Dec 112016
 

DSCF1851

 

DSCF1852

9-декабрь куни Европа иттифоқи ва  Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари куни муносабати билан
барча инсон ҳуқуқ ҳимоячиларини табриклаш мақсадида кичик бир зиёфат
уюштиришиб барча фаолларни таклиф этишди.


Биз бу учрашувдан ўзгача кайфиятда қайтдик. Бу учун Европа иттифоқига
ва АҚШ элчихонаси вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Албатта озгина эьтибор ҳам инсонга анча кўтаринки кайфият бағишлар экан.
Илк бор биз бу учрашувда Ўзбекистон республикаси Омбудсмани Улуғбек
Муҳаммадиев билан ҳам яқиндан танишдик.


Бунақа учрашув бизда илк бор кузатилаяпти.


Ўзбек хукумати томонидан бу ташланган қадамни ижобий деб баҳоласак бўлади.


Шундай учрашувни ташкиллаштирган Европа иттифоқи ва АҚШ элчихонасига
яна бир бор ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

11 декабрь, 2016 йил.

 

DSCF1855

 

DSCF1868