Apr 132014
 

 

Жорий йилнинг 13 апрель якшанба куни Наманган шаҳрининг 1 -кичик туманида кўп қаватли бинолар, дўконлар олдида кўчаларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда “Навбахор” футбол ўйингоҳи қайтадан таъмирдан ўтказилди. Бесунақай йўлларни қайтадан асфальтлаб текисланди. Кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Аммо уларнинг аксарияти туман мактабларидан келган ўқитувчилар экан. Хусусан Чуст тумани, 53 мактаб, Тўрақўрғон туман Лангарбобо қишлоғининг 49 мактаб, Мингбулоқ туманининг 20 мактаб ўқитувчилари ва бошқа мактаблардан ўқитувчилар жалб қилинган экан .Улар билан суҳбат ўтказганимизда ўқитувчиларни ихтиёрий-мажбурий равишда жалб қилинганлиги маълум бўлди.

Тўғри май ойида талабаларнинг спорт мусобақалари ўтказилади. Баҳонада илма-тешик бўлиб кетган йўллар чиройли кўринишга олиб келинмоқда. Бу ишларга кўпчиликни жалб қилмаса бўлмайди. Буни тўғри тушинамиз. Лекин, Чуст тумани 53 мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаётган ўз исмини айтмаслигимизни илтимос қилган бир муаллим билан суҳбатда қуйидагиларни бизга маълум қилди: Ўзи бугун дам оладиган кунимиз. Кимнидир бугун тўйи, кимнидир онаси, фарзанди оғир бетоб, шундай пайтда ҳам тинчлик йўқ – деб жавоб берди.

Ўзбекистон Республикаси конституциясида : “ҳар ким дам олиш , даволаниш ҳуқуқига эга” деб ёзилган. Ҳозирги раҳбарлар йуқоридан яхши баҳо олай деб ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Бу эса Қонунларни оёқ ости қилиш деганидир . Телевидение орқали ўқитувчиларга кенг шароитлар яратиб берилгани хақида оғиз кўпиртириб гапиришади. Юқорида келтирилган аҳвол бунинг аксини кўрсатмоқда.

Зоҳиджон  Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

13- апрель, 2014-йил.