Nov 022017
 

Суд ҳокимияти хўжасизлик, коррупция кетидан шу қадар боши берк кўчага кириб қолганки, афтидан, бошболдоқлик бошланиб кетган учинчи ҳокимиятни бугунги кунда Олий суд тизимини бошқаришга тайинланган янги раис Козимжон Комиловнинг ҳам қурблари етмай қолган кўринади.

Акс ҳолда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан – минглаб километр олислардан адолат истаб келган одамлар Олий суд остонасида бунингдек обгор бўлмаган бўларди…

ОЛИЙ СУД ОСТОНАСИДАГИ ОВВОРАЛАР

-Мен Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидан 550 километр масофа босиб Олий суд раисининг ўринбосари қабулига келгандим.

Мен ва менга ўхшаган вилоятлардан келган 8 нафар аёллар Олий суд биносида тунги соат 24.00 га қадар қолиб кетдик, толиққан, тушлик ҳам қилолмаган аёллар чарчоқ енгиб, ётиб қолишди, – дейдит телефон орқали биз билан суҳбатда Олий судга арз билан келган Шоҳруҳ Салимов.

 

 

Маълум бўлишича, 2017 йлининг 31 октябрь куни Олий суд биносида вилоятдан шикоят қилиб клеган фуқаролар учун меҳмонхона вазифасини ўтаган.

Олий суд мутасаддилари қабул қилишини талаб қилиб туриб олган фуқароларни суд маъмурияти устидан қулфлаб кетишган.

Натижада оч-наҳор қолган, тунаб қолишга манзили бўлмаган аризачилар Олий суд стол-стулларинида мана бунингдек ҳордиқ чиқаришга мажбур бўлишган.

Олий суд биноси аризачиларга тунги соат 24.00 га қадар меҳмонхона вазифасини ўтаган.

Кейин ИИБнинг махсус отряди келиб “меҳмон”ларни ярим тунда “меҳмонхона”дан улоқтирган.

Бу ҳақда Олий суддаги ўзибўларчилик ортидан кўчада қолган аризачилардан бири шундай дейди:

Олий суд остонасида овора бўлган 8 нафар аёлларнинг 4 нафари бошпанаси йўқлиги сабаб Олий суд биноси олдидаги ўриндиқларда тонг оттиришга мажбур бўлган:

Олий суд остонасида аризачиларнинг обгор бўлишларига янги ҳукумат нима деркин?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси.

2 ноябрь, 2017 йил.