Oct 192018
 

2018-йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг иқтисодий қолоқликдан чиқа олиш ёки чиқа олмаслигини белгиловчи икки маълумот ва бир факт маълум бўлди.

1-маълумот. Тенгсизликни камайтириш бўйича мажбурият (қатъият) кўрсаткичи -2018, 3-жадвал, 19-бет ( Commitment to Reducing Inequality Index 2018,table 3, page 19). [1].

Бу жадвалда мамлакатларнинг тенгсизлик бўйича жойлашуви таълим, тиббий хизмат, солиқ сиёсати, меҳнат ҳуқуқлари ва маошларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилган.

Жадвалнинг 1-ўрнида Дания мамлакати жойлашган.

1.Дания;

2.Германия;

3.Финляндия;

11.Япония;

26.Эстония;

41.Белоруссия;

42.Литва;

48.Латвия;

49.Грузия;

50.Россия Федерацияси;

53.Туркия;

60.Молдавия;

61.Арманистон;

62.Қирғизистон;

71.Қозоғистон;

88.Тожикистон;

116.Озарбайжон;

127.Афғонистон;

156.Ўзбекистон;

157.Нигерия.

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон(156) 157 мамлакат ичида охиридан 2-ўринда Нигериядан (157) кейин.

Яна шу нарса кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги тенгсизлик Афғонистондан ҳам ёмон аҳволда, дунёда ҳам энг ёмон аҳволда.

Жадвалга кўра, Ўзбекистон таълим ва тиббий хизмат бўйича дунёда 42-ўринда, солиқ сиёсати бўйича 156-ўринда, меҳнат ҳуқуқлари ва маошлар бўйича 132-ўринда.

Таълим ва тиббий хизмат бўйича дунёда 42-ўринни эгаллаганлигини бу соҳаларнинг совет тузумидан мерос бўлиб қолганлиги ва ҳозирги пайтда миллионлаб меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга жўнатаётган бир неча миллиардлаб доллар пулларнинг бу соҳаларга сарфланаётгани билан асослаш мумкин.

Солиқ сиёсати бўйича 156-ўринни эгаллаганлиги эса, Ўзбекистондаги коррупция даражасининг юқорилиги билан белгиланади. Яни Ўзбекистондаги юқори лавозимни эгаллаган амалдорларга тегишли бўлган тадбиркорларнинг (вазирлар, вилоят,туман ҳокимлари бозоркомлар ва ҳоказо амалдорлар) солиқ тўламаслиги.

Меҳнат ҳуқуқлари ва маошлар бўйича дунёда 132-ўринни эгаллаганини эса, Ўзбекистондаги касаба уюшмаларнинг ишчи, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилмаслиги билан изоҳланади.

2-факт. Инфляция.

Centre1.com интернет саытининг ёзиши бўйича, ўтган ёз ойларида Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига нархлар ўртача 50%га ошган. Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари кўплаб ватандошларнинг ярим оч турмуш кечираётганларини айтадилар. [2].

Ёз ойида 1 килограмм энг яхши гўшт 40 минг сўм турган бўлса, ҳозир 65 минг сўм. “Нестле”нинг 1 литр сути 5000 сўм бўлган бўлса, ҳозир 8-9 минг сўм. Июль ойида “Лазер” навли гуручни пойтахт аҳолиси 8 минг сўмдан сотиб

олган бўлса, ҳозирда 13 минг сўмдан сотиб олишяпти. Ёзда 1 килограмм унни 2300 сўмдан сотиб олган бўлса, ҳозирда 4000 сўмдан.

Юқоридагиларга қўшимча қилиб 2017-йилларнинг охирида Шавкат Мирзиёев президент бўлганига 1 йил тўлган пайтда бензиннинг нархи 30%га ошиб кетганлиги ва сентябрь ойида эса бир буханка ноннинг нархи 650 сўмдан 1200 сўмга кўтарилганини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда аҳолининг кам даромадли қатламининг кун кечириши тобора қийинлашиб бораётганини кўрамиз.

Centre1.com интернет сайтининг Как так? В Узбекистане зарплаты растут, а доходы падают.[3] ёзиши бўйича 1-ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда маошлар, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг 1,1 марта ёки бошқача айтганда 10%га оширилади.

Мен маошлар, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг оширилишини қўллаб-қувватлаган бўлардим, агарда озиқ-овқатлар ва бошқа истеъмол товарларининг нархлари ошмаса.

Ёки бошқача айтганда, инфляция нолга тенг бўлса. Афсуски, Ўзбекистонда ватандошларнинг иқтисодий ҳимояси учун ажратилган пулларнинг фойдасини бозордаги нархларнинг ошиб кетиши чанг остида қолдириб кетяпти.

Яъни, маош, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг ўсиши, бозорлардаги нархларнинг ўсишидан кескин орқада қолиб кетяпти. Бу дегани, Ўзбекистон ватандошларининг кўп қисми қашшоқлашяпти.

3-маълумот. Глобал рақобатдошлик кўрсаткичи 4.0 (Global Competitiveness 4.0). [4].

Глобал рақобатдошлик кўрсаткичи 4.0 бўйича АҚШ 85.6 балл билан 1-ўринда жойлшган.

1.АҚШ-85.6;

2.Сингапур-83.5;

3.Германия-82.8;

32.Эстония-70.8;

..

40.Литва-67.1;

42.Латвия-66.2;

43. Россия Федерацияси-65.6;

59.Қозоғистон-61.8;

97.Қирғизистон-53.0;

102.Тожикистон-52.2;

140.Чад-35.5.

Юқоридаги рўйҳатнинг даҳшатли жойи шундаки, Глобаль рақобатдошлик кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон дунёдаги 140 мамлакат ичида йўқ.

Бу нима деган гап? Дунёдаги иқтисоди энг қийин ҳолатда бўлган Венесуэла, Зимбабве, Мозамбик, Бурунди ва ҳаттоки қўшни мамлакатлар Қирғизистон, Тожикистон бу рўйҳатда бўлгани ҳолда Ўзбекистон йўқ, худди Шимолий Корея ва Туркманистон бу рўйҳатда йўқ бўлгани каби.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни бошқараётганига икки йилдан ошди.

Тенгсизликни камайтириш бўйича мажбурият (қатъият) кўрсаткичи бўйича дунёда 157-мамлакат ичида 156-ўринни эгаллаган, яъни рўйҳатнинг охиридан иккинчи.

Бозордаги нархларнинг ошиши ва бунинг натижасида ўзбек сўмининг қадрсизланишини барқарор ушлаб тура олмаслик натижасида тенгсизликнинг кескин ошиши, яъни бой ва камбағаллар ўртасидаги жарликнинг кенгайиши ва Ўзбекистоннинг Глобаль рақобатдошлик кўрсаткичи бўйича 140 мамлакат ичида йўқлиги Ўзбекистоннинг яқин келажакда иқтисодий қолоқликдан чиқа олишига менда жуда катта шубҳа уйғотади.

Зеро, Ўзбекистон иқтисодиёти мен аввалги мақолаларимда кўп марта таъкидлаб ўтганимдек, дунёда аҳоли жон бошига ўртача сотиб олиш паритети бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ҳизматлар кўрсатиш ( PPP- Purchasing Power Parity per capita) 17,300 АҚШ доллари бўлгани ҳолда Ўзбекистонда 7000. Шу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг ўртача даражасидан 2 баравардан кўпроқ орқада. [5].

Дунёда аҳоли жон бошига ўртача маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ҳизматлар кўрсатиш бўйича 2017 йилда 10,714 АҚШ доллари бўлгани ҳолда Ўзбекистонда 1,504. Шу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг ўртача даражасидан 7 баравар орқада. [6].

Афсуски, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коррупцияни камайтира олмаяпти, Ўзбекистон ватандошларига иқтисодий ва сиёсий эркинликлар беришни ҳохламаяпти.

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

19октябрь , 2018-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Commitment to Reducing Inequality Index 2018.Table.3: CRI Index 2018 country rankings, page. 19 (https://oxfamilibrary.openrepository.com/bitstream/handle/10546/620553/rr-commitment-reducing-inequality-index-2018-091018-summ-en.pdf ).

2. Цены в Узбекистане растут с немыслимой скоростью. 12.10.2018. (https://centre1.com/uzbekistan/tseny-v-uzbekistane-rastut-s-nemyslimoj-skorostyu/ ).

3. Как так? В Узбекистане зарплаты растут, а доходы падают. 15.10.2018. ( https://centre1.com/uzbekistan/kak-tak-v-uzbekistane-zarplaty-rastut-a-dohody-padayut/ ).

4. World Economic Forum, Global Competitiveness Report 2018. Global Competitiveness Index 4.0 ( http://reports.weforum.org/global-competitiveness-report-2018/competitiveness-rankings/ ).

5. List of countries by GDP (PPP) per capita. 2017. (https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_GDP_(PPP)_per_capita ).

6. The World Bank. 2017. GDP per capita (current US$) .(https://data.worldbank.org/indicator/NY.GDP.PCAP.CD ).