Oct 082018
 

Мен ҳуқуқбон, мустақил журналист сифатида президентимизнинг адолатли сиёсатларини кенг омма орасида тўғри тарғиб қилиб, (жамоатчилик назоратини кучайтиришни йўлга қўйилишини таъминлаш мақсадида)  қонунбузарликларга қарши ўз  мурожаатларим орқали курашларим ортидан ногирон,  ёлғиз она сифатида кучли босим ва тайзиқларга олиниб ҳуқуқларим аёвсиз топталаётганидан норозиман.

Барча шикоятларим вилоятга ташланавериб, мутасаддилар ўртасида футболд тўпидек улоқтирилиб, охирида асл ҳақиқатлар ҳам “ўз тасдиғини топмади” билан кифояланишга ўтилди. Бироқ президентимиз қайси бир мансабдор шахсни қонунбузарлиги устидан қилинган шикоят бўлса албатта ундан юқори турувчи мутасадди томонидан ўрганилади, деган ваъдалари вилоятимизда ҳаттоки Халқ билан мулоқот йили”ни ўзида ҳам амалга оширилмади.

Буни қарангки,  республика мутасаддилари томонидан ўрганилиши лозим бўлган шикоятлар яна қонунбузар мансабдорларнинг ўзларига йўлланаве рилаётир. Бу қарға қарғани кўзини чўқимайди қабилида эскича тизим сиёсати эканлиги маълум. Навоий вилоят прокуратураси-ку мутлақо савиясиз прокурорлар билан тўлдирилди. Чунки шикоятларимни ўрганиш борасидаги  суҳбатлардан маълум вазифасини тушунмайди ҳаттоки ҳеч бири. Ёхуд айнан ўша қонунбузар мансабдорларга уларнинг ўзлари бевосита шериклар! Бахтга қарши бундан ортиқ изоҳлашни имкони йўқ. Куч ишлатар тизимлари дея ном олган ИИБчилар-ку мутлақо зўравонликдан воз кечишмаган. Бугун номигина ўзгарган собиқ МХХчилар яъни ДХХчилар ҳамон мамлакат бошқарувини ўз қўлларида тутиб келаётганларидек тутишаётир ўзларини гўё.

 Ҳанузгача бизнинг вилоятимизда, ўзбекистонда мансабдорга жазо йўқ! қонун амалдорни четлаб ўтади! сиёсати давом этмоқда. чунки бирорта ҳам мансабдор қилмишига яраша жазоланмади шу кунгача ҳам. Бу ҳақда каттамачит мфй раиси собиқ иибчи Камол Жўраев орқали орқаваротдан менга етказилаётган “журналистингга бориб айт, ишонган президентини сиёсати 2 йилда тугади. кўп ҳам хурсанд бўлавермасин ҳали ҳукуматни Иноятов (собиқ мхх раиси Рустам Иноятовни назарда тутиб)бошқариб турибди” қабилидаги гап-сўзлардан хулоса чиқаргандекман. Йўқса, президент номига йўлланган мана бу тарздаги ўттиздан зиёд шикоятларимнинг бирортаси қонуний ўрганилар ва ўз президентига ва унинг одилоналик билан юритаётган сиёсатига қарши сўзлаб мутлақо тескари иш юритаётган мансабдорларга нисбатан бирор чора кўрилар эди.

(30дан зиёд мурожаатларимни қонуний ўрганилмай яна ўша қонунбузар мансабдорларга ва вилоятга йўлланилаётганидан норозиман. Республика прокуратураси ва мутасаддилари томонидан ўрганилишини сўраб)

         Муҳтарам Президент! Менинг қуйидаги каби ўттизга яқин мурожаатларимнинг ҳеч бири вилоятимизда қонуний тартибда ўрганилмаганидан норозиман! Чунки вилоятимизнинг ҳуқуқ-тартиботчилари ҳамон эскича тизимда ишлашда давом этишмоқда. Яъниким: ўзбекистонда мансабдорга жазо йўқ! қонун амалдорни четлаб ўтади! қабилида йўл тутилмоқда. Шу боисдан бугун вилоятимизда фуқароларнинг ҳуқуқларини топталиши юқори босқичга кўтарилиб кетди.

Мени инвалидсан деб ҳақоратлаган Каттамачит МФЙ раиси Камол Жўраевнинг кўплаб ноқонуний ҳаракатларини у билан биргаликда бажарган таъмагир котибаси Жамила Турдиеванинг устидан норози бўлиб йўллаган шикоятларимиз учун раис ва котибага чора кўрилиши ўрнига ўнга яқин фуқаролар ушбу шикоятларни тасдиқлаб имзолагани ортидан улар томонидан кучли босимга учраб  бизни ҳаттоки ноҳақ МИБ судгача олиб боришиб, қонунга зид равишда ноҳақ жарима жазосига тортилган эдик. Бахтга қарши бу қонунбузарлик ва фуқароларнинг ҳуқуқларини топташ ҳолатларига бевосита вилоят прокуратурасининг ўзи бош бўлиб турди.

Шу боисдан мен республика Бош прокуратураси ва барча юқори турувчи республика идораларига мурожаатлар йўллашимга қарамай қонуний тартибда ўрганилмай яна вилоятга ташланиб келинди. Бугун эса ушбу суд қароридан норози бўлиб кассация шикояти берилганига бир ойдан ошган бўлса-да, Кармана туман МИБ суди томонидан суд қарори мажбурий ижрога юборилгани хусусида менинг уяли алоқа телефоним орқали ўзини Кармана туман МИБ ходими Нодир дея таништирган ёш йигит(+998907176997) рақамидан боғланиб,унинг онаси тенги мен каби аёл билан дўқ-пўписалар билан суҳбатлашганидан хабар топдим. Мен унга ушбу суд қароридан норози бўлиб кассацияга берилганини тушунтиришимга қарамай, хизмат лавозимини суистеъмол қилиб 172 минг сўм жарима тўлаб кетинг, дея пўписа қилишга ўтди. Ваҳоланки мен даволанишда эдим. Унинг бу каби муомаласидан касалим хуруж қилиб қолди. Қолаверса мен қонунга зид қўлланилган ноҳақ жаримани тўлашдан бош тортаман. Бу мени ҳуқуқимни топташ, зўравонлик бу!

         Муҳтарам Президент! Нега бирорта ҳам қонунбузар мансабдорларга нисбатан тегишли чора кўрилмаётир. Қачонгача фуқароларнинг ҳуқуқларини топташ мумкин? Қани Сизнинг адолатли сиёсатингиз самараси? Нега уни йўққа чиқарилишини жим кузатишимиз керак? Мени ногирон ҳолимда соғлигимга вилоят мансабдорлари томонидан қастдан зарар етказилмоқда. Чунки вилоят мансабдорлари мени асаб хасталиги бўйича тиббий руйхатда туришимдан хабардор. Шу боис менга нисбатан қастдан босим ўтказилиш ҳолатлари булар.

Йўқса, маҳалла раиси ва котибасига ва уларнинг қонунбузарликларини қувватлаётган шериги вилоят Маҳалла жамғармаси раиси ўринбосари Эркин Наврўзовларга  нисбатан тегишли чора кўрилар эди. Яна бир мансабдор ўз президенти сиёсатини йўққа чиқариб ПРЕЗИДЕНТИНГ ХАТО СИЁСАТ ЮРИТАЯПТИ дея олган вилоят ИИБ терроризм бўлими бошлиғи ўринбосари Исмоилов Юсуф Исроиловичга нисбатан тегишли чора кўрилар эди.

         Муҳтарам Президент! Мен юқоридаги каби мансабдорларнинг хизмат лавозимларини суистеъмол қилиб қонунбузарликлар содир этиб, ҳуқуқларимни топташаётганидан норозиман. Сиздан илтимос юқоридаги ҳолатлар юзасидан республика прокуратураси ва мутасаддилари томонидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, юқорида номлари тилга олинган барча мансабдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишида ҳамда менинг вилоятда аёвсиз равишда мансабдорлар томонидан қастдан топталаётган ҳуқуқларимни ҳимояланишини таъминланишида ҳуқуқий-амалий кўмак беринг.

Бахтга қарши бу мансабдорларнинг ҳеч бири жавобгарликка тортилмади. Қайтанга бечора 15дан зиёд ўз ҳуқуқини билмайдилар саводсиз мурожаатчилар аёвсиз бостирилди. Уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида мурожаатлар билан чиқаётган менга нисбатан эса маъмурий жарима қўлланилди. Бу ҳолатда президентимиз айтаётган ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ қаердан ўрнатамиз? Ёхуд мансабдорларнинг иддао қилаётганлари каби бугунги одилона сиёсатимиз ҳам бир эртакми? Нега биз ўз президентимиз сиёсатини қатъий туриб ҳимоялай     олмаймиз? Азалдан қоғоздаги қонунчиликни амалда ҳам талаб қилганларимиз ортидан “қора руйхатдаги” исёенкор журналист эдик, ҳамон шундай давом этаверамиз! Шу ўринда устоз шоиримиз А.Ориповни:

Эл қўлласа азизам омон бўлсак ажабмас.

Қўлламаса ранг-рўйи сомон бўлсак ажабмас.

Бизни элдан қизғаниб сўз айтгувчи зотлар бор.

Улар учун бир умр ёмон бўлсак ажабмас” Ёхуд:

Булбул ўгай эрур зоғлар орасинда

Югурик сув ўгай тоғлар орасинда.

Муҳаббат дардидан дардман қалблармиз

Ўгай бўлсак не тонг соғлар орасинда

Каби ҳақ сатрлари хаёлимдан ўтиб, токи мамлакатимизда ЎЗБЕКИСТОНДА МАНСАБДОРГА ЖАЗО ЙЎҚ! ҚОНУН АМАЛДОРНИ ЧЕТЛАБ ЎТАДИ!

Сиёсати давом этар экан, биз ўгай фуқаро сифатида яшашга мажбурмиз.

Дилдора Боймуродова, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси, Мустақил журналист.