Sep 202019
 

Ўзбекистондаги банк ходимларининг мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш эмас, ҳокимларнинг югурдагига айланиб қолганини қуйидаги 2 далил (факт) яққол намоён қилади.

1- далил.

Тадбиркор: банклар турли баҳоналар билан кредит беришдан бош тортмоқда. [1].

Озодликдан иқтибос: “АНДИЖОН. “Андижон шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Тадбиркор Рустам Содиқовман. Фаолиятимни кенгайтириш учун 24 сотих ер олганман. Шу ерга айланма маблағимдан 2 қаватли бино қурдим. Бу ерда аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи хоналар, чойхона ва маҳалла гузари ташкил қилмоқчиман. Маблағ етишмаганидан бир неча банкка кредит сўраб мурожаат қилдим. Лекин банклар турли баҳоналар билан ҳужжатларимизни қайтармоқда. Ахир, президентимиз тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш кераклигини айтмоқда-ку!

Вилоят ҳокими ўтказган йиғилишида шу масалада мурожаат қилганман. Банк раҳбарига мурожаатимизни ижобий ҳал қилиш тайинланган. Лекин ҳалигача натижа йўқ. Банклар биз каби кичик бизнес субъектларига кредит ажратмаса, кимга кредит ажратади?!”

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.). Иқтибос тугади. [1].

2-далил.

Бухорода банкларнинг 551 ходими уйма-уй юриб солиқ йиғмоқда.

Озодликдан иқтибос: “Бухоро вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғи билан вилоятдаги аксар банк ходимлари шу кунларда уйма-уй юриб¸ солиқ йиғмоқда.

Бу ҳақда шахси сир қолишини сўраб Озодликка хабар қилган банк ходимлари фикрича¸ жорий ҳокимият уларни ўз ваколатига кирмайдиган ишларга мажбурлаш орқали банк тизимининг “пачавасини чиқармоқда”

Озодлик боғланган айрим банк расмийлари бу хабарни мутлақ рад этишга уринган бўлса¸ айримлари айни кунларда МФЙ¸ банк ва МИБ ходимларидан тузилган сайëр гуруҳнинг уйма-уй юриб¸ солиқ йиғаëтганини тасдиқлади.

Банк мижоз эмас¸ ҳокимият ва солиқчилар учун хизматчи бўлиб қолди”…

16 сентябрь куни Озодликка боғланган Бухородаги Халқ банки¸ Миллий банк ва Қишлоққурилишбанк ходимлари¸ 5 сентябрдан буëн ўз асосий ишлари қолиб¸ уйма-уй солиқ йиғишга мажбурланаëтганини билдирди:

Биз банк ходимлари эрталаб 9:00 дан 17:00 га қадар солиқ пулини териб юрибмиз. Ўз ишимизни қилолмаяпмиз¸ мижозларга ҳеч қандай хизмат кўрсата олмаяпмиз. Ҳар куни 2 марта сводка беришга мажбурлашаяпти. Банк тизимининг пачавасини чиқариб ташлашди”.

Бухоролик банкирлар билан суҳбатлардан аëн бўлишича¸ банк ходимлари вилоят¸ сўнгра эса¸ туман ҳокимлари берган оғзаки буйруқ асосида уйларга кириб¸ мол-мулк ва ер солиғи йиғмоқда.

«Хар куни камида 25-30 минг ëнимиздан харажат қиламиз -йул кира ва овқатланишга​¸10-15 километрга борамиз. Солиқ тушумлари учун ҳеч қандай рағбатлантириш ёки устама ҳақ тўлашмаяпти. Аксинча¸ агар тушумни қилмасак¸ ишдан оламиз дея қўрқитишяпти. Кунига ҳар бир банкир 1 миллион сўмдан кам бўлмаган солиқ тушуми тушириб бериши керак. Акс ҳолда¸ ҳокимиятдан ҳақорат эшитаяпмиз»¸ дейди Халқ банки ходимларидан бири.

Озодликка боғланган бухоролик банк ходимлари¸ суҳбат пайтида ҳам ўзларининг уйма-уй юрганлари¸ ҳокимлик ва солиқ идорасига «текин ҳаммоллик»нинг 5 октябрдан аввал тугамаслигини айтишганини билдирдилар.

Айни пайтда¸ улар «Бухоро вилоятидаги МФЙларга бириктирилган банк ходимлари тўғрисида» деб номланган ички ҳужжат нусхасини Озодликка тақдим этдилар. Бу ҳужжатдан вилоятдаги 551 та МФЙ учун бир нафардан банк ходими бириктирилгани ва уларнинг ҳар бирига «мол-мулк ва ер солиғи» ундиришнинг режаси топширилгани кўрилади.

Ҳужжатда¸ Бухоро вилояти бўйича 551 нафар банк ходимига жами 316 910 нафар фуқародан 40 миллиард сўм ер ва молк-мулк солиғи йиғиш топширилган”. Иқтибос тугади. [2].

Юқоридаги 2 далил, банк ходимларининг мижозларга сифатли хизмат кўрсатувчи эмас, ҳокимларнинг югурдагига айланиб қолганини кўрсатса, мен олдинги “Ўзбекистон. Давлат мулки ҳукмрон, коррупция гуллаб яшнаябди. ( 2019).” мақолам ва видеода банкларнинг ҳокимлар билан келишиб, масалан Андижон вилоят, Избоскан туманида камида етмиш фермерга туман ҳокимлиги ва “Агробанк” филиали раҳбарлари томонидан зарарли ҳашаротларни ўлдиришда фойдаланиладиган заҳар сепувчи ускуна бозордагидан икки баравар қиммат – 26 миллиён сўмдан 36 фоизлик кредит эвазига сотилган. Бозорда 14 миллион сўм турадиган ускуна бир йилга фоизлари билан фермерларга 35 миллиён сўмга тушган.

Айни “Агробанк”нинг Избоскан филиали халқ таълими ходимларига, 370 ўқитувчига 3 миллиён сўмдан кредит бериб¸ Леново ноутбуклари олдиришгани ва бу кредит суммаси ноутбукларнинг бозордаги нархидан 2 баравар қимматлиги ҳақида айтилган эди. [3].

Юқорида келтирилган далиллар яққол кўрсатябдики, Ўзбекистондаги банкларнинг фаолияти бозор иқтисоди талабларига мутлақо жавоб бермайди. Банклар ўртасида соғлом рақобат йўқ. Банклар фаолияти ҳокимлар измига бўйсундирилган.

Мен олдинги мақола ва видеоларимда таъкидлаб ўтган мулоҳозаларимни яна такрорлашга мажбурман.

Ўзбекистонда давлат мулкчилиги ҳукмронлигига барҳам берилмас экан, мамлакат ўта иқтисодий қолоқликдан чиқиб кетиши даргумон. Мамлакатда хусусий банклар, давлат банклари ўртасида соғлом рақобат бўлганида давлат банклари рақобатда албатта хусусий банкларга ютқазарди, ҳокимлар давлат банклари билан коррупцион схемалар орқали ватандошларни қақшата олмасдилар.

Ҳозирги пайтда дунёда кўпчиликка маълум, 2× 2=4 бўлганидаы, давлат мулки ҳукмрон бўлган жамиятда иқтисодий самарадорлик хусусий мулк ҳукмрон бўлган ҳолатдан самараси пастдир. Лекин, марҳум диктатор Ислом Каримов ҳам жорий президент Шавкат Мирзиёев ҳам бундан бехабардир, наҳотки?!

Коррупцияга қарши курашнинг энг самарали йўли эркин, демократик сайловлардир. Эркин, демократик сайловлар ўтказиш учун сиёсий рақобат бўлиши керак, сўз эркинлиги, мустақил суд тизими бўлиши керак. Афсуски, Ўзбекистонда марҳум диктатор Ислом Каримов даврида мухолифат доим таъқиб, тайзиқларга дучор қилинди, сўз эркинлигига йўл берилмади, мустақил суд тизими яратилмади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам мухолифатга йўл бермаябди. Сўз эркинлиги ва мустақил суд тизими йўналиши бўйича косметик ислоҳотлар билан чекланилмоқда.

Ўзбекистонда давлат мулкчилиги ҳукмрон. Коррупция гуллаб яшнаябди. Иқтисодий эркинлик кўрсаткичи, сиёсий эркинлик кўрсаткичи, коррупция кўрсаткичи жуда паст ва бунинг оқибатида Ўзбекистон иқтисоди ўта қолоқ.

Зеро,Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичи 152-ўринда бўлган пайтда 51.5 баллга тенг эди, 2019-йилда эса 140-ўриндалагида 53.3га тенг.[4].

Дунё мамлакатлари орасида 12 поғонага кўтарилган бўлсада эркинлик кўрсаткичи атиги 1.8 баллга яхшиланган бўлиб ҳамон кўпроқ эркин бўлмаган (Mostly Unfree) мамлакатлар қаторида.

Сиёсий эркинлик кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 9 балл билан Тожикистон ( 9 балл ) даражасига эришган ва албатта Шимолий Кореадан ( 3 балл ), Туркманистондан ( 2 балл ) анча узоқлашган. Бироқ, дунёнинг энг эркин мамлакатлари Финляндия ( 100 балл ), Норвегия ( 100 балл ), Швециялардан ( 100 балл ) жуда кейинда ва ҳаттоки Афғонистон (27 балл), Эрондан (18 балл) ҳам сиёсий эркинликлар бўйича орқада. [5].

Умуман олганда Ўзбекистон ёмонларнинг энг ёмонлари бўлган 13 мамлакат қаторида.[6].

Ўзбекистонда коррупция кўрсаткичи (Corruption Perceptibility Index) 2018-йилда 22 балл билан дунёнинг 180 мамлакати қаторида 157-ўринни эгаллаган бўлса, 2019 – йилда 23 балл билан 158 – ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи 1 баллга яхшилангани билан дунёнинг бошқа мамлакатларида коррупция кўрсаткичи Ўзбекистонга нисбатан кўпроқ яхшилангани учун Ўзбекистон 157 – ўриндан 158 – ўринга тушиб қолган. [7].

Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси ($1,560) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсидан ($11,673) қарийб 7 баравардан кўпроқ кам (7,48). [8,9].

Ўзбекистоннинг АЖБ СОПси ($7,810) дунёнинг ўртача АЖБ СОПсидан ($18,961) 2 баравардан кўпроқ кам (2,43). [8,9}.

Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари дунёнинг ўртача иқтисодий кўрсаткичларидан 2 баравар кам бўлса, Ўзбекистоннинг иқтисодини қолоқ дейишимиз мумкин. Бироқ Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсисдан 7 баравардан кўпроқ, Ўзбекистоннинг АЖБ СОПси дунёнинг ўртача АЖБ СОПсидан 2 баравардан кўпроқ орқадалигини баралла ўта иқтисодий қолоқ дейишга мажбур бўламиз. [8,9].

2018-йилнинг декабрида Халқаро рейтинг агентликлари Fitch va Standard & Poor’sлар Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси $1,200га тенглигини аниқлашган эди. Бу кўрсаткич бўйича олганда Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи янада аянчлилиги аёнлашади. [10].

Таниқли сўз устаси, қизиқчи Искандар Ҳамроқуловнинг “Узук тақиш маросимлари” парчасини “Ҳаётий ҳазиллар номли концерт дастури 2019”дан. [11] тамоша қилинг. Ўзбекларнинг эркин, демократик жомият қуриш фантазиясига эмас, “Узук тақиш маросимлари” фантазиясига қойил қоласиз.

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

20-сентябрь, 2019-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. АНДИЖОН – “Тадбиркор: банклар турли баҳоналар билан кредит беришдан бош тортмоқда”. 17.09.2019. ( https://www.sizdantelegram.org/a/30168728.html ).

2. Бухорода банкларнинг 551 ходими уйма-уй юриб солиқ йиғмоқда. 16.09.2019. ( https://www.ozodlik.org/a/bank-soliq-buxoro/30167129.html ).

3. Избосканлик фермерлар: “Агробанк” 14 млнлик агрегатни алдаб сотиб, бизни чув туширди. 05.09.2019. ( https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-%D0%B0%D0%B3%D1%80%D0%BE%D0%B1%D0%B0%D0%BD%D0%BA-%D1%84%D0%B8%D1%80%D0%B8%D0%B1%D0%B3%D0%B0%D1%80%D0%BB%D0%B8%D0%BA/30147764.html ).

4. 2019. Index of Economic Freedom.

( https://www.heritage.org/index/ranking ).

5. Freedom in the World 2019.

( https://freedomhouse.org/report/countries-world-freedom-2019).

6. Worst of the worst. 2019. ( https://freedomhouse.org/report/freedom-world/freedom-world-2019/democracy-in-retreat ).

7.Transparency International. Corruption Perceptions Index 2018

( https://www.transparency.org/cpi2018 ).

8. International Monetary Fund. 2019.GDP per capita, current prices. U.S. dollars per capita(https://www.imf.org/external/datamapper/NGDPDPC@WEO/OEMDC/ADVEC/WEOWORLD ).

9. Statistics Times.GDP Indicators 2019

( http://statisticstimes.com/economy/gdp-indicators-2019.php ).

10. Fitch Assigns Uzbekistan ‘BB-‘ IDRs; Outlook Stable

20 Dec 2018. ( https://www.fitchratings.com/site/pr/10057197 ).

11. Iskandar Hamroqulov – Hayotiy hazillar nomli konsert dasturi 2019. 06.09.2019. ( https://www.youtube.com/watch?v=z21pdCKH7qY).