Sep 252011
 

24 September 2011

20:44 – Бухоро ва Самарқандда бошланғич синф ўқувчилари ҳам пахта теримига жалб қилинди

 

Самарқанд вилоятининг Челак тумани пайкалларидан етиб келган хабарга кўра, икки кундан бери маҳаллий мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ҳам мажбурий ҳашарга жалб қилинмоқда. Ҳозирда ота-оналари қарамоғида пахта тераётган 9-10 ёшли болаларга одатий норма белгиланмаган. Мактабнинг юқори синф ўқувчилари теримга жалб қилинганига анча бўлди, дейди муҳаллий ота-оналардан бири.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раҳбари Бобомурод Раззоқовга кўра, вилоят Халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан мактабнинг 3-синфидан 9-синфигача бўлган ўқувчилар теримга жалб қилинганига анча бўлди. Пахта ҳосили кам бўлганига қарамай ўқувчилар тўла назорат остида прогулсиз далага чиқарилмоқда.

http://www.harakat.net/el_news.php?id=9509

 Posted by at 08:41

Sorry, the comment form is closed at this time.