Oct 182014
 

 

Украинадаги воқеаларга халқаро жамоатчилик турли ҳил муносабат билдираябди. Кўпчиликнинг фикрича Ўзбекистон раҳбарияти бу ишларга аралашмай тўғри йўл тутаябди. Чунки у ерда эртага вазият қайси томон кетишини ҳеч ким билмайди. Мустақил давлат сифатида бу ишларга аралашмаслик тўғри йўлдир.

Бир куни Наманган давлат университетининг профессори, филолология фанлари доктори менга қўнғироқ қилиб қолди.Унинг номини атайлаб келтирмаяпман. Орада шундай суҳбат бўлиб ўтди:

-Носиржон, Украинадаги воқеаларга муносабатингиз қандай?Сиз Россия тарафмисиз ёки Америка тарафмисиз?

-Америка тарафман.

-Эҳ… Наҳотки, Сиздек инсон оддий ҳақиқатни англаб етмаган бўлсангиз? Аҳир СССРни ким тарқатиб юборди? Афғонистонни ким хароб қилди? Ироқда ҳали ҳам уруш кетаябди. Сурия ва Мисрдаги тўполонгларни ким уюштирди?

– Домла, Сиз профессор, фан докторисиз. Тарихни биздан кўра яҳшироқ биласиз.1865-йили ким Туркистонга бостириб кириб босқинчилик билан юртимизни қарам қилди. Ким йиллар давомида Амир Темур бобомизни қоралаб, уни чўлоқ деб ҳақорат қилди? Ким 37-йиллар отамнинг сингари қолаверса Сизни сингари минглаб зиёлиларни атиги ақлли бўлгани учун қатл этди?

Ким 1956-йили Венгриядаги озодлик курашини куч билан бостирди? Ким 1968-йили Чехословакияга танклар билан бостириб кирди? Ким 1979-йили Афғонистонга босқинчилик билан кириб, тинч аҳолини ҳонавайрон қилиб, ўз сиёсатига тўғри келмаган подшони бўғиб ўлдирди? Ким 80-йилларнинг бошидан бошлаб халқимизни характеридан фойдаланиб Гдлян,Ивановларни Ўзбекистонга юбориб жиноят қилгану қилмаганларни бараварига қамаб,уриб нечталарини ўлдириб юборди? Америка СССРни бўлиб юборган бўлса мустақилликка эришдигу. Сиз мустақилликка қаршимисиз? Давом эттираверайинми? Сизларни фақат Россия ОАВларини кўриб фикрларинг шаклланаяпти. Аҳир бундай муаммоларга ҳолис баҳо бериш керак эмасми?

-Тўхтанг! Тўхтанг! Бу борада Сиздан илтимос бир хотиржам ўтириб гаплашайлик,бўладими?

-Бўлади.

Наманган вилояти футбол федарацияси раҳбарининг тўйида домла билан кўришиб қолдик. Бир оз самимий суҳбатлашиб, бафуржа гаплашишга келишиб олдик.

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
1
8-октябрь , 2014-йил.