Aug 042013
 

 

Баҳодир Узоқов

Bakhodir Uzakov
Йўқолсин, Каримов йўқолсин!

Озодлик шамоли елди деб,
Ҳур замон юртимга келди деб,
Қуллик ҳам ўтмишда қолди деб,
Юртпарвар юртбоши бўлди деб
Адашдик, Каримов йўқолсин!

Шоҳ бўлсам яшармиз роҳатда,
Олтин ва нефть кўп ниҳоятда,
Келажак бўлиб кафолатда,
Кун ўтар хўп истироҳатда… .
Алдоқчи Каримов йўқолсин!

Ватанда жаллодлар изғиган,
Иш излаб одамлар тўзғиган,
Қондошлик риштаси узилган,
Аёллар кун ўтмай бузилган.
Айғоқчи Каримов йўқолсин!

Тўғри йўл танлашда адашган,
Очлигу хўрликка чидашган,
Тўйлари азага улашган,
Чинорлар кўкармай қулашган.
Ул баттол Каримов йўқолсин!

Аждодлар руҳларин қақшатар,
Ваъз ўқиб ёлғонни ўхшатар,
Соддалар кўнглини юмшатар,
Шайтонлик ҳунарин кўрсатар,
Ул маккор Каримов йўқолсин!

Динни сўзлар, қувғин диндорлар,
Эркни сўзлар, тўла зиндонлар.
Чандиқ юзлар, нигоҳда ғазаб,
Қонҳўр кўзлар… Бизга не азоб!
Йўқ бўлсин! Каримов йўқолсин!

Баҳодир Узоқов