Feb 262012
 

Ҳурматли ҳамюртлар!

Араб баҳори бизга чегарадош бўлган Қозоғистонга ҳам етиб келди.

Қозоқ халқи 25 февраль куни бутун республикасининг кўплаб шаҳарларида
диктаторлик тузумини тугатиш мақсадида, кўп сонлик митингларни
ўтказдилар.

Демак, баҳор инқилоби Ўзбекистонга ҳам кириб келади , келинг бизлар
Ўзбекистонда биринчилар қаторида 1 мартдан бошлаб
Республика бўйлаб Каримов режимини тугатилишини талаб қилиб
митингларга ҳар куни чиқайлик.

Март ойи фаслларнинг уйгониш даври, мен Сизларни уйқудан уйғонишга чақираман.

Ҳар бир вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқларда норозилик акцияларини
ўтказиб намойиш ва митингларга чиқинглар!

Бир-бирингизга Интернет, электрон почта, СМС орқали хабарларни
юборишингизни сўрайман.

Мен ваъда берган шаҳар хокимияти биноси олдида ўтказиладиган норозилик
акциясини 27 февралдан давом этдираман.

Абдилло Тожибой-ўғли.

26.02. 2012 й.

Пресс-центр: “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат
бирлашмаси.

Sorry, the comment form is closed at this time.