Nov 172011
 

15 ноябрь куни Қарши шаҳар газ идораси томонидан Гулшан Қораева
хонадонига тахминан 20 ҳалталар кўмир келтириб берилди. Бу Гулшан
Қораеванинг вилоят хокимиятига:- ”газ беролмасангизлар, мени отинглар”-деб
хат билан мурожаат қилганидан кейин содир бўлди.-“Мен улардан кўмир
сўрамаган эдим, ким билади яна газ сўрасам, келаси сафар бир мошин қум
тўкиб кетишадими, билмайман ва умуман буларни тушунмайман.Афтидан
бунинг остида катта сиёсат ётибди, яъни намойишкорона келтириб тўкилган
кўмир билан хокимият, газ етказиб беролмаслигини, шу сабаб барча кўмир
сотиб олиши лозимлигига шаъма қилмоқчи.Ва буни очиқ-ойдин
айтолмаёпти. Ҳаммасидан қизиғи қўшниларим келиб мен билан жанжал
қилишаяпти-нега сенга бору ,бизга йўқ-деб.улар ўзлари учун
югурмай, нукул мени торпеда қилишга ҳаракат қилишади-газ бўлмаса ҳам
менга келишади, свет бўлмаса ҳам, сув бўлмаса ҳам,нима мен хокимият
вакилиманми-дейди Гулшан Қораева. У фикрини давом эттириб-эртага
совуқдан музлаб ўлишса-ўлишадики,лекин ҳаққини талаб қилишмайди, мен
ҳайрон-дейди Гулшан Қораева.

17-ноябрь , 2011- йил.

Нодир Ахатов

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг

Қарши шаҳар бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.