Oct 202011
 

Наманганда ҳам бошқа вилоятлар каби мактаблар ва олийгоҳлардан 20-30 дан ишчи ходимлар пахта теримига жалб қилинганлар. Гарчанд бу ноқонунийлигини билишса ҳам пахта теримига боришга мажбурдирлар сабаби, ҳозирги кунда улар қаерга мурожаат қилишмасин барибир биргина саводсиз раҳбарнинг буйруғи асосий роль ўйнайди.

Бизга келган хабарга қараганда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Куймозор қишлоғи ўз исмини ошкор қилмаслиги шарти билан фуқаронинг айтишича ушбу қишлоқда яшовчи фуқаролар озиқовқат дўконига ўзларига керак бўлган ун ва ёғ олмоқчи бўлишганда, дўкон ходими дўконда ун-ёғ сотилмаслигини маълум қилган, сабабини суриштиришганда дўкон ходими «Бизга катталардан буйруқ келган, кимга ёғ, ун керак бўлса олдин пахта теримига бориб 5 ёки 10 кило пахта териб келса кейин ёғ берилади» деган.

Ун ва ёғни фуқаролар мажбур бўлганларидан пахта даласига 5- 10 килодан пахта териб келиб ёғ ва унни сотиб олиша мажбур бўлмоқдалар. Эхтимол бу воқеа бир қишлоқда бўлгандир. Лекин бир воқеанинг ўзи ҳам инсон ҳуқуқлари борасида вазият нормал эмаслигини кўрсатмоқда.

(хабарни тасдиқловчи шахснинг телефон рақами : +998 93 916 30 49.

                                                                                           +998 94 301 11 46

20-октябрь, 2011- йил.

 

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.