Aug 222011
 

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманилик Ўктам Абдуназаров ва унинг
яқинлари 22 август куни норозилик тариқасида пикетга чиқишмоқчи
эдилар.
10.00 лар атрофида  хол сўраш мақсадида қўнғироқ қилдим.
00 998 75 760 8484 рақамига қўнғироғимга ҳеч ким жавоб бермади,шундан сўнг
00 998 75 760 1373 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишга муяссар бўлдим.
Ўктам Абуназаровнинг билдиришича,кечадан буён уйи атрофини 10 дан зиёд
ИИб ходимлари томонидан ўраб ташланган экан.
-Кечадан буён бир қадам ҳам силжитмай ташлашган,бугун эса  Чироқчи
туман ММХ бошқармасига олиб боришди,у ерда катта ваьдалар беришаяпти
менга-дейди Ўктам Абдуназаров.
Мустақиллик байрамига яқин кунлар қолди. Бу кунда ҳеч қаердан овоз
чиқмаслиги ҳам керакда!
Ўктам Абдуназаров жуда-жуда истаб чиқмаётганини режимни ўзи ҳам яхши билади.
Шундай экан,бу оилани бошига тушган кулфатларга хукумат бефарқ
қарамаслиги керак.
Ўктам Абдуназаровнинг биринчи талаби бу ДАН ходими Нодир Холбоевни
маҳкамага тортиш.
Иккинчи талаби Ўктам Абдуназаронинг оламдан ўтган акаси Амир
Абдуназаровга тегишли,ўғирлаб кетилган қурилиш материалларини қайтариш
ва ўғрини жазога тортиш.
Икки талаби қаноатлантирилса,Ўктам Абдуназаров норозилик қилиб
чиқишига асос қолмайди.
Қашқадарё вилоят МХХ бошқармаси Ўктам Абдуназаровга берган
ваьдаларини  устидан чиқармикан?
Ҳамма гап шунда!

 

 

22-август, 2011 йил.


Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

 

Sorry, the comment form is closed at this time.