Oct 232015
 

Тоғбой Абдураззоқ

Кет

Номи улуғ, сурпа қуруқ,

Раҳбарларда йўқ тутуруқ.

Тирик мурда—тинч қабристон

Ўзбекистон, Ўзбекистон!

 

Ичи бўм-бўш қуруқ савлат,

Келажаги ўлик давлат.

Ёзувлари «оромийдир»,

Маддоҳлари ҳаромийдир.

 

Деҳқонлари пахта қули,

Кисса тўла ҳазон пули.

Чироғи йўқ, йўқдир гази,

Жонга тегди элнинг қарзи.

 

Мамлакатга келди қирон,

Қайга кетди олтин, уран?..

Гулнорахон юрт чиройи,
Ҳорижда бор «оқ саройи».

 

Тайин иш йўқ, эл бекордир

Ўзга юртда мардикордир.

Музлатилди юрт қомуси—

Қани виждон, ор, номуси?!

 

Қонунлари издан чиққан…

Чотимизга чиққан чипқон—

Ўша кетмас «ота»нг сур бет!..

Эй сув юқмас кет, энди кет!

http://www.zamondosh.com/2015/10/23-togboy-abdurazzoq.html#more