Dec 182011
 

   7 декабрь куни қамалган  Чироқчи туманилик фаоллардан бири Абдумурод Норбоев 18 декабрь куни эрталаб бизга етиб келган маьлумотларга кўра, 10 суткалик қамоқ жазосини ўтаб  чиқибдилар.Абдумурод Норбоевнинг телефон рақами: +998757780947

Русча қилиб айтганимизда «От звонка,до звонка »ўтиришга мажбур бўлганлардан бири.

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаоли Нурали Кўлобовнинг муддати битишига бироз вақт бордай чамаси…

Абдумурод Норбоевнинг билдиришича, соғликлари ёмон эмас, ҳар қалай чидаса бўладиган холатда эканлар.

Абдумурод Норбоев айни пайтда 65 ёшдалар.

Хукумат 65 ёшли қарияга нисбатан провокация уюштиришдан ҳам қайтмади.

Ҳар қалай озодликга чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг маьмурий жавобгарлик бўйича жавобгарликга тортилганлар, агар яна бир марта шундай хақ-хуқуқларини сўрагудек бўлишса, янанги  сафар узокроқ муддатга кетишлари  ҳақида белгиланган.

Шундай қилиб режим икки фаолни жазога тортди.

 

18-декабрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.