрқмас, матонатли, чидамли, курашчанг ва иродали бўлиш мазмунида ишлатилади.
Бундан чамаси эллик йил илгари, тўқиз-ўн ёшларда эканимда, онам билан сафарда Қўқон шаҳрида яшовчи
қаримдошларникида меҳмон бўлганимизда, ушбу иборани ва унинг талқинини, ҳамма қўшнилар, таниш-билишлар,
қаримдош-уруғлар ҳурматига сазовор, ёшлари улуғ, оқила ва покиза Аямиздан эшитган эдим. Ҳали ҳам ёдимда.

Ҳақиқатда, хозирги Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги миллатдошларимиз учун ўта мушкул шароитда, шу тикка
тура билиш иборасидаги чуқур мазмун алоҳида аҳамият касб этади. Бу, пешонамизга ёзилгани бўлади деб,
сусткашлик, пассивлик қилиш маъносидаги эмас, балки курашчанлик, фаоллик, ёвга қилмишига яраша зарба
бериш ва ундан ўзи, оила аъзолари ва миллатдошларини ҳимоялаш заминида ётган тик тура билишдир.
Бу моҳиятан “инсонпарварлик амалиёти бўлиб, инсон ҳаёти ва баҳтини муқаддас билиб, уларни ҳимоялаш демакдир”.

Эпиграф: Альберт Швейцер ”Культура и этика”, М., 1973, 326-бет.

Sorry, the comment form is closed at this time.