Dec 292013
 

 

Азизлар саноқли кунлардан сўнг,биз 2013 йил билан хайрлашамиз ва
келаётган 2014 йилни насиб этса  кутиб қарши оламиз.
2014 йил барчамизга омадли келсин,доимо юзимиздан табассум аримасин.
Яратган эгам барчамизни соғ ва саломат қилсин.Дунёдаги барча ғамлар
хаммамизни четлаб ўтсин,келаётган янги йилимиз қувончли бўлсин.
Энг аввало гўдак йиғиси аримасин хонадонларимизда,фарзандларимизни
кулгилари дунёни тўлдирсин.


Ўзбек халқи учун энг катта бахт фарзандларининг соғ ва саломатлиги эмасми?
Шундай экан бу бахтдан баҳра олиб яшайлик!
Келажак шу ёш авлоднинг қўлида эмасму?
Азиз ватандошлар қаерда бўлманглар қайғу -ғам кўрманглар,”интилганга
толе ёр” дейишган қадимдан.


Барчангизни кириб келаётган янги 2014 йил билан чин юракдан муборакбод
этаман азизлар!

 

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

29- декабрь, 2013-йил.