Nov 222019
 

Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан кун.уз журналистлари ўртасида можаро бўлиб ўтди. Бу можаро президент Шавкат Мирзиёевнинг авторитар режими мамлакатда сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилмаслигини, мажбурий меҳнатни давом эттиришини, коррупцияни гуллаб яшнатишини кўрсатади. [1,2,3].

Озодликдан иқтибос: [2]. “Ортиқхўжаев билан ярашгани учун Kun.uzдан икки журналисти кетди

ноябр 18, 2019

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан можаро ортидан Kun.uz сайтининг икки журналисти ишдан бўшаганини эълон қилди.

Баҳодир Аҳмедов ва Зафарбек Солижоновлар ижтимоий тармоқда қолдирган ўз постларида Ортиқхўжаевга мурожаат қиларкан: “Мен итнинг боласи эмасман ва последняя тварь ҳам эмасман” деб ёзди.

18 ноябрь куни Kun.uz таҳририяти Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан муросага келгани ва тармоқларга чиқарилган аудиоёзув бўйича можаро ёпилганини хабар қилди.

“Кун қаҳрамонлари”

Kun.uz таҳририятида ишлаб келган икки журналист – Баҳодир Аҳмедов ва Зафарбек Солижоновлар 18 ноябрь куни ўз ихтиёри билан ишдан кетганини маълум қилди.

Ҳар икки журналист, ишдан бўшашига Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан можаро сабаб бўлгани, можаро ортидан таҳририят оғир аҳволга тушганини таъкидлади.

“Бугун биз ютқазмадик. Бугун энди уйғонаётган сўз эркинлиги, матбуот ютқазди. Жаҳонгир ака, сизга айтаман, ўшанда ҳам қарши борганман – мен итнинг боласимасман, последний тварь хам эмасман. Сиз ютганингизни эмас, давлат имижига путур етказганингизни ўйланг. Мен ризқимни топишимга ишонаман! Сизлардан илтимос – журналистларнинг ҳуқуқлари ҳимояланмаган, кучсиз матбуот даврида Kun.uz ни айбламанг!” деб ёзди Баҳодир Аҳмедов, жумладан.

Зафарбек Солижонов, ҳамкасблари ва жамоатчиликдан, Kun.uz таҳририяти аҳволини тушуниш, уни айбламасликка чақирди:

“Жаҳонгир ака, Ортиқхўжаевга эса ўша гапни яна қайтараман. Мен итнинг боласи эмасман ва последняя тварь ҳам эмасман. Мен журналистлик билан шуғулланган юристман. Шунчаки, бу давлатда қонун ишлашини хоҳлагандим холос. Ғурурим эса отамдан мерос. У ҳаммасидан устун. Уни топташга ҳаққингиз йўқ. Лекин бир нарсани тушунинг. Бу жангда ҳеч ким ютмади. Айниқса сиз”, деб ёзди Зафарбек Солижонов.

Kun.uz сайти таҳририяти ўз журналистларининг ишдан кетиши ҳақида ҳозирча бирор изоҳ бермади.

Ошкора таҳдид

16 ноябрь куни тармоққа чиқарилган ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози, деб иддао қилинаётган аудиоёзувда, овоз эгаси кўча тилида журналистларни гейга чиқариш ва сазойи қилиши билан таҳдид қилади:

“Они кто вообще? (Ўзи улар ким?) Они твари последние! (Улар энг паст маҳлуқлар!) Онанинг боласими булар ё итнинг боласими?! Принцип йўқ, ифлос, бедолага! (қашшоқ)”.

“Я за шесть секунд вас посажу в одно такси с геем, и всё! (Мен олти секундда сизларни гей билан битта таксига ўтқазаман ва тамом!) Фотографируют и вас объявляют геем (Сизни фото олиб, гей деб эълон қилишади)”.

“Ёқадими раҳбаримизга, ёқмайдими мени ўзимнинг ҳам характерим бор. Я могу это делать. Шесть секунд могу сделать. Организовать могу. Или сомневаешься? Тушунтиролдимми?” – дейди овоз эгаси.

Сўнгра овоз эгаси журналистларни жисмонан йўқ қилишини айтади ва бундай тақдирга учрамаслик учун, журналистларни ҳокимият билан ҳамкорлик қилишга ундайди.

Бу аудиоёзув тарқатилганидан бир кун ўтиб, Kun.uz нашри, бу таҳдидлар ​шу йилнинг августида уч мухбири “ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган”ини маълум қилди.

Айтилишича, “таҳририят ҳоким билан учрашув вақтидаги (ўз) аудиоёзувини Ваҳобов ва Kun.uz ўртасидаги низоли вазият қасд олишга айланиб кетмаслиги ҳамда шаҳар ҳокимининг обрў-эътиборига путур етказмаслик учун оммага ошкор қилиш фикридан воз кечган”.

“16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда шу воқеага оид аудиоёзув тарқалишига эса таҳририятнинг алоқаси йўқ”.

“Яраш оши”

Аммо, орадан яна бир кун ўтиб – 18 ноябрь куни – таҳририят ўз жамоаси шаҳар ҳокими билан учрашгани, тушунмовчиликка барҳам берилганини хабар қилди.

“Сайт таҳририяти ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли деб топади. Ҳамкасблар, бошқа нашрларнинг журналистлари ва блогерларга шундай паллада фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Шу билан биргаликда, улардан бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йўлида қурол сифатида фойдаланилишини хоҳламаймиз”, дейилади таҳририят номидан эълон қилинган мақолада.

Масала ечилдими?

18 ноябрь куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳам Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев билан боғлиқ “вазият ўз ечимини топди”, деб баёнот берди.

Агентлик баёнотида бу низонинг пайдо бўлиши мамлакатда “жамоатчилик назоратининг кучи тобора ортаётгани, жамиятда демокартик ўсишнинг шаклланаётгани, ОАВнинг босқичма-босқич “тўртинчи ҳокимият”га айланаётгани, республикамизнинг очиқлик сари дадил одимлаётганидан далолат”, деб баҳоланди.

АОКАнинг бу баёнотидан икки кун олдин, 17 ноябрда Бош прокуратура тарқалган аудиоёзув юзасидан суриштирув бошланганини маълум қилган.​

“Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади”, дейилди 17 ноябрь куни эълон қилинган баёнотда.

Kun.uz аудио матнини эълон қилди. Ортиқхўжаев мажбурий меҳнатни қадрият ҳисоблаши маълум бўлди (ВИДЕО)

ноябр 19, 2019

“Бизнинг давримизда битта нарсага ишонардик, ҳамма эргашарди, ишонарди. Битта иш бўларди, йўл қурилган, Фарғона канали қурилган, катта-катта ишлар бўлган. Мажбурий меҳнат, ҳашар. Бу қадриятимиз-ку бизнинг. Ота-онамизга хизматниям эртага мажбурият дейди булар”.

Бу фикрни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 15 август куни Kun.uz сайти мухбирлари билан шаҳар ҳокимлиги биносида ўтказган учрашувда билдиргани 19 ноябрь куни маълум бўлди.

Шу куни Kun.uz 15 август кунги учрашувдан ёзиб олинган аудио матнини эълон қилди.

Сайтга кўра, кейинги кунларда жамоатчилик кенг муҳокама қилаётган аудио августдаги учрашувда ёзиб олинган аудиодан “юлиб олинган” ва “бирлаштирилган”.парчалардир.

Kun.uz таҳририят “холислик нуқтаи назаридан ҳоким билан ўша учрашув ҳақида нисбатан тўлиқ картина ҳосил бўлиши учун аудиоёзувни нисбатан тўлиқ ҳолда” келтирган ва унда Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг миллий қадриятларга оид фикрлари бор, Қуйида Тошкент шаҳар ҳокимининг миллий қадриятларга доир фикрлари билан танишингиз мумкин. Имло ва тиниш белгилари Kun.uzники:

“Қадриятни йўқотдик-ку. Қадриятни йўқотдик-ку? Ота-онамизга хизматниям эртага мажбурият дейди. Қани энди ҳашар? Қани? Итам думи билан тозалаб ўтиради эшигини тегини. Энди кўчаси тугул, уйининг олдини тозалата олмаяпмиз-ку болам?

Қадриятимизни йўқотдик-ку! Ким қилди буни? Сиз қилдингиз. У ерга бориб микрофон тутади, мажбурий меҳнат деб, бу мактабга боради…

Ўзимизнинг мактабимизда қорни ўзимиз курардик-ку, партани краскалардик, эшикни краскалардик, қабристонни тозалардик. Қани булар? Ким қилди буни? Ўзимизнинг ичимиздаги ўзбек, итнинг боллари қилди. Қадриятни билмаган.

Эртага, айтяпман-ку, худди Америкага ўхшаб, Англияга ўхшаб «дада, мени уришманг, ҳаққингиз йўқ» дейди. Қилади шу кетишда бўлса…

Динда ёзиб қўйилган, бировнинг қайғусининг устидан пул ишлаш, фойда топиш ҳақида нима дейилган… Мана, сиз биласиз, тўғрими, бу маънавият…

Йўқ бу нарса йўқ. Худо кўрсатмасин, эртага душман келса.. халқ билан ҳукуматни айириб қўйди…” Мақола тугади. [3].

1. Аввалдан мен шуни таъкидлаб ўтишни лозим топдимки, Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан кун.уз журналистлари ўртасидаги можаро Турон 24, Минбар.уз, тогри.уз веб сайтларининг ёпилиши, журналист, блоггер Нафосат Оллоҳшукурованинг дастлаб 10 суткага сохта айблар билан қамалиши, кейин соппа соғ журналистни сохта руҳий касал ташҳиси қўйилиб руҳий шифохонага жойлаштирилиши, журналист Давлатназар Рўзметовнинг ўлимидан кейин рўй берди.

2. кун.уз журналистларининг Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан суҳбати, тўғрироғи ҳокимнинг журналистларга таҳдиди айрим жойлари кесилганлиги маълум бўлгач, менда бу мақолани чоп қилишда иккиланиш пайдо бўлди. Бироқ, кун.уз журналистлари суҳбатнинг кесилган жойи бўйича изоҳ, тушунтириш, аниқлик киритишгач мен мақолани чоп қилишга қарор қилдим. Бу аниқлик шундан иборатки, кун.уз журналистларининг ҳоким билан можароси бир қурувчига ҳокимлик томонидан 800 000 000 сўм ( 100.000 АҚШ доллари) пулнинг тўланмай келаётганидан бошланган. Кун.уз журналистлари қурувчига пул тўланмаётганлигини мақола ва видео шаклида ёйинлашган. Журналистларга Олмазор туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳобов тасвирга олиш жараёнида ташланган, ҳужум қилган. Мақола ва видео ёйинлангандан кейин Жаҳонгир Ортиқхўжаев уларни муросага келтириш учун ўзининг кун.уз журналистлари билан жамоатчиликка машҳур бўлиб кетган “суҳбатини” уюштирган.

3. Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев Озодлик мухбири Сарвар Усмон билан “Озод назар” рукнидаги суҳбатида Тошкент шаҳар ҳокими,сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шаҳарда мисли кўрилмаган қурилиш ишларини, ободончилик ишларини, жумладанТошкент city каби улкан қурилишларни амалга ошираётганлигини таъкидлайди. Бироқ, таниқли журналист ҳокимнинг вилоятдан келган ишчиларни 12 соатдан, шанба,якшанба кунлари ҳам дам олдирмасдан ишлатаётганлиги ( Ўзбекистон меҳнат кодексига кўра хафтада иш соати 40 соатдан ошмаслиги керак), ҳокимга нисбатан коррупция ишлари бўйича иддаолар ҳақида лом мим демайди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан уйи бузилганлар ўртасида ҳам янги қурилган уйларнинг сифатсизлиги, кредит суммаларининг банклар томонидан бирданига кескин, ўзбошимчалик билан ошириб юборилгани ҳақида ҳам лом лим демайди.

4. Шу пайтгача Тошкент cityнинг инвесторлари ким, Тошкент city қанчага тушади, қайси банклар молиялаштирябди, қайси қарзлар, кредитлар ҳисобига қурилябди? cityлар давлатга, халққа қанчалик фойда келтиради? Бу каби саволлар очиқ қолмоқда.

5. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва кун.уз журналистлари ўртасида бўлиб ўтган можаро, тўғрироғи Тошкент шаҳар ҳокими, сенаторнинг журналистларни ҳақоратлаши, гей қилиш, ўлим билан таҳдид қилиши, президент Шавкат Мирзиёев авторитар режимининг кучсиз фуқаровий жамиятга мамлакатда сўз эркинлигига, оммавий ахборот воситалари эркинлигига йўл берилмаслигига, мажбурий меҳнатга барҳам берилмаслигига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилинмаслиги давом этажагини кўрсатади. Шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқҳўжаев истеъфога кетмайди, прокуратура томонидан суриштириш ишлари охирига етмайди, иш жиноий ёки маъмурий судга оширилмайди?!

6. Ҳозирги Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида мамлакат инвестиция жозибардорлиги жуда паст, чунки коррупция кўрсаткичи жуда паст.

Коррупцияга қарши курашда қуйидагилар ҳисобга олинмаябди.

7. Коррупцияга қарши курашда қуйидаги 2 ҳолатни ҳисобга олиш керак:

Мамлакатда давлат мулки эмас, хусусий мулк кўпроқ, устун бўлиши керак.

Лекин, Ўзбекистонда давлат мулки ҳукмрон. Давлат мулки ҳукмрон бўлган жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилинмайди.

Коррупцияга қарши курашнинг энг самарали йўли эркин, демократик сайловлардир.

8. Мамлакатда диктатор Ислом Каримов давридагидай сўз эркинлигига, оммавий ахборот воситалари эркинлигига, эркин интернетга, мухолифатга йўл йўқ.

Бақувват ўрта синф, кучли фуқаровий жамият шаклланиши учун, иқтисодий эркинлик, сиёсий эркинлик йўқ.

Бундай шароитда мамлакатда эркин, демократик сайловлар мутлақо ўтказиб бўлмайди.

9. Яна таъкидлаб ўтишни лозим топдим, Ўзбекистонда давлат мулкчилиги ҳукмрон. Коррупция гуллаб яшнаябди. Иқтисодий эркинлик кўрсаткичи, сиёсий эркинлик кўрсаткичи, коррупция кўрсаткичи жуда паст ва бунинг оқибатида Ўзбекистон иқтисоди ўта қолоқ.

Зеро,Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичи 152-ўринда бўлган пайтда 51.5 баллга тенг эди, 2019-йилда эса 140-ўриндалагида 53.3га тенг.[4].

Дунё мамлакатлари орасида 12 поғонага кўтарилган бўлсада эркинлик кўрсаткичи атиги 1.8 баллга яхшиланган бўлиб ҳамон кўпроқ эркин бўлмаган (Mostly Unfree) мамлакатлар қаторида.

Сиёсий эркинлик кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 9 балл билан Тожикистон ( 9 балл ) даражасига эришган ва албатта Шимолий Кореадан ( 3 балл ), Туркманистондан ( 2 балл ) анча узоқлашган. Бироқ, дунёнинг энг эркин мамлакатлари Финляндия ( 100 балл ), Норвегия ( 100 балл ), Швециялардан ( 100 балл ) жуда кейинда ва ҳаттоки Афғонистон (27 балл), Эрондан (18 балл) ҳам сиёсий эркинликлар бўйича орқада. [5].

Умуман олганда Ўзбекистон ёмонларнинг энг ёмонлари бўлган 13 мамлакат қаторида.[6].

Ўзбекистонда коррупция кўрсаткичи (Corruption Perceptibility Index) 2018-йилда 22 балл билан дунёнинг 180 мамлакати қаторида 157-ўринни эгаллаган бўлса, 2019 – йилда 23 балл билан 158 – ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи 1 баллга яхшилангани билан дунёнинг бошқа мамлакатларида коррупция кўрсаткичи Ўзбекистонга нисбатан кўпроқ яхшилангани учун Ўзбекистон 157 – ўриндан 158 – ўринга тушиб қолган. [7].

Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси ($1,560) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсидан ($11,673) қарийб 7 баравардан кўпроқ кам (7,48). [8,9].

Ўзбекистоннинг АЖБ СОПси ($7,810) дунёнинг ўртача АЖБ СОПсидан ($18,961) 2 баравардан кўпроқ кам (2,43). [8,9].

Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари дунёнинг ўртача иқтисодий кўрсаткичларидан 2 баравар кам бўлса, Ўзбекистоннинг иқтисодини қолоқ дейишимиз мумкин. Бироқ Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсисдан 7 баравардан кўпроқ, Ўзбекистоннинг АЖБ СОПси дунёнинг ўртача АЖБ СОПсидан 2 баравардан кўпроқ орқадалигини баралла ўта иқтисодий қолоқ дейишга мажбур бўламиз. [8,9].

2018-йилнинг декабрида Халқаро рейтинг агентликлари Fitch va Standard & Poor’sлар Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси $1,200га тенглигини аниқлашган эди. Бу кўрсаткич бўйича олганда Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи янада аянчлилиги аёнлашади. [10].

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

22-ноябрь, 2019-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Kun.uz.Toshkent shahri hokimi muxbirlar bilan muloqotda nimalar degandi? | Batafsil audio. 19.11.2019. ( https://www.youtube.com/watch?v=0qJZkPSlp_8 ).

2. Kun.uz аудио матнини эълон қилди. Ортиқхўжаев мажбурий меҳнатни қадрият ҳисоблаши маълум бўлди (ВИДЕО). 19.11.2019. ( https://www.ozodlik.org/a/%D1%82%D0%BE%D1%88%D0%BA%D0%B5%D0%BD%D1%82-%D1%88%D0%B0%D2%B3%D0%B0%D1%80-%D2%B3%D0%BE%D0%BA%D0%B8%D0%BC%D0%B8-%D0%BA%D1%83%D0%BD-%D1%83%D0%B7/30280204.html ).

3. Ортиқхўжаев билан ярашгани учун Kun.uzдан икки журналисти кетди. 18.11.2019. ( https://www.ozodlik.org/a/kun-uz-%D1%82%D0%B0%D2%B3%D1%80%D0%B8%D1%80%D0%B8%D1%8F%D1%82%D0%B8%D0%B4%D0%B0%D0%B3%D0%B8-%D1%8F%D1%80%D0%B0%D1%88-%D0%BE%D1%88%D0%B8-%D0%B4%D0%B0%D0%BD-%D1%81%D1%9E%D0%BD%D0%B3-2-%D0%B6%D1%83%D1%80%D0%BD%D0%B0%D0%BB%D0%B8%D1%81%D1%82-%D0%B8%D1%85%D1%82%D0%B8%D1%91%D1%80%D0%B8-%D0%B1%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D0%BD-%D0%B8%D1%88%D0%B4%D0%B0%D0%BD-%D0%BA%D0%B5%D1%82%D0%B4%D0%B8/30278145.html ).

4. 2019. Index of Economic Freedom.

( https://www.heritage.org/index/ranking ).

5. Freedom in the World 2019.

( https://freedomhouse.org/report/countries-world-freedom-2019).

6. Worst of the worst. 2019. ( https://freedomhouse.org/report/freedom-world/freedom-world-2019/democracy-in-retreat ).

7.Transparency International. Corruption Perceptions Index 2018

( https://www.transparency.org/cpi2018 ).

8. International Monetary Fund. 2019.GDP per capita, current prices. U.S. dollars per capita(https://www.imf.org/external/datamapper/NGDPDPC@WEO/OEMDC/ADVEC/WEOWORLD ).

9. Statistics Times.GDP Indicators 2019

( http://statisticstimes.com/economy/gdp-indicators-2019.php ).

10. Fitch Assigns Uzbekistan ‘BB-‘ IDRs; Outlook Stable

20 Dec 2018. ( https://www.fitchratings.com/site/pr/10057197 ).