Oct 242011
 


Шулардан Саньат  ва Тиббиёт колледж талабалари кечқурун соат 17.00
яқин Қарши
шаҳрига колонна билан  кириб келишди.
Тиббиёт билим юрти талабалари
Қашқадарё вилояти Бахористон туманига
қарашли 29 совхоз “Чандир”қишлоғида пахта йиғим теримида
бўлганликларини  айтишди.
Ҳар йилги  пахта мавсуми ноябрнинг 5 санасигача давом эттиши керак
эди.Бугунги кунга келиб сал олдинроқ келганликларини сабаби
суриштирдик.
Ўз исмини таништириштиришни истамаган талабанинг айтишича.
-“Кечаги бўлган изғирин совуқ туфайли, бизга эртачидан жавоб
беришди.Далаларда
ҳали ҳам пахта бор тергани-дейди талаба.
22- 23 октябрь кунидаги изғирин сову
қ ҳаммани оғир ҳолатга солиб
қўйди.Буёғи далада пахта теримининг белига тепган бўлса, бир ёқда
ахолининг газ босими пасайиб чой ва
овқат пишириб ейиш ҳам амри маҳол
бўлди.
Қарши
ахолиси  табий газнинг баланд босимини,  кун исиганда ёки қиш
мавсуми чиққанда эришлари мумкин бўлади.
Нима бўлган
тақдирда ҳам пахта мавсуми нихоясига етаяпти.
Талабалар, ишчилар тез орада 
ҳамма, пахта теришдан қутиладиган бўлишди.
Хайр шийпон, хайр далалар, хайр норма!

24-октябрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.