Dec 242018
 

Ўзбекистонда қандайдир ўзгаришлар кўзга ташлангандек,буни инкор этиб бўлмайди.Президентимиз Шавкат Миромонович бир нарсага эьтибор қаратгилари келмаяпти.

 

Нимага?-деган савол албатта туғилиши табиий ҳол!

Мамлакатнинг энг ожиз қатлами бор, яъни ногирони бор оилалар, ногиронлар!

Бу мамлакат ҳозирги кунда, ногиронлар аҳволи қандай?

 

Ўша туриш,Каримов даврида қандай бўлса шу туриш

турибди.Ҳаттоки, президент Мирзиеёв ҳам бу ҳолни ўзгартира олмадилар.

Масалан 1 гуруҳ ногиронига қараш осон иш эмас,уларга бир инсон туни

-кун парвариш қилиши керак.Демак ёнида қараб турган инсон ишлай

олмайди.

 

Бир ногироннинг нафақасига қараган оила, кунини қандай кечирсин?

Нима қилиши керак шундай ҳол бўлса?

Ривожланган мамлакатларда,ногиронга ва қарайдиган инсонга ҳам нафақа

тайинланади.

 

Бизда эса,қарагани учун ўлмай юрса стаж бўлар экан….

Ҳозир Ўзбекистонда бир кун яшашни айтинг.Ҳамма нарса қимматлаб кетган

бўлса, дори-дармонни айтмай қўя турайлик.

 

Хукумат қандай қилиб, халқдан пул олишни ўйлаб топиб турса…?

Қонунчилик палатаси депутатларимиз эса, кўриб кўрмаганликга олишса?

Ойни этак билан ёпиб бўлмайди”-дейишади қадимдан.

Ожиз қатламлар бор экан,бундай масалалар кўтарилаверади.

 

Инсон хақлари деганда, амалдорлар ўзларининг хақларини тушунишмасин.

Ногиронлар қатламига хам бир назар ташлашсин.

Ислоҳотни, аввал шулардан бошлаш керак эмасми???

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

24 декабрь, 2018 йил.