Oct 202013
 

 


Бундан бир ойларча олдин “Озодлик” радиосиниг жонли эфирига боғландим. Баъзи сиёсатчиларга ўҳшаб маътбуотда кўриниб туриш учун “ҳангома” ҳикоя қилувчилардан эмасман.
Ўзбекистон аҳолисиниг маълум бир қисми “Озодлик” радиосини эшитиб боради. Балким берадиган муҳим маьлумотим уларни сергаклантирар деган умидда эдим.
Менга; Москвадан келган муҳим маьлумот Ўзбекистонлик муҳожир ишчиларга қарши оммавий қувғин бошланиши планлангани ҳакида эди. Кузнинг бошларида бўлиши керак бўлган бу воқеаларни орқага қолдирганнига сабаб, Суриядаги бўҳроннинг ким тамонига ҳал бўлиши кутулаяпгани эди. Россияни ҳалкаро майдонда ирқчилик айбловлари анча заифлатган бўларди. Мана энди кечиккан оммавий муҳожир ови бошланиши мумкин.

Албатта бу ўз-ўзидан бошлатилиши мумкин эмасди.
Тақирбошларни майдонларга чиқарадиган туртки (провакатция) Егор Шчербаков ўлдирилиши билан бошланди.
Нега энди айнан Озарбойжонлик Ўрхан Зейналов бирданига топилди?!
Баъзан бир кунда беш-ўн ўзбек улдирилaди лекин қотиллар йилларча топилмаяпди?…
Тақирбошлар учун рус бўлмаганлар ва айниқса мусулмон ва туркий халқ вакиллари биринчи навбатда ҳайдалиши керак бўлганлардир.
Ишчи муҳожирлар ичида энг заиф нуқта ўзбеклaрдир.
Бирлашаолмаган, ўз давлатининг ҳимоясидан маҳрум, мияси диктатура билан ювилган қўрқоқлар тўдаси.
Асосийси ҳамма жойда тиқилиб кетган тил билмаслар ҳам ўзбеклaрдир.
Ўрхан Зейналовнı тақирбошларнинг ҳинжини бироз бўлса ҳам чиқаришлари учун уриб -туртилиб , кўз-кўз қилинди.
Озарбойжон бу ўзбек эмас!

Озарбойжонликлар тақирбошларни ҳам тинчитиб қўя оладиган ташкилотларга эга миллий руҳи кучли бир халкдир.( вакили.)
Йиллардан бери ўзбеклар Россияда ўлдирилмокда.
Тошкентда жойлашган Рoссия элчихонаси олдида бирон марта норозилик митингги ёки пикет ўтказилдими?…
Йўқ албатта.
Бакуда Ўрхан Зейналов ҳимояси учун мингларча Озарбойжонликлар Россиянинг элчилик биносини ўраб олдилар.
Ўрхан Зейналовнинг айбсиз бўлиши мумкинлиги ва қийноклар остида иқрорномага имзо чектирилганлиги айтиб намойиш ўтказдилар.
Россиядаги Озарбойжон ташкилотлари Ўрхан Зейналов учун энг танилган адвокатларни ёллаганлар.
Қисқачаси Егор Шчербаков ўлими Озарбойжон диаспорасини оммавий равишда сургунига йўл очмаслиги аниқ.

Биз ўзимизнинг масалага, ўзбек меҳнат муҳожирларига қайтсак.
Расмий рақамларга кўра Россиядаги Ўзбекистонликлар сони 2 миллиондан ошган. Ҳеч қандай ватандошлик ҳақ-ҳуқуқи бўлмаган бир давлатда ҳуқук излаш қулларнинг занжирини шақиллатишидан бошқа нарса эмас.
Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг диктатураси муҳожирларнинг қалбига синган қўрқув психалогиясидир.
Аҳвол шу даражага келганки, етти авлодини Россияга олиб келган кишилар ҳам Ислом Абдиғаниевич Каримовдан қўрқади.
Мавсумий қатнаб ишлаётган муҳожирларни гапирмаса ҳам бўлади.
Алдаш, сотқинлик, шафқатсизлик, иймонсизлик оммавийлашган.
Бу ҳол оддий холатга айланган, аслида шундай бўлиши керакдай қарай оладиган бўлган. Миллий, сиёсий ва диний саводсизлик Ўзбекларда беш олти йил фуқоролар уруши бўлган Тожиклардан ҳам пастда.

Бу ҳолатни хамма гапиради, сен нима қилсак Ўзбеклар ўзлигини англаб етиб бу иллатлардан қутулади; ўшани ёз деяпган бўлсангиз ажаб эмас.

Энг асосий масала миллат масаласи.
Ўзбеклар 1930 йилларгача Туркистонниг 96 қавмларидан бири эди.
Қавмни миллатга айлантириш ўз табиий жараёнидан ташқарида сиёсий мажбурият ва ғоявий босим остида бўлганидан кейин натижа ўртaда.
Ўзбеклар миллатлаша олмади.
Туркистонлик, туркчилик бирлаштирувчилиги 7 минг йиллар атрофида давом этаётган жараён эди. Ўзбекистон ўзига ғоявий мерос килиб олган:
Соҳибқирон Амир Темурни ўзбеклаштирдик.
Бу ҳам ишга ярамади.
Чунки бу ғояни илгари сурган зиёлийлар ҳам Соҳибқирон Амир Темур ўзини ҳеч вақт “ўзбек” кавмиданман демаган.
Туронли, Туркистонли ва Турк миллатининг Бошбуғи эканлигини айтганини тарихдан билишади.
Заҳриддин Mуҳammaд Бобуршоҳ ҳам ўзини “ўзбек” демаганини ”Бобурнома” автобиографик aсaрıдa ёзиб кетган.
Алишер Навоий ҳам ўзини туркий тилда ижод килганини «Муҳокамтул луғатайин» (Икки тил муҳокамаси) асарида қайта-қайта урғулаган.
.Эээээээээ…. бу одам бизни миллатсиз қилмокчими?

Бизни Турк қилмокчимисиз деяпган бўлсангиз ажаб эмас?!
Ҳа… ҳудди шундай биз Турклармиз!
Турк деганда Туркияда яшаяпганларни тушунадиганлар саводсизлардир ёки душманларимиздир.
Биз Туркий миллатмиз.
Ўзбекистон Сталинниг “бўл, парчала ва бошқар” сиёсатининг қурбонидир. Ўзбеклар ҳозирги Ўзбекистон (олдинги номи билан Туркистон) тупроқларида яшаган уруғлардан биттасининг халос.
96 уруғнинг ҳаммаси “ўзбек” эмас.
96 уруғнинг бир қавми “ўзбек” туркдирлар.
Ҳазрати Амир Темурнинг уруги бўлган Барлослар Туркия давлатининг жануби вилоятидаги катта уруғлардан бирисидир. …..
Қисқачаси: биз Сталиннинг “миллатлашма”сидан; воз кечишимиз керак. Туркистон ва туркий ҳалк миллий ғоясига асосланган 7 минг йиллик тарихий номимизга қайтишимиз керак?!
Бу ғоянинг Россиядаги меҳнат муҳожирларига нима фойдаси бор деяпган бўлсангиз Туркийлик Россияниг 30% аҳолисини бирлаштирувчи ғоялардан бирсидир.
Туркистонлик инсонга шурур берадиган тарихий-ижтимоий сиёсий кимликдир. Ватанимизни Туркистон деган тарихий номини руслар Ўзбекистон деб ўзгартирдилар балким эртага биронта вилоятимизда яшайдиган қавмини миллат деб эълон қилсалар ҳам ажабланмасликкимиз керак.
Бирлаштирувчи ғурурли бир мавқе Туркистонлик шурури “ўзбек”ларни, қутқариши мумкин.

Эртагаёқ мазкур муаммо (проблема) ҳал бўлади демайман.
Хатолар, камситишлар, оммавий қирғинлар миллатни ақлини киритиши кeрак. Менинг бу фикрларим келажак учун .
Туркистон ғояси Ўзбекистон аҳолисини бирлаштирувчи ғоя сифатида давлат мавқеига кўтарилишига ишонаман!

Россиядаги ўзбеклар масаласига қайтсак.
На илож… бу насл ўз феълига яраша жазоланаяпди.
Ўзбекистонда Ислом Абдиғаниевич Каримов, Россияда тақирбошлар бу наслни “аклини киритгунича” қатли ом давом килаверади.
Мен нима қилсам ҳам бу масалада бирон тавсия бера олмайман.
Чунки шу ўзбеклардан бириси Ўрхан Зейналовниг Коломнадаги бизнес шериги “Мансур”нинг ББС ўзбек сервисига берган интервьюсини эшитдим.
Даҳшатли бир ҳоинлик намунаси.
Ўз тижорий шеригини оддий журналистик сўровлари пайтида “с патрахами” сотди. Ҳали маҳкaма қарори бўлмаса ҳам ўз дўстини “қотил” деди.
Мабодо политция тергов қилгандайди катта холасини ҳам қўшиб сотарди. Бунақа ҳоинлик ҳатто Америкага кўчиб борган ўзбекларда ҳам бор. Диктатуранинг йигирма икки йил ичида заиф бир миллий шурури бўлган ўзбекларни бутунлай “қўй”лаштирган.
Россиядаги ўзбекларни бирлаштирувчи ташкилотлар тузулмадими?
Тузулди!
Газета, рус тили ўргатиш мактаблари очилмадими?
Очилди!
Натижа нима билан якунланди?…
Ўзбеклар кизикишмади.
Газета сотилмади.
“Гастарбайтер” жаноблари қорнидан, эгнидан аяб тежаб йиғган пулидан сариқ чақа сарфлаб газетани сотиб олмадилар.
Рус тили таржимонига пул берса бердиларки, тил мактабига келмадилар.
Бундан кейин нима килиш керак?!
Баттар бўлсин бу ўзбеклар.
Ем бўлсинлар тақирбошларга.
Ўзбекистонга қайтсалар Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кетини яласинлар ёки зиндонда чирисинлар.
Яқинда фермерлардан биттаси ўзини осди.
Нимага?
Пахта планни бажаролмагани учун.
Ҳар куни хоким онасини сўккани учун осди ўзини.
Барибир ўлар экансан ҳокимга маҳсус гапим бор эди сизга деб чеккароқга чақириб юрагига ханжар урсанг қолганлар орқангдан дуо киларди.
Э…. қаерда унақа мард ўзбек?….
Москванинг Бирюлëво мавзеида битта Ўзбекистонлик ўлдирилди.
Морг олдига бориб марҳумнинг исмини сўрашга журъатсиз ўзбеклар суриси Туркистоннинг келажаги эмаслар.
Бизнинг И.А.Каримов режимига қаршилигимиз сиёсий-иқтисодий айбловдан ҳам юқори масалададир.
Бу маҳсус уюштирилаяпган миллий “инқироз” айбловидир.
Бу инкирознинг ташкилотчиларини ва қалбида миллатимизга хоинлик қилганларни тамоман йўқ қилишдир.
Асрлар мабойнида миллатимизга хоинлик қилганлар жазосиз қолмаяжагини унутмасинлар.
Мен ва менинг атрофимда бирлашган Туркистончи ва Турончи ғоясининг тарафдорлари майин, юмшок қалбли ёзувчи-шоирлар гуруҳи эмасмиз.
Араб миллиятчилигига асосланган тариқатлар ва нада байналминал социал демократиячилик найранги бизга бир тийинга қиммат.
Биз Қуръонимиздан бошқа китобларни динимиз асосига қарши деб биламиз. Қурони карим оддий халк ҳам тушунадиган тилда нойил бўлганига ишонувчилармиз!
Орадаги даллол шaйхларниг дин сотиб данғилллама ҳаёт кечиришларига чек қўямиз. Маҳаллийчилик, ўзбекчиликни рус истилоси сарқити деб қараймиз.
Биз учун минг йиллардан бери Туркистон ва туркчилик бутун “Ўрта Осиё”ни Туркистонга айлантирадиган ғояси бўлишига ишонамиз!
Диктатор И.А. Каримов ва унинг малайлари бунга йўл берадими?
Мабодо демократия бўлиб сайловда миллат бизга овоз берадими, йўқми деган дардли саволи бўлмаган одамлармиз!
Бу куч қаерда? !
Кейинги мақолада албатта айтаман.

Сафар Бекжон
Uzdemfund raisi