May 012018
 

Оддий уй телефонимни ишлатиш имкони бўлмаган бир пайтда,қандайдир

юксак ишларни талаб қилиш ҳам нотўғри бўлса керак?-деб ўйламан.

Адашмасам,ўтган ҳафталардан буён мен АТС 22114 03 рақамига,заявка бера

бошладим. АТС ходими заявка қабул қилганини айтди ва монтёр юборишини

билдирди.

 

Сабаби,уй телефоним бир кун ишласа,қолган кунлар ишламаяпти.

Агар менинг икки минг сўм қарздорлигим бўлганда,мендан бир оғиз ҳам

сўрамай ўчириб ташлашади.Аммо, мен узил-кесил уй телефонимни ишлатиш

имконим бўлмаяпти.

 

Баьзан менга айтиб қолишади:Тирноқнинг ичидан кир қидирасиз

доим”-дейдиганларга айтадиган гапим бор.

 

Мен истеьмолчи сифатида уй телефонимни ишламаслигини билдираяпман,мени

талабим ўша туришда қолиб кетаяпти.Менга қарздорлигим бор деб

айтишаяпти, АТС. Шу пайтгача уй телефонимнинг қарзини 1058 рақамига

қўнғироқ қилиб, билиб, бориб телефонимга пул ташлаб келаётгандим.Айни

дамда телефонимдан “дутиллаган” овози хам чиқмайди.

 

Кеча яна қўнғироқ қилдим ҳаттоки, бошлиғининг менда бор рақамига

телефон қилдим 2212051га.Унда ҳам бошлиқ тугул,ҳеч ким жавоб бермади.

Азизлар хўш мен нима қилишим керак?

Кимни безовта қилай яна?

Ўзбекистонда алоқа сифатида ва истеьмолчи хуқуқи билан қачон, жиддий

шуғулланиш бошланади?

 

Қачон, биз ривожланган мамлакатлардаги фуқаролардек яшай бошлаймиз?

Бунинг учун нима қилишимиз керак?

 

Балким, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ хат билан мурожаат

қилганим маькулдир?

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

1 май, 2018 йил.