Jun 012015
 

Karusel. 01.06.2015.

1 -июнь. Болаларни Ҳимоя қилиш куни.

31- май куни икки қизимга паркга олиб чиқаман деб ваъда қилгандим. Соат тахминан 10.00ларда Қашқадарё вилояти
хокимлиги орқасида жойлашган  паркга қадам ранжида қилдик.Каруселлар томон юрдик. Одамлар билан гавжум. Битта чархпалакни олдига яқинлашдик.Рости кира олмаслигимга кўзим етди,наригиси томон кетдик.


Бугун Қарши шаҳрида соат 16.00 гача  каруселларга     болаларни миндириш асосийси бепул экан.
Каруселлардан яна бирини олдига яқинлашдик.Нима бўлган тақдирда ҳам
қизларни миндираман деб қасдлашдим, навбатга турдик. Навбат яқинлашиб қолганди, биринчи минганлар тушишлари билан, кейин киришга рухсат эди.

Темир панжарали эшик очилиши билан нима бўлди денг?
Навбатда турган ва навбатсизлар худди зоопаркнинг эшиги очилгандай
ўзларини ичкарига ура бошлашди. Итар, ха -итар бошланди! Ишонасизларми ёки йўқми болалар оёқ тагида қолиб кетишди.Йиқилган болаларнинг бақириб,чир-чир йиғлаган болаларни айтмайсизми?


Бир амаллаб сочларимизни тузиб,кириб олдик.Ана ундан сўнг кузатишни бошладим. Катталар хафа бўлган,болалар йиғлаган.Бир инсонни хафа қилдирадиган манзара акс эта бошлади.Яхшиям-ки, халқимизнинг бахтига ИИБ ходимлари бор экан,акс ҳолда жуда ёмон оқибатларга олиб келар экан-дейман ўзимга ўзим.

Агар хукуматимиз телевизор орқали:- “Ҳар бир хонадонга бепул бир қопдан шакар паркда тарқатилади”деса борми? Нақд бир-бирининг устидан янчиб, қанча-қанча инсонлар оёқ остида қолиб майиб –мажруҳ бўлар экан.


Бошқа чархпалакга  минишни қизларим истамади.”Кераги йўқ,тезроқ
кетайлик бу ердан”деб қолишди. Шундан сўнг паркдан чиқиб кетдик.
Кела келгунча, ўйлаб келдим.Биз демократия керак деймиз,биринчи
навбатда  халқни маданиятини ошириш керак экан! Ана ундан
сўнг,демократия  керак десак бўлар экан дейман….


Маданиятни қандай оширсак бўлади? Мана шу жумбоқ мен учун!
Навбатга туришни ўргатишдан  бошлаш керакга ўхшайди, рости….

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

1июнь, 2015-йил.