Nov 152011
 

ТЕЛЕМУЛОҚОТИНГГА ТУПУРДИМ.

 Шу яқинда Жиззахлик ва Сирдарёлик фуқароларнинг ўз вилоятларида
маҳаллий хокимликлар томонидан телемулоқот уюштирилаётганлиги ва у
мулоқотлар туфайли юзага келган барча муаммолар ҳал этилишига умид
учқунлари пайдо бўлаётганлиги ҳақида ўқиб қолдим.Тўғрисини айтсам ушбу
ташаббус Қашқадарё вилоят хокимлиги томонидан  Республикада
биринчилилардан бўлиб қўл урилганлиги  ва бу сохада Қашқадарё вилояти
Пионер ҳисобланишини таъкидлаб ўтмокчи эдим.Албатта бундай фикр
Россия президенти Путиннинг ташаббуси билан биринчи марта қўл
урилганлигидан ксеронусха олинганлигидан бошқа нарса эмас.Майли,нима
бўлса ҳам яхши нарса бўлса у албатта кечиримли саналади.

Адашмасам бундай телемулоқот вилоятда 2008 йилда, яъни депутатлар сайлови олдидан биринчи марта уюштирилган эди ва мен ҳам албатта
Телевидениега телефон қилиб савол берганман ва ўз саволимни яхши
эслайман- “бундай телемулоқотлар мунтазам равишда ўтказиб бориладими
ёки то сайловгача давом этиб,кейин бас бўлиб кетадими”. Саволим вилоят
хокимиятидан чиққан вакилнинг жаҳлини чиқариб юборган ва у
– “биз сиёсат билан шуғулланмаймиз”-деб жавоб берган эди. Қизиқ
,хокимиятда ишлаб туриб сиёсат билан шуғулланмаслик қандай бўлар
экан, мен бунга тушунмаган эдим.Тўғриси мен адашган
эканман,телемулоқотлар ҳар қурултой олди, квартал тугаши арафаси ёки
йил охирларида , ишқилиб халҳни соғинтириб қўймасдан ўтказилиб
келинмоқда. Тасанно.

 Яна бир мулоқотда бир вилоят хоким ўринбосари(фамилияси эсимда йўқ) нақ
масхарабозликка ўтиб олди. Унга асосан қишлоқлардан телефон қилишиб
деярли барча кишилар бир хил илтимос билан, яъни-фермер бўлиб
тирикчилик қилишмокчи эканликлари, шунинг учун ер олишга ёрдам
сўрашди. Қизиғи ҳалиги одам бирорта кишига – “бунча ерни мен қаердан
топиб бераман, у резинка эмаску”-деб жавоб бермади, аксинча 100 гектар
сўраганга ҳам, 1000 гектар сўраганга ҳам- “эртага келинг албатта
ажратамиз”-деб жавоб берди. Шунда жаҳлим чиқиб шартта мен ҳам телефон
қилиб- “менга 100 гектар ер керак, кўкнори экиб тирикчилик
қилмокчиман”-дедим. Результат -эртаси куни милиция келиб томорқамни
текшириб кетди, сволочь. Президент сайлови олдидаги мулоқотда вилоят
хоким ўринбосари Эркин Мамадиёровга бир киши свет муаммоси ҳақида
гапирди. Шунда Эркин Мамадиёров- “бундан кейин умуман свет ўчмайди”- деб
жавоб берди ва…беш минутдан кейин свет шарақ этиб учди.

Телемулоқотни кузатган инсон асосан аҳоли ижтимоий муаммоларни кўтаришини илғаб олиши қийин эмас, яъни свет, газ масаласи, пластик карточкалар масаласи, ер масаласи, ишсизлик масаласи, сув муаммоси, ахлат  ва канализация муаммолари биринчи ўринда туради.Яъни аҳоли тинмасдан у
ёки бу ердаги юқорида келтирилган муаммолар ҳақида ниҳоятда катта
умидлар билан илтимослар билан чиқишади, масъул одам эса телевизор
орқали ҳеч кимга “йук”демасдан  ва тинмасдан ижобий  жавоблар
,яъни- “бажарамиз” -деб бераверади.

ЛЕКИН ҲЕЧ ҚАЧОН, ЯНА ҚАЙТАРИБ АЙТАМАН ҲЕЧ ҚАЧОН  Б А Ж А Р М А Й Д И.

Бу худди Саҳрои Кабирнинг ўртасига чиқиб олиб ашула айтган билан баробардир.Шу сабабли  вилоятлардаги фуқароларга маслаҳат берардимки,бундай телемасхарабозликка кўп ҳам ишонаверманг. Қачонки сизлар ўз овозларингиз билан маҳаллий хокимларни ва давлат президентини кўп мандатли  ва рақобатли усулда сайлаш
ҳуқуқига эга бўлсангизгина ва шундагина амалдаги мутасадди кейинги
сайловда сайланмай қолишидан қўрққан тақдирдагина  ижобий результат
бўлади. Ва бу яна Инсон Ҳуқуқлари ва Халқ Бошқарувига бориб
тақалади.Унгача фақат бир нарса – ўзларингизнинг аста-секин  адо бўлиб
бораётганлигингизни кўрасиз. Тамом.

15-ноябрь , 2011- йил.

Нодир Ахатов

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг

Қарши шаҳар бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.