Sep 132013
 

 

Фермер Алламурат Аметов; фото: Аметов

12.09.13 22:39

Ҳокимга бир тонна гуруч бермагани учун – «халқ душмани» бўлди

Қорақалпоқ фермери Олламурод Аметов ҳокимлик фонди учун гектар бошидан бир тонна гуруч бермагани учун хўжалигидан ажралди ва судланди.

Эндиликда ишсиз қолган, 28-ёш Нукуслик фермернинг, Ўзбекистон суд адлия тизимидан қаттиқ ҳафсаласи пир бўлди.

«Мана тўрт йилдирки барча идораларга – Бош прокурорга, МХҲ раисига, Олий суд раисига, адлия вазирлигига қатнайман, бироқ бефойда», – дейди Аметов.

Унинг сўзларига кўра, унинг элликтача шикоят аризаларининг ҳаммаси Қорақалпоғистон прокуратурасига қайтарилган, у ердан эса одатий жавобларни олган.

Айбланувчига айланиш осон…

Аметов 2005 йили, тендер орқали 11,2 гектар ерни ютиб чиқиб, фермер бўлди.

Йигитнинг айтишича, аввалига омад унга кулиб боқди – унинг «Калниёз мироб» хўжалигига ускуналар сотиб олинди, олтита оила иш билан таъминланди, ҳеч кимнинг олдида қарзи йўқ эди, олган даромадидан қишлоқдаги “Гулшан” болалар боғчасига ҳомийлик ёрдами ажратиб келди.

Муаммолар, 2009 йили Аметов шоли экди, маҳаллий ҳукумат ҳар гектаридан Нукус тумани ҳокимлик фонди учун бир тонна топширишни талаб қила бошлашди.

«Мен шартнома бўлмагани учун ноҳақ талабни бажаришни рад этдим, шундан сўнг ҳокимлик амалдорларининг менга қарши тазйиқлари бошланди», – дейди у Uznews.netга.

Бунга жавобан Нукус тумани ҳокими Ергали Сейтназаров 2009 йилнинг декабрида 2009 года «Калниёз мироб» фаолиятини тугатиш ҳақида қарор чиқаради.

Ҳокимнинг расмий баҳонаси фермер хўжалигида екин ерларининг етишмаслиги, унинг бор йўғи 6,5 гектарни ташкил этгани билан изоҳланади.

Аметов ҳужжатларни кўтариб Сейтназаров қабулига чиқади, бунда унинг экин ери майдони 10,2 гектар экани кўрсатилган, бироқ ҳоким уни уят сўз билан ҳақоратлаб кабинетидан қувиб чиқаради.

Ҳақоратланган фермернинг 2010 йили прокуратурага ёзган кўплаб шикоят аризалари ижобий натижа беради – бир неча бор қайта ўлчовлардан кейин ҳокимнинг қарори прокурор протести билан ноқонуний деб топилиб, бекор қилинади.

Натижада ҳоким Аметовга унинг участкасини қайтариб беришга рози бўлади, бироқ бир шарт билан, у “Калиёз Мироб” ери аллақачон ўтказиб юборилган “Репназаров Тўлқин” фермер хўжалигининг тўққиз миллионлик кредитини тўлайди.

Аметов мутлақо рад қилади, ҳоким бунга жавобан фермерни ер ажратилиши тўғрисидаги қарорни қалбакилаштиришда айблайди.

Шундан кейин Аметов тағин прокуратура кабинетига қатновини давом эттиради, бироқ эндиликда Жиноят кодексининг 228 моддаси “а” ва “б” қисмлари бўйича ҳужжат, штамп, муҳр, бланкларни қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки ҳавфли рецидивистлар гуруҳи билан қўшилиб ишлатишда айбланувчи сифатида.

Шунингдек, ҳужжатлардаги рақамларни атай қалбакилаштиргани учун, прокуратура протести билан тағин ер майдонидан ажралади.

Каримов ёрдам берадими?

«Терговчилар, ишнинг “буюртма” эканини яширишмади, амнистияга рози бўлишга ундашди, кўплаб судьялар эса бу ишни олишдан бош тортишди», – дейди Аметов.

Бироқ ёш фермер қатъият ва принципиал туриб берди, натижада унга тағин иккита моддани – 167 (камомад ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирлик), 168 (Фирибгарлик), 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суъистеъмол қилиш) ва 209 (Мансаб подлоги).

Иш абсурдгача бориб етди – масалан, Қорақалпоғистон прокуратураси 2011 йили Микрокредитбанкка зиён етказиш ҳақида ишни «тахлади», банк вакили эса судда, Аметовга ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирди.

Бироқ Қорақалпоғистон Ҳўжайли туман суди барибир ҳукмда Аметовни айбдор деб топди ва унга 16 миллион сўмлик жарима ёзди, бироқ шу заҳоти “келтирилган зарар тўланган” дея топиб, амнистияга туширди.

Яқинда Аметов ўз кечирганларини батафсил ёзиб президент Ислом Каримовга ариза жўнатди.

Uznews.net

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=top&cid=3&nid=23731