Oct 202011
 

 Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаоли Ғайбулло Жалиловнинг рафиқаси Муқаддас Темирова танг ахволда қолган.Бунга сабаб эса,Франциялик Lionel Hilaire хонимдан  унинг номига  келган хатдир. Француз хоними  Муқаддас Темированинг кўнглини кўтариш мақсадида  ёзган хати,бугунги кунда Қашқадарё вилояти Аворора қишлоғининг ИИБ бўлими ва худуд  махалла фаоллар йиғинида вахима   уйғотган кўринади.

Шу сабабдан бўлса керак бу хат махсус текширувларидан ўтказилган ва мазкур француз хонимининг шахси аниқланмади дея хатда мухр хам босилган.

Ўзбекистон бугунги кунда ривожланиш ўрнига нега оқсоқланаяпти .Муқаддас Темировага чет эллик хоним хат ёзиб кўнгил сўрашининг нимаси ёмон ва нима учун бугунги кунда у бу хатни кимдан келганлиги учун кимларгадир, тушунтириб бериши  керак?

Ўзбекистон мустақилликга эришиб рус миллатига мансуб Ўзбекистон фуқаролари Россия давлатига кўчиб кетгандан сўнг, ўзбекларининг ҳам дунёқараши чекланиб қолдими?

Биз ривожланиш ўрнига зомбиллашиб кетмаяпмизми? Бунга сабаб эса уқувсизлигимиз, дунёқарашимизнинг торлиги  деб ўйловга толаман.

Бундай холга тушишимизга ким ва нима айбдор бўлиши мумкин?

Халқми ёки хукуматми?

Азиз ўқувчилар бу конверт ва унинг устида ўтган махсус текширилганлиги далилий ашё сифатида тақдим этишни лозим топдим. Сизларнинг ҳам фикрларингиз мени  жуда ҳам қизиқтиради.

20-октябрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.