Dec 242011
 

Сўнгги янгиланиш 24 декабр 2011 – 15:58 GMT
Қашқадарёлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Нурали Кўлобов, Гулшан Қораева, Абдумурод Норбоев

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида аввалроқ аҳолига газ ва электр бериш талаби билан норозилик намойиши ўтказишга уринган икки фаол 15 кунлик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилган.

Чироқчилик Нурали Кўлобов ва Абдумурод Норбоевлар 8-декабр – Ўзбекистон конститутицияси қабул қилинган кун арафасида 500 нафар қишлоқ аҳли намойишга чиқиши ҳақида маҳаллий ҳокимиятни огоҳлантирган эдилар.

Фаоллар тумандаги газ ва электр таъминотидан норозилик билдирилган шикоятни Ўзбекистон президенти номига, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси, Миллий Хавфсизлик хизмати, “Ўзбекэнерго” ширкати, Қашқадарё вилояти ҳокимлигига юборганлар.

Тумандаги 20 қишлоқ оқсоқоллари имзолаган норозилик номаси маҳаллий расмийларга етказилган, Чироқчи туман ҳокимлиги агар аҳоли талаблари бажарилмаса, 8 декабр – Ўзбекистон конституцияси қабул қилинган кун ва 15 декабр куни оммавий норозилик намойиши уюштирилиши ҳақида огоҳлантирилган эди.

Икки фаол режаланган намойиш арафасида Чироқчи туман ҳокимлигига чақирилиб, ҳибсга олинган.

Маҳкама уларни маъмурий қонунбузарликда айблаб, 15 кунлик қамоқ жазосига маҳкум этган.

бу ерга босинг Ўзбекистон: Конституция кунида конституциявий ҳуқуқлар талаби учун ҳибс

Би-би-си фаолларнинг тақдири ва Қашқадарёдаги аҳвол ҳақида қаршилик ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева билан суҳбатлашди.

Яна ушбу мавзуга оид

Sorry, the comment form is closed at this time.