Aug 172011
 

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига

Қарши шаҳри Ёшлар кўча 1 уйда яшовчи

Гулшан Қораева номидан апеляцион шикоят

 

АРИЗА

Шу йилнинг 8 август кунида Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судя Юсупов раислигида менинг аризамга биноан суд мажлиси бўлиб ўтди. Мен бунда жабрланувчи сифатида қатнашиб, шу йилнинг 8 июль кунида мени ҳақорат қилиб урган шахс Ориф Пардаевга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўрагандим. Ушбу аризам билан суд мажлисидан қониқмаганлигимни ва бу ишни қайтадан аппеляция тартибида кўриб чиқишингизни сўраб қуйидагиларни маълум қиламан.

8 июль кунида мен Тошкент шаҳрига бориб, Франция элчихонасига виза олиш учун лозим бўлган қўшимча ҳужжатларни топшириб кайтаётгандим. Тошкентда ипподром бозори яқинидаги таксичилар тўхташ жойида Қарши шаҳрига қатнайдиган машиналардан бирига ўтирдим. Тўқ қизил рангдаги “Нексия” русумлик, давлат раками 30 37 55 автомашинаси ҳайдовчисининг исми Зафар эди. У тағин бир неча йўловчи олиш мақсадида мени ёлғиз қолдириб кетди. Бир оз вақтдан сўнг икки кишини бошлаб келди. Бу одамлар менга мутлақо нотаниш эди.

Нотаниш “ҳамроҳларим” менинг йўл-йўлакай спиртлик ичимлик сотиб олишди ва машина ичида уни истеъмол қилиб келишарди. Шу сабаб бўлса керак, улар мени ҳақоратлашга ўтишди. Охир оқибат, уларнинг ҳақоратларига бардошим ҳам қолмадми ва ўзларини тартиблик одамлардек тутишларини сўрадим. Машинада фақат мен аёл эдим, устига устак, ҳамроҳларимнинг маст бўлиб келишаётгани мени ховотирга ҳам сола бошлади. Менинг тартибга чакирганим уларга маъқул келмай, аввал сочимдан беш олти марта тортиб жиғимга тегишди.бошимга баклашка идиш билан уришди. Бу ҳам камлик қилганидек, юзимга мушт туширишди.

Ҳамроҳларимнинг шахсини мен билмасдим. Улар ўзаро суҳбатларида Тошкентда, Чорсу бозорида гўшт билан савдо қилувчи тадбиркор эканликларини сўзлашди. Тағин мени урган Ориф Пардаев олий маълумотлик, асли касби ўқитувчи эканлигини сўзларди. Ишни ўрганиб борган вилоят ИИБ ходими Эркин Суяров ҳам уларнинг қассоб эканлигини эътироф этганди. Аммо 8 август кунидаги суд мажлисида эса улар Тошкент бозорларида арава суриб кун кўраётган ишсизлар эканликлари, маълумотлари ҳам ўрта эканлигини келтирдилар.

Шу кунги жанжалнинг бевосита гувоҳи бўлган такси ҳайдовчиси Зафар судга ҳам чақирилмаган экан. Мени зўравонлар чангалидан у халос қилганди.

Бу икки шахс Қарши шаҳри яқинида, тахминан Қўнғиртоғ қишлоғида тушиб қолишди. Менга нисатан килинган бу зуғумдан сўнг, уйга келгач тез тиббий ёрдамга мурожжат қилдим, врач қабулида бўлдим.

Мен Қашқадарё вилоят ИИБ га ариза бериб, шаъним таҳқирланганини баён қилдим. Бироқ мени олдинда Франция сафари кутарди. 13 июль куни мен Францияга жунаб кетдим ва 24 июль куни қайтиб келдим. Бу вақт ичида ИИБ аллақачон менинг аризамни ўрганишга бошлашган экан. Қайтганимдан сўнг улар билан учрашиб, барча ҳолатлар бўйича ўз кўрсатмамни бердим.

Ўзбекистонда суд мажлислари очиқ ўтказилади. Қонунларимиз бўйича шундай. Бироқ 8 июлда бўлиб ўтган суд мажлиси негадир ёпиқ тарзда ўтди. Унда мен жабрлануви, Ориф Пардаев жавобгар, Ражапов Абдуразоқ эса гувоҳ сифатида қатнашишди. Шунингдек, суд котиби Карамонов, вилоят ИИБ дан Эркин Суяров, ҳамда мен исмини ҳам билмайдиган участка профилактика инспекторлари иштирок этишди. Судга бирор суд тингловчиси, бирор бошқа гувоҳ келтирилгани ҳам йўқ. Ваҳоланки, ташқарида суд жараёни қандай боришини кузатиш истагида бўлган шахслар бор эди.

Судда биринчи бўлиб жавобгарга сўз берилди. У мени урганлиги, ҳақоратлаганлигини инкор этди. Мен ҳам ўз навбатимда, сўз берилгач воқеъликни тўлиқ баён қилдим. Суд ишни кўриб чиқаркан, жавобгар томонига ён босди деб ўйлайман. Ваҳоланки, улар сира сира куни ўтмай юрган аравакашларга ўхшамасди. Аравакаш таксида эмас, энг арзон транспорт воситали бўлган автобусларда юради. Аравакаш топганини рўзғорига ташийди, кўчама кўча спиртлик ичимлик истеъмол қилиб, атрофидагиларни ҳақоратламайди ва муштламайди. Улар судда ёлғон сўзлашди ва бу ёлғонни суд инобатга олмади.

Суд Ориф Пардаевни ўзбекистон Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183 моддасида кўрсатилган маъмурий тартиббузарликни содир этган деб топди ва унга нисбатан 496 минг сўмдан ортиқроқ жарима тайинлаб қарор берди. Менга қарор нусхасини уч кунда етказишни ваъда қилинган бўлсада, уни 16 август кунида олдин ва қай кўз билан кўрайки, жарима суммаси 198 минг 490 сўм миқдорида кўрсатилинган.

Яна бир мени ажаблантирган томони шундаки, суд қарори ҳали иш кўрилмасидан туриб тайёрлаб қўйилганлиги эди. Жавобгар томон давлат фойдасига жарима тўлашга ҳукм қилинди, аммо менга етказилинган маънавий зарар ҳисобга олинмай қолди.

Юқорида келтирилган важлар сабаб, бу апеляция тартибида қайта ўрганиб чиқишингизни сўраб қоламан.

Гулшан Қораева,

17август 2011 йил.

Sorry, the comment form is closed at this time.