Dec 182011
 

   Қашқадарё вилояти Чироқчи туманилик Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаоли Нурали Кўлобов ва Эзгулик жамиятининг фаоли Абдумурод Норбоев 7 декабрь куни хибсга олиндилар, қишлоқ аҳолисининг свет ва газдаги муаммоларни бартараф этишларини сўраш истагида  бўлгандилар. 8 декабрдан бошлаб, 500 яқин қишлоқ аҳолиси норозилик акциясини уюштиришларини билдиришганди

Махаллий хокимият эса, ҳар доимгидек қўл ковиштириб қараб тургани йўқ,зудликда аёллар орқали провокация уюштириб (нотаниш)

нақд 10 суткадан бошлаб,15 суткагача қамоқ жазосини тайинлаб юборди.

Нурали Кўлобов Ўзбекистон конституциясига жуда ҳам ишонардилар.

Кўриб турганингиздек,бундай бўлиб чиқмади.

Ҳаёт бошқа,конститутция бошқа экан.

Ҳозирги кунда Нурали ака Кўлобов ва Эзгулик Жамиятининг фаоли  Абдумурод Норбоев ҳақида бирон бир маьлумотга эга эмасмиз.

Яқинлари билан гаплашиб турибмиз, аммо улар ҳам хеч нарса билишмайди.

6 декабрь куни Нурали Кўлобов ва Абдумурод ака Норбоев Қарши шаҳрига келишганди. Биз билан учрашишганди. Расмлар. шикоят, аризаларидан нусхалар ташлаб кетишганди.

Ҳар иккалариниям сумкаларида бизнинг қомусимиз бўлган конститутция китоблари бор эди.

Ҳарна бўлсада, бир расмга тушириб қўяй деган ниятда расмга тушириб қўйгандим.

Шу расмларни сизларга тақдим қилмоқдаман.

 Расмларда, бошларида телпак кийган киши бу Нурали ака Кўлобов, ўнгда эса Эзгуликни фаоли Абдумурод ака Норбоев, Нодир Ахатов ва мен тушганмиз.

Ҳозирги кунгача Нурали ака Кўлобов ва Абдумурод Норбоев ҳисбда қолмоқдалар

 

 

18-декабрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.