Mar 162014
 

 

Ҳасан отанинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитиб, биз Наманганлик мухолифатчилар ва ҳуқуқ фаоллари чуқур қайғуга тушдик.

Аввалги йили мен ва Неъмат ака деган дўстимиз билан Ҳасан отанинг хонадонларида меҳмон бўлган эдик. Қўрқмас, мард,жасур шу билан бирга ўта самимий одам эди Ҳасан ота. “Сизларни отамдан хабар олинглар деб жўнатган Баҳодир ўғлимни Илоҳо умри узоқ бўлсин, Умрида ёмонлик кўрмасин” дея дуо қилган эдилар фарзандларини.

Мен гарчан ҳозирда “Бирдамлик”да бўлмасамда барибир Баҳодирни ва отасининг тузини ичдим. Бир пайтлар моддий ва маънавий мададини ҳис қилдим. Инсонгарчиликда бундай ишлар ҳеч қачон унитилмайди. Бунинг учун мен улардан миннатдорман. Ҳасан отанинг қолган умрини ҳам курашга чоғланган фарзандларига ато қилсин.

Биз Наманганликлар Баҳодир Чориев ва унинг оиласига чуқур таъзия изҳор қиламиз, Ҳасан отанинг охиратлари обод бўлсин.

Наманганлик биродарлар номидан

Носир Зокир

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

16март, 2014-йил.