Jul 172011
 


2011 йил 6 июль куни Қарши шаҳар хокимининг Х-525/7 сонли қарори тадбиркорлар орасида тарқатилди. Қарорда гўёки Қарши шаҳар хокимининг назарида-»…мутасадди ташкилотлар эътиборсизлиги оқибатида,бозор атрофидаги Янги бозор кўчаси, Жамбул кўчаси, Фурқат кўчаси, ҳамда махалла ички кўчалари ноқонуний савдо майдонларига айлантирилди…»

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелидаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-1326-сонли қарори ижросини таъминлаш, Фурқат кўчасини бош режага асосан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш… «Маҳаллий Давлат хокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 10 моддаларига асосан» Қарши шаҳар хокими Шуҳрат Турсунов Қарор қилган:

1.Қарши шаҳар Буюм бозори атрофидаги Янги бозор кўчаси, Жамбул кўчаси, Фурқат кўчаси, ҳамда маҳалла ички кўчаларида ноқонуний савдо билан шуғулланаётган тадбиркорлар рўйхатини олиш.

Уларнинг шахси ва яшаш манзили,тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги 3 кун муддатда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси, шахар ДСИ, савдо департаменти ходимлари ва участка инспекцияси томонидан аниқлансин.

2.Қарши шаҳар ИИБ(С.Турдиев),шаҳар ДСИ(Ш.Ржабов) ва «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Қашқадарё вилоят бўлими» (И.Б.Жўраев)ларга тадбиркорларни «Агора»савдо комплексидаги фойдаланишга қабул қилинган 450та турғун савдо шохобчаларига , »Нахшаб соҳил бўйи» буюм бозори худудидаги фойдаланишга қабул қилинган 90та турғун савдо шохобчаларига, » Қизилмачит» кўчасидаги фойдаланишга қабул қилинган 50та турғун савдо шохобчаларига кўчиришни таъминлаш юклатилсин…

Шаҳар хокими- Ш.Турсунов

Ахборот учун шуни айтиш керакки шаҳар хокими назарда тутган янги қурилган бозорлар шаҳар четига жойлашган бўлиб у ерга ҳеч ким бориши даргумон бир ҳолат бўлса,иккинчидан ушбу бозорлар асосан хусусий мулк бўлиб ушбу бозор эгалари билан шаҳар хокимининг қандай оғишталиги бор эканки бу бозорларга мажбурий равишда савдогарларни кўчириш ниятида қарор чиқарган. Қолаверса «янги бозор» савдогарлари ўз ҳохишлари билан бозор худудини ташлаб чиққанлари йўқ,балки улар мажбурий равишда ҳайдаб чиқарилдилар.Бунинг сабаби бозорда кенг қамровли қайта қуриш бошлаб юборилганлигидадир.Модомики 2 йил муқаддам ушбу бозор капитал ремонт қилиниб савдогарлардан катта пул ундирилган эди.Шу ҳолат ўртача ҳар икки-уч йилда такрорланиб туради.Савдогарлар пул беришдан безиллаб қолганликлари туфайли бозорга киришдан қўрқиб туришибди.Бундан ташқари айнан шу савдогарлар туфайли қарорда келтирилган кўчалар ҳар куни супуриб,тозаланиб турилади-савдогарлар пул йиғиб одамларга супуртирадилар. Қаршининг ҳеч қайси махалласи давлат томонидан супурилмайди (марказий кўчалар истисно). Қолаверса шаҳар хокимининг ўзи халқ томонидан сайланмаган, балки тайинланган шахс бўлиб,унинг ўзи ҳар қандай қонундан ташқари ҳолатда эканлигини унутмаса яхши бўларди.

Мухолифатга маслаҳат- айнан шундай ҳолатлардан-халқ норозилигидан фойдаланиб қолсангизлар ва «Етар»!га ўхшаган чақириқларингизни шундай норозиликлар вақтида тарқатсангизлар эффект кўпрок бўлар эди.Халқ хокимият деб аталган паразитлардан қутилган бўлармиди.

17-июль, 2011-йил.

Нодир Ахатов

 

 

Sorry, the comment form is closed at this time.