Jan 242012
 

24 январь куни “Махаллот” махалласи Ёшлик кўчасида яшовчи фуқаролар
Қашқадарё вилоят хокимлигига шикоят хати билан мурожаат қилиб боришди.
Шикоят хати асосан махалладаги газ танқислигини батараф этиш масаласида эди. Соат 10.00 лар атрофида вилоят хокимлигига ташриф буюрган фуқаролар,
хокимиятда  юқори мансабдорлар билан учрашиш имконига эга бўлмадилар.
Фақатгина кутиб туришларини тавсия қилишди.
Муродов фамилияли шахсни кута бошладик,аммо соат 11.00 бўлсада, у
кишидан дарак бўлмади.Шикоят хатимизни топширдикда ортга қайтишга
мажбур бўлдик.

Қашқадарё вилоят хокимлигида,биздан ташқари 20 яқин юртдошларимиз
аризалар билан келишган экан.Тўсатдан 10 яқин аёллар кириб келишди.Бу аёллар нафақаларини олиша олмаётганликлари тўғрисида гапира бошлашди.
Хокимият қабулхонасидаги ёшгина ходим,кимгадир  бориб,учрашишларини
маслахат берди.Улар кетишди.Бир паст ўтиб,аёллар яна қайтиб келишди.
-“Бизни тинглайдиган бирон бир киши борми”-дейишарди.
Қашқадарё вилоят хокимилигининг ходими Иноят Шаропов чиқиб келдилар.
Вазиятни кузатиб турар эканмиз арзларини тинглаб қолар деган ўй бор эди  бизда.
Буни акси бўлиб чиқди,”Нафақалар тайинлаш махаллага берикитилган”деган
сўздан бошқа бирон бир гап айтмадилар.
Вилоят хокимлига ташриф буюрган аёллар Нишон тумани “Пахтаобод”
қишлоғидан эканлар.
Аёллар нафақа тўғрисида бошқача гап айтишаётган эди, яьни шу қишлоқ
Махалла йиғинини раиси Доллиев Ўткир нафақа тайинлаши учун эвазига пул
талаб қилаётганини айтишаётгандилар.
Уларнинг гапига ҳеч ким эьтибор қилмади.
Шунда ёзма равишда мурожаат қилинглар хокимиятга,прокуратурага деб
тушинтиришди барча ўтирган фуқаролар.
-Бизнинг пулимизни олиб нафақа ҳам тайинламаяпти-дейди аёллардан бири.
Кимга  “пора” бергансиз,нафақа учун деб савол бера бошладик.
“-Илгариги  махалла оқсоқолига Салимга ва янги бўлган Ўткир акага
ҳам”дейишарди аёллар.
-“Янги йилдан олдин мендан иккита курка ҳам сўради.нима қилиш керак
арзимизни хеч ким тингламайди”-дея жазавага тушишарди аёллар.
Вилоят хокимлигига ташриф буюрган аёлларнинг фамилиялари билан тақдим
этишни лозим топдим.
1.Ўроқова Дилрабо
2.Жумаева Мархабо тел 99875358 9155
3.Турдиева  Сарвиноз
4.Тулиева Марҳабо
5.Эргашева Сайёра
6.Турсунова Шоира
7.Бўронова Мақсуда
8.Маманазарова Гулистон
9.Хайдарова Раьно тел +99875 7536570.
10.Ғаниева Меҳри тел.45291 49.
Вилоят хокимлигига келган аёлларнинг ҳам фото суратини ҳам  бор.Уларни
ҳам тақдим этаяпман.Махалла фуқаролар йиғининг раиси Долиев Ўткирнинг
ҳам телефон рақамини аёллар ёзиб беришди.
Тел.7992854.
Нишондек жойдан  келган аёлларнинг арзини тинглайдиган ҳеч ким топилмади
вилоят хокимлигида.
Наҳотки  махаллий хокимият бирор бир чора кўрмаса,бу аёлларни “онангга
бор, отангга бор” дегандан кўра, арзларини  тинглаб илдиз отиб ётган
“коррупцияга” қарши курашишса бўлмасмиди.
Балки ҳали ҳам кеч эмасдир!,Илдизлаб кетган коррупциянинг илдизига болта
уруш вақти келмадимикан?
Оддий халқни ҳам кимдир тинглаши керакку!

24-январь, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.