Dec 142011
 

13 декабр куни Human Rights Watch Ўзбекистондаги қийноқлар ҳақидаги маърузасини эълон қилди. Ушбу ҳужжат муқаддимасида ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистоннинг қийноқларга барҳам бериш тўғрисидаги ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармасдан келаётгани айтилади.

«Катта дабдабалар билан қабул қилинган кафолатларга қарамасдан, Ўзбекистонда қийноқлар тўхтамади. Кафолатлар амалга ошмади» – дейилади Human Rights Watch маърузасида.

“Гувоҳлар қолдирилмади. Қийноқлар, ишламаëтган Habeas corpus ва Ўзбекистонда мустақил адвокатуранинг тугатилиши” деб номланган бу ҳисобот ҲРУ фаолияти Ўзбекистонда тўхтатилганидан бери илк бор эълон қилинмоқда. Бу ҳисобот эълон қилинишидан 4 йил олдин Ўзбекистонда Habeas corpus дабдабаю кўз-кўзлаш билан жорий қилинган эди. Habeas corpus киритилганини олқишлаган Европа Иттифоқи 2005 йилги Андижон қирғинидан кейин жорий қилган санкцияларни бекор қилган эди. Ҳисобот сарлавҳасида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид яна иккита муаммо урғуланади. Бу қийноқлар ва мустақил адвокатуранинг тугатилгани билан боғлиқ муаммолар.

 

 

Guvohlar qoldirilmadi.HRW.13.12.2011.

 Posted by at 13:39  Tagged with:

Sorry, the comment form is closed at this time.