Oct 222013
 

 

 


Россиядаги миллионлаб ўзбек муҳожирлари бугун ҳимояга жуда муҳтож. Чунки Ислом Каримов бошлиқ ўзбек расмийлари бугун Россиядаги ўз фуқароларини бирор бир шаклда ҳимоя қилаётгани йўқ. Уни устига юртдошларимизнинг ҳар қандай “бало”лардан ўзаро ҳамжиҳатликда, уюшиб ҳимояланиш савияси жуда ёмон бир аҳволда. Шунга қарамай кейинги пайтларда Россияда юртдошларимизнинг ҳуқуқий ҳимояланиши бўйича йўналтирилган бир нечталаб нодавлат жамоалари шаклланиб бораётганидан ва улар Россияда юрган ўзбек муҳожирлари муаммолари билан шуғуллана бошлаётганидан хурсанд бўлишимиз керак.

Ҳаммамиз биргалашиб юртдошларимиз тезроқ ўзлигини танишлигида ва ҳатто бегона юртларда бўлса ҳам ўз ҳақ- ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қила олишга мушарраф бўлишлари учун қўлимиздан келгунча кўмак бериб турмоғимиз лозим. Ана шу мақсадда Россияда фаолият олиб бораётган “Ўзбеклар, ўзбекистонликларнинг бутунроссия конгресси” ҳақида, ушбу ташкилотнинг интернетдаги сайтидан олинган қуйидаги маълумотни ўқувчиларимиз эътиборига маълумот тариқасида ҳавола қиламиз. Битта бўлса ҳам Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожири, яъни гастарбайтери айнан шу маълумотларимиздан фойдаланиб, қайсидир маънода ўзининг ҳуқуқий ҳимояланиши учун йўл топса, биз бундан албатта хурсанд бўламиз.

Ташкилотнинг номи: Ўзбеклар, ўзбекистонликларнинг бутунроссия конгресси (ВСЕРОССИЙСКИЙ КОНГРЕСС УЗБЕКОВ, УЗБЕКИСТАНЦЕВ)

Бош офиси жойлашган манзил: 127473, Москва Краснопролетарская ул. д. 16. Стр. 2

Телефонлари:

+7(909) 909 32 62
• +7(495) 987 37 00 (доб:351,208)

Интернетдаги саҳифаси: http: http://www.vku-org.ru

Электрон манзиллари:

vkuu2011@yandex.ru
• vkuu2011@mail.ru

Skype” даги манзили: org.kom.vku

Ўзбеклар, ўзбекистонликларнинг бутунроссия конгресси” президенти- Худойбердиев Иброҳим Хидирович (ХУДАЙБЕРДИЕВ ИБРАГИМ ХИДИРОВИЧ)

Вице –президентлари: ГУЛМИРЗОЕВ НИШОН ОЧИЛДИЕВИЧ ва КАРИМОВ ХАЙРУЛЛА ХУСНУЛЛАЕВИЧ

Қоплонбек

https://qoplonbek.wordpress.com/2013/10/22/