Dec 292011
 

 Янги йил кириб келишига ҳам яқин кунлар қолди.

 2011 йил билан ҳам хайрлашаяпмиз,аммо бу ўтаётган  йил Ўзбекистонликларнингёдидан сира чиқмаса керак.Ноябрь ойидан қор ёғди,изғирин бошланди.

Махалламиз аҳолиси жуда кўпчилигининг иситиш тизими, яьни батареялари ёрилиб кетаяпти.Бу ҳам оддий халқнинг чўнтагига зарар бўлиб қолмоқда.Шулар қаторига мен ҳам кираман.

Хонадонимиздаги батареялар, бири кетин ёрилиб кетаяпти.Бунинг зарарини ким тўлаб беради.

Транс газ вазирими ёки Қарши газ ташкилотими?

Қарши шахрида газ бор, у ҳам бўлса хокимиятда ишлаётган мансабдорларнинг хонадонида ёнаяпти.Оддий халқнинг уйида ўтин ёнаяпти.

 Газ  ташкилотларида ростакам мутахассис  инжернерлар борми ўзи?

Табиий газни ҳаммага етадиган қилиб тақсимлашни наҳотки йўлга қўйиб бўлмаса!

Янги йил олди, халқ ҳам бир йилда бир марта янги йилни кутади.Шунда ҳам Транс газ вазири газни бермаса, бу уят!

Ҳисоблагич олиб ташланган хонадонларга 05 см газ ўтаяпти.

Бу газ билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди.На чойингиз қайнайди, димлаб қўйсангиз на овқат пишади.

Умид қиламиз энди, ҳеч бўлмаганда янги йил олди газ беришар, биз ҳам фарзандаримизга пишириқлар пишириб берайлик.Дастурхон тузатайлик.

Нима қилай, электр энергияга мўлжалланган печларим йўқ,бирон нарса пиширай десам.

Газ плита духобкасига ишониб ўтирибман. Духобкага гугурт чақсангиз айни дамда ёнмайди.Мана шундай ҳаётда яшаяпмиз, тузум сиёсати деб!

Жаноб мансабдорлар!

Келажаги буюк давлатнинг”  аҳолисини  қийнаманглар, газни беринглар!

Биз ҳам эски йилнинг кирлари билан янги йилга ўтмайлик, ҳаммомда чўмилиб кирларимизни эски йилда қолдирайлик!.

 

29-декабрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.