Dec 252011
 

   24 декабрь куни 1 ой деганда болаларимни чўмилтирдим.
Унгача сочларини ювиб турдим,қўл оёқ дегандай  ювилар эди.Совуқ кунлар
туфайли чўмилтиришни иложи бўлмади.Ҳаммомда чўмилиш деган нарсалар анча ой бўлди,ёд бўлганига.
Қаерга олиб бориб чўмилтиришни билмадим.Баняси борларни ҳам
суриштирдим.Натижа бўлмади. Эсингизда бўлса 15 ноябрь куни менинг
счётчигимни Қарши газ ташкилоти келиб олиб ташлаганди. Мен фақатгина
димлаб овқат пиширсам,чой қайнатсам  бўлади.

Илож қанча,хаёт давом этиши керак-ку.Яшаш керак-ку!
Ўйлаб-ўйлаб, газ танқислиги сабабли замонавий “ҳаммом” ихтиро қилдим.
Юртдошларимни гази бўлмаса уларга ҳам тавсия қиламан
Битта ўтин печка, 5-6 та тараша,сатил, сув, иложи борича каттароқ лаган
бўлса бўлди.
Шампун, совун ҳар бир оилада бўлса керак.
Ярим соатнинг ичида, мана ман деган “сауна” ҳам қолиб кетди.Шу даражада
иссиқ бўлдики,қўяверинг.
Ўтинингиз бўлмаса,унда бундай ҳаммомдан роҳатлана олмайсиз… .

25-декабрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.