Jan 192016
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Ғайбулло Жалилов юрак инфарктига дучор бўлибдилар.Бу ҳақда Муқаддас Темирова хабар бердилар.

13 январь куни рафиқалари Муқаддас Темировага қўнғироқ қилганларида маълум этганлар. Қизларини бир кўришларини жуда ҳам сўраганлар.Муқаддас Темирова имкони умуман йўқлигини айтганлар.

Ғайбулло Жалиловнинг кўзлари хиралашиб қолгани боис қизларини кўришни жуда истаётганликларини илтимос қилиб сўраганлар, айни дамда Сангородда эканлар.

Халқаро ташкилотлар Ғайбулло Жалиловнинг оиласига ёрдам беришларингизни илтимос қиламан. Ғайбулло Жалилов яна битта инфарктни кўтара олмасликлари мумкин. Унинг оиласига ёрдам қўлини чўзинглар.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

19 январь, 2016 йил.