Aug 262013
 

 


«Замондош» сайтида (http://zamondosh.blogspot.com/2013/08/blog-post_9294.html#more) бир видео ( http://www.youtube.com/watch?v=s4CR4MzgmlA)роликга  кўзим тушди. Ундаги қаҳрамоннинг
юзи таниш бўлмасада, исми ва фамилиси таниш эканлиги менда қизиқиш
уйғотди. Шу сабабли бу видеони кўриб чиқишимга тўғри келди. Ҳа, бу ўша
ўзимиз билган ва аллақачон дунёга номи тарқалган Матлюба Абдурахмонова
эди. «Бирдамлик» Халқ Ҳаркатининг  лидери Баҳодир Чориевнинг отаси
Ҳасан Чориев “номусини топтаган”  қиз эди у.

Бу тасвирни кўрар эканман, ундан кўзланган мақсадни сира тушуна
олмадим. Балки тушунадиганлар тушунтириб берар?  Бу “қизчанинг”
айтишича Қашқадарё  вилоят милицияси ҳам, прокурорлари ҳам унга ёрдам
бермаган экан. Қизиқ, куч ишлатар тизимлар Ҳасан Чориевни қамоққа
олган бўлса, унинг оила аьзолари кўзига ҳам кўрсатмаётган бўлса, судни
ёпиқ тарзда ўтказишган бўлишса…

Буни қарангки, суд жараёнида судланувчининг бирор яқин қариндоши
қатнашмаган. Айблов томонини биров саволларга «кўмиб» ташламаган ва
табиийки, исбот ҳам талаб қилинмаган бўлса….

Ёши  70 ёшдан ошган, аденома касаллиги билан  хасталанган инсон айни
дамда қамоқда!

Яна нима қилмоқ керак, қандай чора кўриш лозим эди? Қанақа ёрдам
ҳақида гап бормоқда ўзи? Қашқадарё вилот ИИБ си балки 1000 кишилик тўй
қилиб, кейин кимдир уни ўз никоҳига олмаганига хафамикан ё?

Жуда сирли ва мавҳум  бу “қизчанинг” гапига сира  тушунмадим. Ким
унинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб бериши керак аслида? Аслида унинг
ҳуқуқларини биров бузгани йўқ-ку. Шу тобда Матлуба Абдураҳмоновага
интернет орқали  саволлар берсам дегандим.

1. Матлубахон,  сизнинг ҳуқуқингиз 1000 фоиз кафолатланган эди ва сиз
нимадан норозисиз?

2. Тошкентга сафар қилишингиз лозимлигини миянгизга ким «қуйди»?

3.Сиз ўзингизнинг ҳуқуқингизни ҳимоя қилмоқчимисиз, ёки режимни оқлаш
учун ғайрат кўрсатаяпсизми?

4. Ҳасан Чориевдан нима истайсиз ўзи? Энди сизни «зўрлаган» инсон қамоқдаку?

5.Эрга тега олмайман дебсиз, интернетга  юзингизни очиқлатдингиз. Энди
эр қила олмаслигингиз яна ҳам ойдинлашди. Айтингчи,  Халқаро
ташкилотларнинг адресини ким бераяпти сизга?

.Оддий халқ  Халқаро сайтларни,манзилларни умуман билишмайди,бу менинг
шахсий кузатувим.

7.Айтингчи, Америка элчихонасидагиларни ва БМТ ни ишонтириб нимага
эришмоқчисиз? Умуман уларни ёлғонларингизга ишонтира оласизми?

8.Қарши шаҳрида  сизни «номусингизга теккан» тағин 6 нафар ёш
йигитлар  тўғрисида нималар айта оласиз?

9. Мен билган Ҳасан Чориев расмга туширадиган телефон аппаратини олиб
юрмаган, у киши доимо оддий телефон  ишлатардилар. Буни қандай
изоҳлайсиз?

Бировнинг номусига тегиш ва балоғат ёшига етмаган ёшлар ишлари
судларда ёпиқ кўрилишидан фойдаланиб қолмоқчи эдингиз. Лекин бу ҳам
унчалик «ўхшамади». Кўз ёшларингиз ҳаққонийми ўзи?

Гулшан Қораева

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

 Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 26- август, 2013-йил.