Feb 052015
 

Хабарингиз бор 2014 йил сентябрь ойида табиий газ йўқлигидан Қашқадарё
вилоят хокимиятига, Қарши шаҳар хокимиятига,Қашқадарё вилоят Жанубий
газ бошқармасига ва Қарши шаҳар газ бошқармасига қўни-қўшнилар
биргаликда шикоят хати билан мурожаат қилган эдик.


Биз яшайдиган худудда анча йиллардан буён қиш мавсумида газ бўлмай
келаётган эди.Ҳар йили қўни-қўшнилар билан  юқори инстанцияларга
шикоят тарзида билдириб келаяпмиз.


Газ йўқлигини билдиришимизга сабаб эса,ишлатилмаган газ учун тўлов
жорий этишмасин!


Биз шикоятимизда бир неча йил илгари назоратчи бўлиб ишлаган Камола
Ҳазратқўлова томонидан дебитор қарздор этилганмиз,ишлатилмаган газ
учун. Бўйнимизда эса давлатдан қарздор деган тамға босилган.


Ҳозирги кунгача ёзиб келаётган шикоятларимиздан бирига Истеьмолчилар
Ҳуқуқларини Ҳимоя  Қилиш Жамияти реакция билдирди. Бизнинг шикоятимиз
Қарши шаҳар хокимияти томонидан бу ташкилотга йўлланган. Жорий йилнинг
29- январь кунида мазкур ташкилотнинг ходимлари эшик қоқиб қолишди.
Газ бор ё йўқлигини сўраб!


Ҳақиқатданам бизнинг худдудга 15- ноябрдан табиий газ берила бошлади, буни
инкор этмаймиз.


Бу газ 22- декабргача келиб турди ва ўчди.Ундан сўнг 30 декабрда яна келди.
Келган газнинг бу сафарги ташрифи 4- январгача бўлди.
27  ё 28 январдан ўчган газимиз яна жонланиб кела бошлади.
Истеъмолчи Ҳақ Ҳуқуқини Ҳимоя қилувчи ташкилот ходимларининг билдирги
ёзиб беришларини талаб қилганларида шундай ёзиб бердик.


Асосийси бизнинг бўйнимизда осмондан  тушган  қарздорлик бор, шундан
соқит қилишларини ҳам мазкур ташкилотдан талаб қилдик.
Кеча бизга хат келди.Аҳоли ўзида йўқ хурсанд.”Қарздорлик олиб
ташланади энди”-деган умид бор халқда!


Умидимиз сўнмасин энди жаноблар….!

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

5февраль, 2015-йил.

javob gaz 2015 001

javob gaz 2015