Jan 142014
 

 

                                        БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН

 

Кейинги йигирма икки йил давомида мамлакат чегараларини қўриқлаш чоғида ўнлаб Ватан ҳимоячилари ҳалок бўлди. Уларнинг ҳам ота-оналари не-не орзулар билан фарзандларини тарбиялаган эдилар.

 

 Баъзилар Ватан ҳимоячилари кунини қандай байрам эканлигини билмайдилар ҳам. Тўғри, ҳарбийларимиз хаётида айрим кўнгилсизликлар, хато камчиликлар бўлди.Лекин бир нарсани унутмаслигимиз керак, ҳар қандай режимда ҳам мана шу ўғлонлар давлатимизни, халқимизни ҳимоя қилади.Кимдан? деб савол берманг, Агар бу саволга жавоб топмоқчи бўлсак, бугунги мавзудан чиқиб кетамиз.

 

 Умуман олганда ҳозир мустақиллик даврларида жорий этилган байрамларга кўпчилик совет давридаги байрамлардек эътибор қаратмайдилар. Лекин Ватан ҳимоячилари куни асосий байрамлардан бири бўлмоғи керак. Ҳар ҳолда шундай бўлишини орзу қилиб қоламиз ва Ўзбек ўғлонларини байрамлари билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Уларни давлатларига, халқларига садоқат билан хизмат қилишларини тилаб қоламиз.

 

 

 Носир Зокир

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

  14- январь, 2014-йил.