Oct 072013
 

 

      Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик

Хизмати Бошқарма
бошлиғи О.В.Бусыгинга

Нусхаси:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭБ бошлиғига

Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, «Пахтачи»

МФЙ, Жамгирчи қишлоғида яшовчи фуқаро

Алижонова А.дан Тел: +998935544002

ШИКОЯТ АРИЗАСИ

Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, 1987 йилда туғилган, миллати қозоқ,
маълумоти олий бўлган ўғлим Алижонов Жамбул Алтынхаджаевич, 2013 йил
14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан содир
этилган жиноятда алоқадор ва гумондор сифатида, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ
жиноят қидирув  ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими катта
тезкор вакили Турғунбоев Одилжон Тожиқулович, ҳамда шу туман ИИБ
таъминот бўлими милиционер ҳайдовчиси Кранов Саид Бахтиёровичлар
биргаликда  (Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Сирғали-1, даҳаси 12-уй,
3-хонадонда ижарада вақтинча яшовчи манзилига) боришиб қўлга
олишган.

 

Дастлабки қўлга олиш тадбирида қатнашган милиция ходимлари
унга нисбатан куч ишлатиб, уни ғайритабиий қийнокларга солиб, билак,
бармоқ соҳаларини кесишиб, жиноят қуроли бўлган пичоқлар дастасини
мажбуран ушлатиб, гўёки жиноят қуроли бўлган пичоқ учи қайилиб
қолганлиги учун уйидан бошқа ошхона пичоғини олиб келиб
жабрланувчиларга такроран ҳамла қилганини тан олишини талаб қилишиб,
бармоқ изларини олишга муваффақ бўлишган, шунингдек жиноятни тезроқ
очиш ва ўз жавобгарликларини енгиллаштириш учун сохта кўрсатма
олишгани, лекин ўғлим марҳум А.Кенжабаев, марҳума К.Кенжабаевани
ўлдирмагани, ҳамда жабрланувчи Г.Кенжабаевани ўлдиришга суиқасд
қилмагани, бир вақтнинг ўзида шунча инсоннинг жонига қасд қилишга
жисмоний кучи етмаслигини айтиб ёлворса ҳам унга босим ўтказилиб, уриб
дабдаласини чиқаришиб, ўзини қонига белаб ташлашгани, аслида
Қуйичирчиқ туманида наркомания авж олгани, бу каби мудҳиш жиноятлар
кўпайиб кетганлиги, жиноят излари топилмаётгани сабабли, тергов органи
томонидан унга нисбатан руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказиш йўли билан
барча айблар бўйнига қўйилган. Милиция ходимлари бу жиноятни осон йўл
билан очиш ва зудлик билан ёпиш чорасини кўриш мақсадида, 2013 йил 11
июль куни  менинг уйимга  УЯ 64\1 –сонли тергов ҳибсхонасида
воситачилик билан шуғулланадиган корейц миллатига мансуб,  Даниэл деб
ўзини таништирган лахмач-қулокни юборишган экан.У келиб ўғлингиз
Жамбул турманинг 1-овулида, подвалида қийноқларга солиниб, буйраги
ишдан чиқарилган, ҳозирги кунда қон пешоб қилмоқда, унга биринчи
тиббий ёрдам учун 100 АҚШ долари, янги буйрак қўйиш учун  140 000 сўм
керак бўлади, топиб берсангиз каналлар топиб ўғлингизга ёрдам киламан,
аслида бу ишни ўғлингиз қилмаган Солдатскийда яшайдиган  Ашок, Нурбой
ва яна бир наркоман қилган»  деб айтди. Шу йигитга (асли исми Даниэл)
100 АҚШ доллари ва 140 000 сўм бериб юбордим. Бу пулларни у Тошкент
турмасининг мулозимларига олиб бориб берибди. Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси терговчиси жаноб Ш.Исанов ўғлимни жазо стулига
ўтказиб, сохта кўрсатмаларга имзо қўйдирган. “Дастлабки тергов ва
судлов жараёнида экспертиза ўтказишнингадолатлилиги” юзасидан гумоним
бор.Жиноят иши билан сақланаётган ашёвий далилларнинг бутлиги учун
жиноят иши иш юритувида бўлган шахс, судда эса — иш бўйича раислик
этувчи ёки суд раиси жавобгар ҳисобланади.

Сақлаш хонасига топширилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг
бутлиги учун суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг ёки суд
раисининг буйруғига асосан масъул этиб тайинланган шахс жавобгар
ҳисобланади. Бунда, қоида тариқасида, сақлаш учун масъул бўлган шахс
суриштирувчи, терговчи ёки судья бўлмаслиги лозим.

Муассаса ёки ташкилотга сақлаш учун топширилган ашёвий далил ва бошқа
нарсаларнинг бутлиги учун мазкур муассаса ёки ташкилотнинг раҳбари
жавобгар ҳисобланади, бу ҳақда унга маълум қилиниб, тилхат олинади.

Шунинг учун сиздан ўғлимга нисбатан оқлов ҳукми чиққунга қадар
“Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий
далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул
қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш
тартиби тўғрисида”ги йўриқномага асосан тергов органида сақланаётган
жиноятга оид ашёвий далиллар сақланишини  таъминлашда амалий чора
кўришингизни сўрайман.Минг афсуски, “Гумон ќилинувчини ушлаш”
институтининг номукаммаллиги аксарият холларда жиддий
ќонунбузилишларнинг келиб чиќишига сабаб бўлмоќда. “Гумон ќилинувчини
ушлаш” деганда амалиётчилар кўпинча унинг Жиноят-процессуал
кодексининг 221-моддаси асосида баённома ёзиб, вақтинча ушлаб туриш
изоляторига киритилишини назарда тутади. Айнан шу вақт 72 соатлик
муддатнинг бошланиши ҳисобланади. Лекин баённома шахс ички ишлар
идораларига келтирилгандан кейин бир кун ўтиб ёзиладими, икки кун
ўтибми, афсуски, бу ҳолат назардан четда қолмоқда.Шу билан бирга,
шахсни тахминларга кўра ёки фақатгина тезкор маълумотлар асосида
ушлаб, ҳуқуқ-тартибот идораларига келтириш амалиётига ҳам чек қўйиш
лозим. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасида кўзда тутилган
асослар мавжуд бўлмас экан, бирорта шахс жиноят содир этишда гумон
қилиниб, ҳуқуқ-тартибот идорасига келтирилиши мумкин эмас. Ана шундай
холатларга қонуннинг қўпол бузилиши сифатида қарашимиз лозим.

2013 йил сентябр ойининг 06 кунида Жиноят ишлари буйича Тошкент
вилояти судида, раислик этувчи судья И.Х.маманов томонидан укилган
хукмда углим Жамбул Алижановга нисбатан Уз.Респ. ЖКнинг 97-моддаси,
2-кисмининг «а, г, ж, и, р,» бандлари, 25, 97-моддаси 2-кисмининг «а,
г, ж, и, р,» бандлари, 164-модаси 3-кисмининг «в,г» бандлари ва
219-моддасининг 2-кисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда
айбдор деб топилиб, умрбод камок жазосига махкум этилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган
«Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа
шафқатсиз, гайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳ­қирловчи турларига қарши
конвенция»га кўра, углимни ушлаган милиция ходимлари, хамда 1-сон
тергов хибсхонасида унга рухий ва жисмоний азоб берган тергов органи
ходимлари ва лахмачлар жавобгарликка тортилиб, судланувчининг хаёти ва
соглиги кафолатланиши, сугурта килинши максадга мувофик булсада,
уларга хеч кандай интизомий чора курилмаган.Айбланувчи шахснинг ҳимоя
ҳуқуқи жиноят-судлов ишларини юритишда асос қилиб олинувчи
принциплардан бири бўлиб, иш бўйича қонуний, асослантирилган ва
адолатли қарор қабул қилинишини кафолатлайди.Шундай экан сиздан шикоят
аризамда кўрсатилган важлар бўйича, ўз бурчини нопок равишда бузиб,
ўғлимга тазйиқ ўтказиш йўли билан, 2013 йил 14 апрелдан 15 апрелга
ўтар кечаси қотиллик содир этган, марҳум А.Кенжабаев, марҳума
К.Кенжабаевани ўлдирган, ҳамда жабрланувчи Г.Кенжабаевани ўлдиришга
суиқасд қилган ҳақиқий қотилларни топишда, аниқлашда сусткашликка йўл
қўйган, шахси ҳали номаълум бўлган, жиноятлари очилмай қолган, ҳозирги
кунда озодликда юрган шахсларни, яъни  уюшган гуруҳнинг  айбини
бўйнига олишга мажбур қилган милиция ходимлари устидан хизмат
текшируви олиб боришингизни, терговни қайтадан олиб борилишида адолат
ва инсонпарварлик принципларига риоя этилишини назоратга олишингизни
сўрайман.


Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази.

 Posted by at 17:21