Nov 302011
 


Чироқчилик  Ўктам Абдуназаровнинг янгаси Юлдуз Исомова 7-8 декабр
кунида ва унинг яқинлари Қашқадарё вилоят  суди биноси ёнида норозилик тариқасида пикетга чиқишади.
Пикетга чиқишлари тўғрисида шахсан Ўзбекистон президенти
И.А.Каримовга, Қашқадарё вилоят хокимига, Қашқадарё вилоят суди  раиси
Хасановга ва Қашқадарё вилоят МХХ бошқармаси бошлиғига очиқ хат билан
мурожаат қилган.
Эсингизда бўлса, 2008 йилдан буён  авто авария туфайли ногирон бўлиб
қолган бўлсада омон қолган,Ўктам Абдуназаров 2008 йил 9 декабр куни
акасининг  ўлимига  ва ўзининг ногирон бўлишига сабабчи бўлган ДАН ходими
Нодир Холбоевни жазога тортишлари учун ҳамон норозиликлар
билдиришларини тўхтатишганлари йўқ.
Натижа эса  ноль.
Юлдуз Исомованинг бева қолганлиги етмагандек, 2011 йил март ойида
эридан қолган  қурилиши тугалланмаган авто сервисга ҳам ўғри
тушган.Ўғри ҳам унча –мунча оддий ўғрилардан эмас, авто парк
хўжайинлардан бири Махматулов Шамшоддир.
2011 йил 4 октябрь куни Чироқчи тумани суд залида ўғирлик бўйича очиқ
суд бўлиб ўтган эди,
Жиноятчи  Маҳматулов Шамшод 3 йилга очиққа кесилган,унинг етказган
зарарини қоплаши учун  4.985.500 сўмни жабрланувчи Юлдуз Исомова
фойдасига қаратилиши  ва ўғирланган қурилиш материаллари эгасига
қайтарилиши тўғрисида ҳукм чиқарганди.
Баьзи бир қайтарилган қурилиш материаллари холтура, зарар эса  ҳали
ҳануз қоплангани йўқ.
Махматулов Шамшод  Чироқчи туманидаги  саноқли бойларнинг бири-дейди
Ўктам Абдуназаров.
2011 йил 18 ноябр куни Қашқадарё вилоят жиноий ишлар судида кассация
суди бўлиб ўтган ва 4 октябрдаги ҳукмни ўз кучида қолдирилган.
Ҳукм-ку ўз кучида қолган, қопланган зарар  қаерда қолди?
Эскидан “камбағални туянинг устида ит қопади”, “Оғзи қийшиқ
бўлсада, бой кулсин”дея бежиз айтишмайди.
Жабрланувчилар ўзларига ўхшаган  суд тизимидан адолатсизликга
учраганларни жалб қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти ахолисига
таклифномалар тарқатишларини ҳам очиқ хатда айтиб ўтишган.
Қашқадарё вилоятида суд тизимидан  жабрланганлар, адолатсизликга
учраганлар хам жуда кўпчиликни ташкил қилади.
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти  юқоридаги воқеийликларга бефарқ
эмас ва  кузатишда давом этади.

30-ноябрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.