Feb 112015
 

 

Nomzodlar.02

Аввал хабар қилганимиздек, ВСКнинг 27.01.2015 й.даги №006-Q қарорига асосан, бугун, 10 февраль, душанба Париж вақти билан соат 22:00да Президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш жараёни ўз ниҳоясига етди.

ВСКга ўз аризаси билан мурожаат қилганлар орасидан жами ўн икки нафар номзодлар ВСК томонидан рўйхатга олинди.

Қуйида номзодларнинг исм-шарифлари кирилл алифбоси тартибида тақдим этилади. (ВСК қарорига асосан, барча расмий ҳужжатларда номзодларнинг фамилияларига нисбатан алифбо қўлланилади).

Номзодлар рўйхати:

  1. Баратов Усмон 
  2. Кетмонов Ҳотамжон   (МСК)
  3. Мўминов Мирраҳмат 
  4. Нормўмин Намоз 
  5. Ортиқова Моҳира 
  6. Рустамов Шуҳрат 
  7. Саидов Акмал   (МСК)
  8. Умаров Наримон   (МСК)
  9. Усмонов Дилшод 
  10. Усмонов Салахаддин
  11. Худойберди Ҳазратқул
  12. Чориев Баҳодир

Номзодлар тўғрисидаги барча маълумотлар билан ВСК веб-саҳифасида мунтазам танишишингиз мумкин.

Виртуал Сайлов Комиссияси

Матбуот Хизмати

10.02.2015 й.

https://saylov2015.wordpress.com/2015/02/11/%D0%B2%D1%81%D0%BA-%D0%BC%D0%B0%D1%82%D0%B1%D1%83%D0%BE%D1%82-%D1%85%D0%B8%D0%B7%D0%BC%D0%B0%D1%82%D0%B8-%D1%85%D0%B0%D0%B1%D0%B0%D1%80-%D2%9B%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D0%B4%D0%B8-%D0%BD%D0%BE%D0%BC%D0%B7-3/#more-509