Oct 032013
 

 

 

 

 

Тошкент вилоятидаги Машина-трактор паркларидан бирига келтирилган пахта терим машиналари.

 

 

03.10.2013

 

Блоггерлардан бири Ўзбекистонда чиққан пахта терим машиналари сифати ҳақидаги кузатувларини йўллади. У Тошкент вилоятидаги Машина-трактор паркларидан бирида бўлиб, у ердаги манзарани суратга ҳам олган. Пахтазор Ўзбекистондан келаётган битикларни “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқинг! WhatsApp + 420 608 549 460

Шу кунларда Озодликка ўзини Ўзбекхон Туркистоний, деб таништирган муштарийдан бир фотоблог келиб тушди.

Бу блоггер Тошкент вилоятидаги Машина-трактор паркларидан бирида бўлиб, у ердаги манзарани суратга олган ва бу борадаги кузатувлари, фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини бизга йўллаган.


У йўллаган суратларда пахта терими авжига чиққан паллада вилоятда МТП лардан бирида бузуқ ётган машиналар акс этган.

Суратда кўриб турганингиз яшил рангдаги терим машиналари Тошкент трактор заводи — ТТЗда ишлаб чиқарилган.

Ҳозир бу заводда йилига 220 донадан пахта терим машиналари чиқарилмоқда.

Озодлик мухбири билан суҳбатда янги трактор конструкторлари бу машина Ўзбекистон пахта далаларидаги қўл меҳнатига чек қўйишига ишонч билдирган эди.

Конструкторлар машинани икки қисмли қилиб ишлагани ва ундан куз вақтида пахта терувчи, йилнинг бошқа мавсумларида эса оддий трактор сифатида фойдаланиш мумкинлигини айтишган.

Тошкент трактор заводи экспедиторларидан бирининг Озодликка айтишича, терим агрегатининг нархи 62 миллион 100 минг сўм, трактори билан эса 110 миллион сўм.

Ўзбекхон Туркистонийнинг ёзишича, катта ваъда ва умидлар билан ишлаб чиқарилган бу тракторлар ишончни оқламаяпти.

Қуйида ушбу мактуб ўзгаришсиз ҳолда чоп қилинмоқда:

“… А. Алейкум хурматли Озодлик радиоси ходимлари…

Камина сизларга ёзаетганимдан максад юртимизни озгина булса хам муаммоларини камайтиришдир. Чунки  бугун ман кутарган мавзу катталарни кулогига етиб борса ва улар бу муаммони ечса  деган максаддаман.

Хуллас бугун ман кутармокчи булган масала юртимизда катта шов шув билан пахта теримида кулланилаётган…

….пахта териш машиналари хакида…


Ман Тошкент вилояти … шахрида тураман (илтимос …. (Туман номини – Таҳр.)ни сир сакласангиз) туманимиздаги МТПга якинда борган эдим хуллас жуда хам ачинарли.

Негаки бу йил туман МТПсига 20 та пахта териш машинасини 3 млрд кредит эвазига мажбурлаб олдирган экан.
Афсуски….

… 20 та терим машинасидан ярими бузуқ…

… ахволда хаттоки далага чикмасдан туриб хам бузилган. Утган йили 2 та машина олдирган экан лекин иккови хам бу йил бузилиб ётибди.

МТП ходимларинг айтишича умуман термаяпти дийди хозир сезон хамма машина пахта далада булиши керак дейди бу машиналар ишламаяпти лекин кредит фоизи айланиб ётибди дейди. Узим курганим…

… завадской брак машиналар…


… базилари хатто завад булмаяпти.

Юртимизда пахта териш машиналари ишлаб чикариш бу  жуда улкан ва улуг иш ман буни куриб роса кувонгандим лекин афсус бу машиналар умуман натижа бермаяпти.

Менинг дадам колхозда тракторчи булганлар хозир пенсионер. Отам айтишича…

… илгари машиналар 80-90% гача пахтани тоза терган экан…

… Машиналар жуда хам яхши ишлар эди дейдилар.


Якинда отам далага борсалар машинада пахта теришаяпти экан айтишларича шундай чайнаб чала тераяпти экан пахтани шуваб ташлаяпти дейдилар фермерлар аламзада фермер ва тракточи жанжаллашиб ётибди дейдилар фермер термисан кулда терамиз дер эмиш.

Отам айтишичаулар вактидаги машиналар териш курилмалари тракторчи оёги остида жойлаштирилган экан тракторчилар тераяптими ёки йук дарров билиб туришган экан муаммо булса дархол тухтаб хал килишар экан.

Хозирги тракторлар эса аксинча териш курилмаси оркада жойлашган экан оркага караб курилма тераяптими ёки йук билиб булмас экан. Тркаторчилар била олмасдан патур путур териб кетаяпти экан.


Мани узим бир тракторчи билан гаплашдим у тракторни мактади лекин узи хам далада 3 саот териб машинини МТПга обориб куйибди фермерлар кулади тоза териб урганиб колган уларнинг кузи ургана олмаяпти шунга бораа деб мошинани гаражга обориб куйдим дейди

Хозир МТПда 22 та машинадан 6 таси чикаяпти обедагча 2-3 таси кайтиб келаяпти дейди.


Манимча Республикани бошка туманларида хам шароит шундай. Ман хахлардим 1000 та эмас 1 та машина чикарсин хамма рохатлансин сифат унумдорлик булсин

булмасам Республика МТПларида бузилиб ётган CASE тракторларини бошига тушган кисмат бизнинг пахта териш тракторларимиз бошига хам тушади.

Узбекхон Туркистоний…”

“WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик муштарийсининг “WhatsApp Пахтакор”га йўллаган фотоблогидир.

Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Аммо, Озодлик таҳририятга йўлланган бу фотоблогда тилга олинган маълумотларга ойдинлик киритиш ниятида.

Зеро, бундай битикларни чоп этиш ва сиз муштарийни ҳам бунга чақиришдан мақсад блоггерлардан келган маълумотларга имкон қадар аниқлик киритиб, асл вазиятни ўрганишдир!

Марҳамат, Сиз ҳам ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!

 

 

http://www.ozodlik.org/content/article/25104210.html

 

 Posted by at 09:42