Mar 102012
 

Ўзбекистонда расман баҳор фасли бошланган бўлсада, аммо қишнинг заҳри ҳали ҳам кетгани йўқ. Ҳаво совуқ ва аҳоли эса газдан бенасиб. Гоҳида электр қуввати пайдо бўлиб қолсада, тезда у ҳам тамом бўлади. Сабаби, электр қуввати пайдо бўлиши замоноқ уйида совуқдан қалтираб ўтирган халқ электр иситиш воситаларини қўшишади. Натидада эса, электр тақсимлаш аппаратлари чидаш бермай куйиб кетмоқда, бу билан аҳолига ҳам катта зиён етаяпти. Ўзбек газининг асосий қисмини етказиб берадиган Қашқадарё вилоятида ҳам аҳвол шу. Оёқларимиз остида газ, аммо унинг ҳузурини биздан минг чақиримлар узоқда бўлганлар кўришади.

 

Қарши шаҳрининг Маҳоллот ва Кунчиқар маҳаллаларида ҳам кечқурунлари қоп-қоронғу. Сабаб, электр қувватининг йўқлигида. 5 март кунида Қарши шаҳридаги 10 сон ўрта мактаб ҳовлисида жойлашган электр трансформатори куйиб кетди. Трансформаторнинг таъмирлаш учун эса Қарши электр таъминоти идорасида пул йўқ шекиллик, улар аҳолидан пул йиға бошлашди. Ҳар бир оиладан 3000 сўмдан! Энди эса на газ бор, на электр қуввати ва пул! Қаршиликлар худди ўрта асрларга тушиб қолганга ўхшаймиз.

 

10-март, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.