May 052013
 

 

Мен бу сатрларни кўзларимда ёш билан ёзаяпман.Дунёда инсонни ошна оғайниси, ёру биродарлари кўп бўлади. Лекин ҳар бир инсоннинг дўсти кам бўлади. Бахтиёр Ҳамроев  менинг чин дўстим эди. Мен уни 1989- йилдан бери билар эдим.Доимо байрам арафаларида менга қўнғироқ қилиб, -Акажон, мен ўзим қўнғироқ қилмасам, бизни эсламайсиз ҳам –а?- деб мени уялтирар эди. Уч кун олдин қўнғироқ қилсам жавоб бўлмади. Мен армонда қолдим. Қайта-қайта қўнғироқ қилмайман-ми-я, ҳеч бўлмаса бир-икки оғиз гаплашиб олар эдим.

Баҳтиёр бир куни менга қўнғироқ қилиб,-Ака кўрмайсизми, мен бировга бирор оғиз ортиқча гап айтмаган бўлсам, биттаси мени қоралаб тўҳмат қилиб ёзибди- деб роса ҳафа бўлди. Шу инсонни ёмонлаб ёзган кимсаларни ўзларида инсонлик қиёфа бормикин.Чунки Бахтиёр Гулшан синглимиз ёзганларидек бировга душманлик қилишни, қаттиқ гапиришни билмайдиган, ҳатто уни ортидан кузатиб, уни таъқиб остига олиб юрувчиларга ҳам душманларча муносабатда бўлмайдиган инсон эди. Қани энди, барча муҳолифатчилар, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиб келаётган дўстларимиз ҳам Бахтиёрдек ҳарактерга эга бўлсалар эди…

Мен оила аъзоларим номидан укам, дўстимнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Укажоним Илоҳим жойларинг жаннатда бўлсин! Сенга ўхшаб яшаган кишиларнинг жойи жаннатдадир.

Носир Зокир

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

5-май, 2013-йил.