Aug 152017
 

Жорий йилнинг июль ойида бир инсонни ёзган аризасига асосан икки маротоба
бизнинг одил судимиз  маьмурий жавобгарликга тортибди.


Келинглар бошидан бироз ойдинлик киритиб ўтай…

Ибодов Содиқ ака Дарвозатутак махалласида истиқомат қиладилар.Бу
махалланинг домкоми Панаева Ҳанифадирлар.
Домком ва депутат ҳамдирлар.

Бир неча йиллардан буён домком ва Содиқ ака Ибодов ўртасида

келишмовчилик бўлиб келган..Бу ҳам бўлса ичимлик суви туфайлидир

бошланиши.

Содиқ ака Ибодов хам бу келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида

юқори инстанцияларга мурожаат қилиб келганлар.

То ҳозирги кунга келиб, бу инсоннинг ёзган аризалари бўйича судга
тортишибди аллақачон.

Ҳаттоки беш сутка қамоқ жазосини ҳам ўтириб,ўтаб чиқибдилар.
Бу инсон ҳеч қаерда ишламайдилар,ўзлари олий маълумотлилар.
Бир жойда ишламаган инсонга, отнинг калласидай жарима қўлланилган.

Ибодов Содиқ ака икки марта маъмурий жавобгарликга тортилдилар. Бу
инсонни келгусида, тўҳмат моддасини қўллаб,жиноий жавобгарлик ва қамоқ
жазоси билан жазоланишлари мумкин.

Халқаро Инсон Ҳақларини Ҳимоя қилувчи ташкилотларга илтимос қилмоқчиман.

Шу инсонга бефарқ бўлманглар.

Эркин фикри ва ёзган аризаси учун қамалиб кетмасинлар!

Ёрдам сўраяптилар ўзлари ҳам!

Ёрдам беринглар!.

Тел+998914525040 .

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

15 август, 2017 йил.