Dec 132011
 

6-10 декабрь кунлари Буюк Британиянинг «Уруш ва тинчлик» институтининг Бишкекдаги бўлимининг тренинги бўлиб ўтди. Ушбу тренинга Ўзбекистондан 7 кишидан иборат мустақил журналистлар қатнашди. Шулар орасида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Наманган вилояти бўлими раиси З.Зокиров ҳам қатнашди.

 

Тренингда шу институтнинг координаторлари Инга Сикорская ва Юлия Гороиновалар кузатувчи сифатида қатнашдилар. Ўқув машғулотида бир варакайига иккита тренинг олиб борилди.

Биринчи тренинг мавзуси Фотожурналистикага бағишланган бўлиб, фотожурналистикадаги хавсизлик, газета , журналлар веб сахифалар учун сифатли фото репортажлар тайёрлаш сирлари ўргатилди. Тренер сифатида АҚШ университетининг Бишкекдаги бўлимининг таниқли Фотожурналисти Елена Скочило олиб борди.

 

Тренингда амалий машғулотлар олиб борилиб , «Бишкек Ўзбекистонлик журналистлар кўзгусида» мавзусида материаллар тайёрлашди. Қатнашчилар 3 гуруҳга бўлиндилар ва ўзлари истаган жойларга бориб , турли хил инсонлар билан мулоқот қилиб , мақолалар тайёрладилар. Сўнгра ушбу мақолаларни ва олинган расмларнинг сифатини анализ қилишди.

 

Тренингнинг иккинчи бўлимида тренер сифатида Вадим Лосев олиб борди. Ўқув машғулот қатнашчилари интернетда ишлаш, хусусан журналистнинг электрон почтасини хавфсизлик усуллари, интернетда блогланган сайтларни туғридан –тўғри очишда прокси сайтларсиз усулларини қўллаш, ҳамда олинган мақолаларни таҳлил қилишни ўргатилди.

 

13-декабрь, 2011- йил.

 

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

 

Sorry, the comment form is closed at this time.