Feb 222014
 

 

 

Доктор, кейинги пайтда ўз ақлий қобилиятларимдан шубҳаланаяпман, айрим белгилар туфайли.

Қизиқ, қанақа белгилар экан?

Жуда ҳавотирли белгилар, масалан,кейинги пайтларда телевизордаги ёлғон-яшиқ гапларга ишона бошлаяпман. Баъзида жинни бўлиб қолмадиммикин? –деб ўйланиб қоламан.

 

                                                      -о-о-о-

 

 

Ўзбек ёзувчиси Тоҳир Малик кунларнинг бирида Қозоғистонга жўнади.Чегарада аскар ундан сўради:

Нима иш қиласиз?

Ёзаман.

Мен сиздан кундалик ҳаётингизни ниманинг эвазига кечирасиз деб сўрадим.

Қалам эвазигаШунақами?

-Унда ёзиб қўямиз: “Маликов Тоҳир қалампуруш”.

 

 

                                                             -о-о-о-

 

Нима учун турмаларда “Қувноқлар ва зукколар” ўйини ўтказилмайди?

Чунки зукколар карцерда ўтиришган, қувноқлар эса лазаретда ётган бўлишади.

 

 

                                                                       -о-о-о-

 

 

Йигит кўчада собиқ муаллимасини учратиб қолди. Муаллима ундан сўради:

Тошматов, ҳозир нима иш қилаяпсан?

Телевидениеда муҳаррирман.

Уффф, ёшлигингда ростгўй бола эдинг-ку!

 

 

                                                                           -о-о-о-

 

 

Милиция баённомасидан: “Гумондор шахсга сўз билан тасвирлаб бўлмайдиган далиллар келтирилдики, натижада унинг бурнидан қон кетиб, тўртта тиши ва иккита қовурғаси синиб кетди…”

 

 

                                                                                -о-о-о-

 

 

Японлар порахўрни тутадиган робот яратишди. Ўзларида синаб кўришган эди, бир ҳафтада юз нафар порахўрни қўлга туширди. Америкада синаб кўришди, Робот бир ҳафтада икки юз нафар порахўрни қўлса туширди. Уни Россияга олиб келишган эди… Беш дақиқа ичида роботни ўзини ўғирлаб кетиб, Ўзбекистонга жўнатишди. Робот чегарада қўлга олинди.

 

 

                                                           -о-о-о-

 

 

Бир киши кутубхонага кириб, кутубхоначидан сўради:

Сизларда “Раҳбарлар халқ хизматкоридир” деган китоб борми?

Кечирасиз, фантастика бўлими иккинчи қаватда.

 

 

Носир Зокир

 

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

 

22– февраль, 2014-йил.